чет тилини билиш даражасини аниқлаш, малака сертификати ёки маълумотнома олиш учун тест синовида қатнашиш бўйича мурожаатларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон тарзда амалга оширилади;
чет тилини билиш даражасини аниқлаш, малака сертификати ёки маълумотнома олиш учун тест синовида қатнашиш бўйича мурожаат қилганда талабгордан 3,5 х 4,5 см ўлчамли фотосуратни ҳамда давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини талаб қилиш бекор қилинади;
имтиҳон ўтказиладиган кунлар олдиндан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва талабгорга имтиҳон кунини мустақил танлаш ҳуқуқи берилади;
тест синовлари натижаларини эълон қилиш муддати уч ҳафтадан бир ҳафтагача қисқартирилади;
малака сертификати ёки маълумотнома QR-код қўйган ҳолда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида талабгорга юборилади.
2. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2022 йил 1 мартдан бошлаб амалга киритилсин.
3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг амалдаги ҳар бир даража (А2, B1, B2, C1) учун алоҳида имтиҳон топшириш тартибига қўшимча равишда умумлаштирилган кўп даражали (Multi-level) тест тизимини (B1, B2, C1) жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Белгилансинки, чет тилини билиш даражасини баҳолашнинг кўп даражали (Multi-level) формати 2022 йил 1 мартдан бошлаб — инглиз тили учун, 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб — немис, француз ва араб тиллари учун жорий этилади.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар:
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
5. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентнинг талаблари бузилган ҳолларда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматини бепул кўрсатилишини таъминлаш мақсадида барча академик лицейлар битирувчиларининг рўйхатини «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграция платформаси орқали текшириб олиш имкониятини яратсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 395-сон қарори 1-бандининг йигирма биринчи хатбошиси ва 2-бандининг иккинчи хатбошиси «Cambridge Assessment English FCE» сўзларидан кейин «Cambridge Assessment English Linguaskill» сўзлари билан тўлдирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2022 йил 1 мартдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М.М. Каримов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.
малака имтиҳони — талабгорнинг чет тилини билиш даражасини тест синови, ёзма иш ва оғзаки суҳбат ўтказиш йўли билан аниқлаш шакли;
талабгор — чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжатни олиш учун малака имтиҳонини топширувчи жисмоний шахс ёки чет тили ўқитувчиси;
тестология — ўқув фанлари бўйича тузилган тест топшириқлари ва вариантлари мазмунининг мақсадга мувофиқлигини ҳамда билим, кўникма, малакаларни баҳолаш учун ўлчов воситаларини яратиш ва қўллашни ўрганадиган фан;
чет тилини билиш даражаси тўғрисида сертификат (кейинги ўринларда — малака сертификати) — малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорга икки йил муддатга бериладиган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи давлат намунасидаги ҳужжат;
чет тилини билиш даражаси тўғрисида маълумотнома (кейинги ўринларда — маълумотнома) — малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган чет тиллари ўқитувчиларига уч йил муддатга бериладиган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи давлат намунасидаги ҳужжат.
3. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва ваколатли орган ўртасида ахборот алмашинуви фақат идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик ёрдамида амалга оширилади.
4. Малака имтиҳони ваколатли орган томонидан давлат таълим стандартларига мувофиқ тайёрланган топшириқлар асосида ҳар бир даража (А2, B1, B2, C1) ва (ёки) кўп даражали (Multi-level) форматда ўтказилади.
5. Малака сертификати ёки маълумотнома малака имтиҳони якунлари бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаганда ёки кўп даражали тест синовлари якунлари натижаларини белгиловчи жадвал асосидаги баллар бўйича берилади.
6. Ваколатли орган томонидан кўп даражали тест топшириқларининг қийинлик даражаси бўйича малака имтиҳони натижаларини белгиловчи жадвал ишлаб чиқилади ва илмий-методик кенгаш томонидан тасдиқланади ҳамда ваколатли органнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
7. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
2-боб. Мурожаат қилиш тартиби
8. Малака имтиҳонининг ўтказиш муддатлари ваколатли орган томонидан белгиланади ҳамда ЯИДХПга киритиб борилади.
Талабгор сўровномани тўлдириш жараёнида ваколатли орган томонидан ўтказилиши белгиланган чет тиллари доирасида малака имтиҳони кунини танлайди.
