1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.09.00.00 Имтиёзлар / 06.09.01.00 Ногиронлар учун имтиёзлар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса, доимий парваришга муҳтож бўлган болаларни парваришлаётган оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, ижтимоий ёрдамнинг замонавий механизмларини амалга оширишда янги ёндашувларни жорий этиш мақсадида:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.03.00 Ногиронлик пенсияси]
1. 2022 йил 1 майдан бошлаб ногиронлик пенсиялари, шу жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсияси ҳамда меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақасининг энг кам миқдори 698 000 сўм этиб белгилансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги ПФ-128-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 06/22/128/0369-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.02.00 Компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар / 06.07.02.03 Бошқа компенсация тўловлари]
2. Белгилансинки, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:
а) ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг (кейинги ўринларда — ўзгалар парваришига муҳтож болалар) парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови (кейинги ўринларда — парваришлаш нафақаси) жорий этилади.
Бунда, парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;
б) парваришлаш нафақаси фуқароларнинг Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига қилган мурожаатлари асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.
3. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А.К. Инаков) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.А. Мусаев) билан биргаликда қуйидаги маълумотларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига электрон шаклда тақдим этиб боришни таъминласин:
2022 йил 1 апрелдан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож болалар тўғрисидаги маълумотларни;
2022 йил 1 октябрдан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож болаларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотларни.
4. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А.К. Инаков), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.А. Мусаев) билан биргаликда 2022 йилнинг октябрь ойидан бошлаб 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақаларни ҳамда парваришлаш нафақасини фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда «проактив шакл»да тайинлаш тизимини жорий этсин.
5. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов):
ушбу Фармонда белгиланган чора-тадбирлар билан боғлиқ харажатлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг қўшимча даромадлари ҳамда жамғармага республика бюджетидан ажратилиши кўзда тутилган трансфертлар ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин;
келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида мазкур Фармоннинг амалга оширилиши билан боғлиқ харажатларни назарда тутсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. Молия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ушбу Фармоннинг мақсади, вазифалари ва бундан кутилаётган натижаларни оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин.
8. Ушбу Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори А.К. Инаков белгилансин.
9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 17 февраль,
ПФ-74-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 февралдаги ПФ-74-сон Фармонига ИЛОВА
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхати
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
1. Бош ва орқа мия жароҳатлари ҳамда туғуруқ жароҳатлари оқибатида бош ва орқа мия қон айланишининг оғир бузилишлари, перивентрикуляр лейкомаляция, марказий асаб тизимининг вирусли инфекциялари натижасида чуқур ҳаракатлар бузилиши билан асоратланган ҳолатлар.
2. Жарроҳлик амалиётидан кейинги ҳолатлар: ички аъзолар, суяк-мушак тизими, мия қутиси, қулоқ-томоқ-бурун аъзолари ва суяк-мушак тизимининг туғма аномалияси (ривожланиш нуқсонлари ва деформацияларнинг оғир шакллари) билан туғилган чақалоқларда узоқ назоратни ва коррекцияни талаб қиладиган ҳолатлар.
12. Кўриш ўткирлигининг яхши кўрадиган кўзда 0 — 0,03 га (коррекция билан) пасайиши.
13. Туғма ва орттирилган тусдаги сурункали бронх-ўпка касалликларида II-III даражали турғун нафас етишмовчилиги. Астманинг гормонга боғлиқ асоратли тури.
14. Тез-тез қайталанувчи оқма яралар ва функционал бузилишлар билан кечадиган суяк ва бошқа таянч тизими сили, силга қарши дори воситаларига турғунлиги бўлган, даволаниш натижа бермаган ва паллиатив давога муҳтож бўлган сил касалликлари; бош мия фаолиятининг кескин бузилиши билан кечадиган сил менингоэнцефалити, жарроҳлик йўли билан даволанишга ҳаётий қарши кўрсатмалари бўлган, кескин функционал бузилишлар билан кечадиган бош ва орқа мия туберкулемалари.
15. Жигарнинг туғма, ирсий, орттирилган касалликларида кучли турғун қайта тикланмайдиган функционал бузилишлар.
16. Сурункали буйрак етишмовчилигининг III босқичи.
18. Бир неча бор жарроҳлик амалиётидан кейин тузатиб бўлмайдиган доимий нажас ва сийдикни тута олмаслик, йўғон, тўғри ичак ва орқа чиқарув тешигининг туғма ва орттирилган оқмалари, сийдик таносил аъзолари оқмалари.
19. Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима касалликларида яққол қайта тикланмайдиган функционал бузилишлар:
бир ёки иккала оёқ ва қўлларда туғма ва орттирилган оғир даражадаги скелет деформациялари ва ампутацион чўлтоқлар;
таянч-ҳаракат аппаратининг ривожланиш нуқсонлари туфайли мустақил ҳаракат ва ўз-ўзига хизмат қилиш имконияти йўқлиги.
20. Қон айланиш тизими туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари, маълум бир ёшгача операция қилиб бўлмайдиган ҳолатлар, юрак ва йирик қон томирларида ўтказилган жарроҳлик амалиётидан кейинги ҳолатлар) ифодаланган даражадаги функция бузилишлари билан.
21. Ички секреция безлари функциясининг етишмовчилиги:
қандли диабетнинг 1 тури (инсулинга боғлиқ қандли диабет);