Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон «Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида»
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 31 мартдаги 01-02/13-20-сон қарори (рўйхат рақами 3296, 2021 йил 4 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2021 й., 10/21/3296/0410-сон) билан тасдиқланган Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
40-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«ТИФ ТН кодига аниқлик киритиш бўйича экспертиза тайинланган товарлар.».
2. Қуйидаги мазмундаги 421-банд билан тўлдирилсин:
«421. ТИФ ТН кодига аниқлик киритиш бўйича экспертиза тайинланган товарларга нисбатан тақиқ ва чекловлар белгиланган бўлса, ТББЮД расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.».
3. Қуйидаги мазмундаги 461-банд билан тўлдирилсин:
«461. Божхона органи томонидан тайинланган экспертиза натижаси юзасидан қабул қилинган ТИФ ТН коди декларант ёки божхона брокерига ТЭД ААТ орқали тақдим этилади ҳамда тўлиқ БЮД экспертиза хулосасида белгиланган ТИФ ТН код асосида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бўйича расмийлаштирилади.».
4. Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.