9. Талабгор мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани ЯИДХП орқали электрон равишда тўлдиради. Талабгордан сўровномани электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Талабгорга сўровнома расмийлаштирилганидан сўнг ваколатли орган томонидан ЯИДХП орқали тест синовидан ўтиш қоидалари тўғрисидаги эслатма берилади.
Талабгорнинг сўровномасида унинг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Сўровномада талабгор электрон манзилининг кўрсатилганлиги унинг сўровнома бўйича қабул қилинган қарор, малака имтиҳони натижалари юзасидан апелляция хулосаси ҳақида ахборот тизими орқали хабарнома олишга розилигини англатади.
Талабгорлардан сўровномасидаги ҳужжатлардан бошқа қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.
10. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш учун талабгордан:
малака сертификати учун — ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида;
маълумотнома учун — ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Бунда, давлат хизмати кўрсатилиши учун рўйхатдан ўтиш ЯИДХП орқали амалга оширилганлиги сабабли талабгордан белгиланган тўлов миқдорининг 90 фоизи ундирилади.
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур давлат хизматини кўрсатишда белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон қарорига асосан академик лицейларнинг битирувчи босқич ўқувчилари учун тўртинчи семестр давомида фақат бир марта бепул ташкил этилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади.
12. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.
13. Сўровнома ЯИДХП орқали автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
14. Малака имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш танланган ойнинг белгиланган имтиҳон санасидан камида ўн икки кун олдин якунланади.
15. Ваколатли орган малака имтиҳонига қўйиладиган талабгорларни ЯИДХП орқали ҳамда ахборот-коммуникация тизимидан фойдаланган ҳолда малака имтиҳонини ўтказиш жойи ва аниқ вақти тўғрисида малака имтиҳони санасидан уч кун олдин хабардор қилади.
16. Маълумотнома олиш учун малака имтиҳонлари йил давомида икки марта — апрель ҳамда октябрь ойларида ўтказилади. Талабгорлар малака имтиҳонлари учун йил давомида рўйхатга олинади. Талабгорларни рўйхатга олиш апрель ойида ўтказиладиган малака имтиҳони учун 31 март санасида, октябрь ойида ўтказиладиган малака имтиҳони учун 30 сентябрь санасида якунланади.
3-боб. Малака имтиҳонини ўтказиш тартиби
17. Чет тилини билиш даражаси тест синови, ёзма иш ва гапириш кўникмасини баҳолаш йўли билан аниқланади, у қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:
а) «тинглаб тушуниш» бўлими — оғзаки нутқни қабул қилиш кўникмаларини, эшитилган матнлардаги асосий фикр ва детални тушуниш маҳоратини текширади;
б) «ўқиш» бўлими — ўқилган матнлардаги асосий фикр ва детални тушуниш маҳоратини текширади;
в) «ёзма иш» бўлими — тегишли даражадаги грамматик тузилишдан ва талабгорнинг луғат захирасидан фойдаланган ҳолда берилган мавзулар бўйича бир-бири билан боғланган матнлар тузиш маҳоратини текширади;
г) «гапириш» бўлими — тегишли даражадаги грамматик тузилишдан ва луғат захирасидан фойдаланган ҳолда, берилган саволларга мос жавоб бериш ва ўз нуқтаи назарини асослаш маҳоратини текширади.
18. Талабгор узрли сабабларга кўра (касаллиги, хизмат сафарида бўлганлиги ёки оила аъзоларининг вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда) малака имтиҳонида иштирок эта олмайдиган бўлса ёки иштирок этмаса, малака имтиҳони ўтказилган санадан 3 кундан кечикмай ЯИДХП орқали ваколатли органга мурожаат этиши лозим. Бунда, фақат Давлат тест маркази ҳисобварағига келиб тушган тўлов миқдори талабгорга қайтарилади (тўлов амалдаги электрон тизим орқали амалга оширилганда, кўрсатилган хизмат учун ундирилган йиғимдан ташқари). Талабгорга хизмат кўрсатилиши учун Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига келиб тушган пул миқдори қайтарилмайди.
Талабгор белгиланган малака имтиҳонига кечиккан ёки узрсиз сабабга кўра келмаган ҳамда малака имтиҳони қоидаларини бузганлик учун аудиториядан чиқариб юборилган тақдирда амалга оширилган тўлов талабгорга қайтарилмайди.
