Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг
1. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 7 сентябрдаги 170-сон буйруғи (рўйхат рақами 2015, 2009 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 42-сон, 451-модда) билан тасдиқланган Техник этил спиртини ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик
қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.».
2.
29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Электр ускуналарида бажариладиган ишлар хавфсизлигини таъминловчи чора-тадбирлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ бажарилади.».
3.
40-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
4.
78-банддаги «Давлат санитар назорати органлари» деган сўзлар «санитария-эпидемиология хизматлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.