19. Малака имтиҳони қоғозларда ёки компьютер (онлайн платформа)да ўтказилиши мумкин. Малака имтиҳонини ўтказиш жойи ваколатли орган томонидан белгиланади. Малака имтиҳони ваколатли орган томонидан тасдиқланган имтиҳон комиссияси аъзолари ва кузатувчилар иштирокида ўтказилади.
Ёзма ёки оғзаки малака имтиҳони учун имтиҳон комиссияси шакллантирилади.
Имтиҳон комиссияси таркиби Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан тасдиқланади, унга Давлат тест маркази ходимлари, тажрибали педагоглар ва малакали мутахассислар киритилади.
Малака имтиҳони бланкаларда ўтказилганда икки босқичдан иборат бўлади. Бунда биринчи босқич «тинглаб тушуниш», «ўқиш», «ёзма иш» бўлимларидан, иккинчи босқич «гапириш» бўлимидан ташкил топади.
Малака имтиҳони тегишли махсус дастурлар асосида компьютерда ўтказилганда барча бўлимлар қамраб олинган ҳолда бир босқичда амалга оширилади.
20. Тест синовлари ваколатли орган масъул ходимининг раҳбарлигида ва кузатувида ўтказилади.
Тест синовлари махсус жиҳозланган, видеокузатув билан таъминланган ҳолда ваколатли орган вакилининг назорати остида онлайн ўтказилиши мумкин.
Тест синовлари вақтида ҳар бир иш жойида бир нафар талабгор ўтиради. Тест синовларини ўтказиш жараёни доимий видеотасвирга олинади.
21. Малака имтиҳонини ўтказиш учун кузатувчилар жалб этилиши мумкин.
22. Малака имтиҳонига жалб этилган имтиҳон комиссияси аъзолари ва кузатувчилар билан шартнома тузилади.
23. Малака имтиҳонини топширишда талабгор фуқаролик паспорти, идентификация ID-картаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг аслини тақдим этади. Паспорт ёки идентификация ID-картаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлмаган ёхуд малака имтиҳонига кечиккан талабгорлар имтиҳонга келмаган ҳисобланади.
24. «Тинглаб тушуниш», «ўқиш» бўлимлари бўйича билимлар махсус дастурлар ёрдамида компьютерда текширилади. «Ёзма иш» ва «гапириш» бўлимлари бўйича билимлар махсус дастурлар ёрдамида имтиҳон комиссияси томонидан текширилади ва натижалари расмийлаштирилади.
25. Тест синови учун ажратилган вақт:
А2 даражаси бўйича — «тинглаб тушуниш» учун — 40 дақиқа, «ўқиш» учун — 40 дақиқа, «ёзма иш» учун — 40 дақиқа, «гапириш» учун — 10 дақиқа;
В1 даражаси бўйича — «тинглаб тушуниш» учун — 45 дақиқа, «ўқиш» учун — 60 дақиқа, «ёзма иш» учун — 45 дақиқа, «гапириш» учун — 15 дақиқа;
В2 даражаси бўйича — «тинглаб тушуниш» учун — 45 дақиқа, «ўқиш» учун — 60 дақиқа, «ёзма иш» учун — 60 дақиқа, «гапириш» учун — 15 дақиқа;
С1 даражаси бўйича — «тинглаб тушуниш» учун — 40 дақиқа, «ўқиш» учун — 60 дақиқа, «ёзма иш» учун — 60 дақиқа, гапириш учун — 15 дақиқа;
кўп даражали формат бўйича — «тинглаб тушуниш» учун — 45 дақиқа, «ўқиш» учун — 60 дақиқа, «ёзма иш» учун — 60 дақиқа, «гапириш» бўлими учун — 15 дақиқа;
маълумотнома олиш малака имтиҳони бўйича — «тинглаб тушуниш» учун — 40 дақиқа, «ўқиш» учун — 60 дақиқа, «ёзма иш» учун — 60 дақиқа, «гапириш» учун — 15 дақиқани ташкил этади.
26. Малака сертификати олиш малака имтиҳонининг ҳар бир даража учун ўтказиладиган тест синови:
«тинглаб тушуниш», «ўқиш» бўлимларининг ҳар бири 30 та саволдан;
«ёзма иш» бўлими иккита ёзма топшириқдан (даражага боғлиқ ҳолда биринчи топшириқ — 30 — 150 та сўздан, иккинчи топшириқ — 50 — 250 та сўздан);
«гапириш» бўлими топшириқларнинг учта туридан иборат бўлади.
27. Кўп даражали тест синови:
«тинглаб тушуниш» ва «ўқиш» бўлимларининг ҳар бири 35 та топшириқдан;
«ёзма иш» бўлими иккита ёзма топшириқдан (биринчи топшириқ — 100 — 150 та сўздан, иккинчи топшириқ — 200 — 250 та сўздан);
«гапириш» бўлими топшириқларнинг 3 та туридан иборат бўлади.
28. Маълумотнома олиш малака имтиҳонининг тест синови:
«тинглаб тушуниш» бўлими 30 та топшириқдан;
«ўқиш» бўлими 30 та топшириқдан;
«ёзма иш» бўлими иккита ёзма топшириқдан (биринчи топшириқ — 150 та сўздан, иккинчи топшириқ — 250 та сўздан);
«гапириш» бўлими учта топшириқ туридан иборат бўлади.
29. Талабгор қуйидаги ҳолларда тест синовларидан четлаштирилган ҳисобланади:
тест синови ўтказилаётган аудиторияга ҳар қандай адабиёт, шпаргалка ёки телекоммуникация ва техника воситаларини олиб кирса;
тест синови ўтказилаётган вақтда бошқа талабгорлар билан мулоқот қилса;
тест материалларини аудиториядан олиб чиқишга, саволлар китобини йиртиб олишга, саволларни кўчириб олишга ҳаракат қилса;
саволлар китобини бошқа талабгорларга берса, тест синовини ўтказиш жараёнига халақит қилса;
тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг тест материалларини топширишдан бош тортса;
тест синовлари жараёнида видеокузатувлар орқали талабгорнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.
Талабгор жавоблар варақалари билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат бўлганлиги учун уни тўғри тўлдиришга масъул ҳисобланади.
30. Ваколатли орган тест синовлари натижаларини улар якунланган кундан бошлаб бир ҳафтадан кечикмай Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида эълон қилади.
31. Тест синови ҳар бир бўлимининг энг юқори баҳоси 30 баллни ва барча бўлимлар учун максимал баҳо 120 баллни ташкил этади.
Тест синови якунлари бўйича энг юқори баллнинг 60 фоизидан кам (72 баллдан кам) балл олган талабгор даража шартларини бажармаган деб ҳисобланади.
Кўп даражали формат бўйича тест натижалари қийинлик даражаси бўйича белгиланган малака имтиҳон натижаларини белгиловчи жадвалга мувофиқ эълон қилинади.
Тест синови натижаларига кўра ижобий баҳоланмаган талабгорлар навбатдаги тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, қайта тўловни амалга оширган тақдирда тест синовларига қўйилади.
32. Тест синови ўтказилиши жараёнида талабгор томонидан танланган ойда фақат битта чет тилидан тест топширишига рухсат этилади.
33. Тест синовлари якунланган кундан бошлаб бир ҳафта ичида тестология меъёрлари бузилиши ҳолати аниқланса, ваколатли орган томонидан тест синови натижалари бекор қилинади.
Қуйидаги ҳолатларда тестология меъёрлари бузилган деб ҳисобланади:
тест материаллари хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш қоидалари бузилса;
талабгорлар томонидан тест материалларини олдиндан қўлга киритиш ҳолати аниқланса;
тест синови натижалари таҳлилига кўра тақсимот нормал тақсимотдан кескин фарқ қилса.
Тест синови натижалари бекор қилинган ҳолатда талабгорларнинг хоҳишига кўра ваколатли органга келиб тушган тўлов миқдори қайтарилади ёки қайта тест синовлари ташкил этилади.
34. Талабгорларнинг жавоб варақалари ваколатли органда бир йил муддатда сақланади.
4-боб. Малака имтиҳони натижалари бўйича бериладиган ҳужжатни расмийлаштириш, бериш ва уларнинг реестрини юритиш
35. Ваколатли орган имтиҳон натижалари тўғрисидаги буйруқ чиқарилганидан бошлаб бир иш куни мобайнида малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорларга QR-код (матрик штрихли код) қўйилган сертификат ёки маълумотноманинг электрон шаклини шакллантиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда талабгорга ЯИДХП орқали юборади, ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида юридик кучга эга бўлади.
Сертификат мазкур Регламентнинг 3-иловасига, маълумотнома 4-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ва берилган ҳужжатларнинг реестрига тегишли ёзув киритилади.
36. Ваколатли орган томонидан берилган ҳужжатларнинг реестри юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:
талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID-карта ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома) маълумотлари;
ҳужжатнинг ҳисобга олиш рақами ва берилган санаси;
ҳужжатнинг амал қилиш муддати.
Реестр электрон шаклда юритилади ва унинг шакли ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
5-боб. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш
37. Малака имтиҳонидан ўта олмаган талабгор малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб уч иш кунида ЯИДХП орқали ваколатли органга апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.
38. Талабгор апелляция шикояти бериш учун ушбу Регламентнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани ЯИДХП орқали электрон равишда тўлдиради.
39. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш учун ваколатли органнинг буйруғи билан 3 — 7 нафар ваколатли орган ходимлари, тажрибали педагоглар ва малакали мутахассислардан иборат бўлган Апелляция комиссияси тузилади.
Апелляция шикояти икки ҳафта мобайнида кўриб чиқилади. Талабгор Апелляция комиссияси қарори тўғрисида ЯИДХП орқали хабардор қилинади.
40. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
тест синови натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикояти қондирилишини рад этиш;
тест синовлари натижаларини ўзгартириш ва апелляция шикоятини қондириш.
Малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикояти қаноатлантирилишини рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
апелляция мазкур Регламент талабларини бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса;
апелляцияда кўрсатилган далиллар ўз тасдиғини топмаса.
Малака имтиҳони натижаларини ўзгартириш ва апелляция шикоятини қондириш тўғрисидаги қарор шикоятда кўрсатилган далиллар ўз тасдиғини топса қабул қилинади.
41. Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди.
42. Талабгор Апелляция комиссияси қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
6-боб. Якунловчи қоидалар
43. Ваколатли орган ходимлари томонидан ариза берувчилар тўғрисидаги шахсий маълумотлар махфийлиги таъминланади. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан расмий мурожаат бўлган тақдирда, ариза берувчилар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.
Ваколатли орган томонидан баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари формати ҳамда малака имтиҳони учун ажратиладиган вақтга хорижий тажрибадан келиб чиқиб ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорларга QR-код (матрик штрихли код) қўйилган сертификат ёки маълумотноманинг электрон шаклини шакллантиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда талабгорга ЯИДХП орқали юборади.
Буйруқ чиқарилганидан бошлаб бир иш куни мобайнида
2. Паспорт (туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, идентификацияловчи ID-картаси) маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, агар мавжуд бўлса):
8. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бепул топшириш имтиёзига эгалиги (академик лицейларнинг битирувчи курс ўқувчилари**):
Ҳа/Йўқ
9. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чегирма қўлланилиш ҳуқуқига эгалиги («Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар):
Ҳа/Йўқ
10. Чет тиллари ўқитувчилари учун маълумотнома бериш тест синовлари***
* 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги электрон фотосурат фуқаролиги бўлмаган шахслар, 16 ёшга тўлмаган шахслар ва чет эл фуқаролари томонидан илова қилинади.
** академик лицей битирувчи босқич ўқувчилари учун тўртинчи семестр давомида фақат бир марта бепул ташкил этилади ҳамда имтиҳон санаси, тили ва даражаси ваколатли орган томонидан белгиланади.
*** бунда хорижий тиллар ўқитувчилари ваколатли орган томонидан белгиланган саналарда Чет тилидан малака ва уни билиш даражаси бўйича маълумотнома учун малака имтиҳонига рўйхатдан ўтадилар.
Talabgor toʻgʻrisidagi maʼlumotlar | Candidate Details: Shaxsni tasdiqlovchi hujjat seriya va raqami | ID series and number: Familiyasi | Surname: Ismi | First Name: Otasining ismi | Patronymic Name:
2. Паспорт (туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, идентификацияловчи ID-картаси) маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, агар мавжуд бўлса):
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 февралдаги 73-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2022 йил 1 мартдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификати бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 31 декабрдаги 352-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 395-сон қарорига илованинг 2-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 128-банди.