1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.15.00 Банк омонати;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.02.00 Товар белгиси (Хизмат кўрсатиш белгиси);
4.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
5.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.04 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
6.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.02.00 Божхона божлари. Бож тарифи;
7.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар;
8.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари;
9.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари;
10.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг));
11.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг);
12.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.01.00 Умумий қоидалар;
13.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.01.00 Умумий қоидалар;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар]
I. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда):
«22-модда. Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш шартлари
Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб борилади.
Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг атроф муҳитга хавфсизлиги учун чиқиндиларнинг мулкдорлари жавоб берадилар. Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини тегишли ҳудудга жойлаштириш масалаларини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳал қилади»;
2) 45 ва 46-моддалари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45-модда. Табиатни чиқиндилар билан ифлосланишдан муҳофаза қилиш
Чиқиндиларни аҳоли пунктлари ерларида, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда, сувни муҳофаза қилиш зоналари ва сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари доирасида, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳамда объектларга таҳдид келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа жойларда сақлаш ва кўмиб ташлаш тақиқланади.
Алоҳида ҳолларда, махсус тадқиқотлар натижаларига кўра фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, атроф муҳит хавфсизлигини, табиий ресурслар сақланишини таъминлаш талабларига риоя этган ҳолда чиқиндиларни ер остига кўмиб ташлашга йўл қўйилади.
Чиқиндиларни қайта ишлаш, уларни полигонларда кўмиб ташлаш ва сақлаш табиатни муҳофаза қилиш давлат органларининг рухсати билан амалга оширилади.
46-модда. Экологик сертификатлаш
Экологик ёки гигиеник сертификатларга эга бўлмаган, шунингдек уларда белгиланган талаб кўрсаткичларидан четланган ҳолда хом ашё ва материаллардан фойдаланиш, технология жараёнларини жорий этиш ҳамда тайёр маҳсулотлар (шу жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари) чиқариш тақиқланади. Экологик сертификатлаш қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ҳам ўтказилади.
Экологик сертификатлаш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди».
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
II. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 74-модда) 9-моддасининг саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларини рўйхатга олиш ҳамда ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларидан фойдаланишга бўлган мулкий ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатга олиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни бажарганлик учун патент божлари ундирилади. Патент божлари Патент идорасига тўланади. Патент божларининг миқдори ва уларни тўлаш муддатлари, уларни тўлашдан озод қилиш, тўловларнинг миқдорини камайтириш ёки уларни қайтариб бериш асослари, шунингдек патент божларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади».
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.01.00 Умумий қоидалар]
III. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда) саккизинчи бўлимидаги «Харидор ёки буюртмачиларни алдашдаги анча миқдор — энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача бўлган миқдор», «Харидор ёки буюртмачиларни алдашдаги кўп миқдор — энг кам иш ҳақининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдор», «Харидор ёки буюртмачиларни алдашдаги катта бўлмаган миқдор — энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир бараваридан бир бараваригача бўлган миқдор» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
V. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165 ва 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда):
1) 1754-моддасининг диспозициясидаги «(алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари, шунингдек рўйхати қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган бошқа товарлар тарзида)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 224-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга киришга ҳамда уларда яшашга оид қоидаларни бузган фуқароларнинг бундай жойларда яшашига йўл қўйиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
3) 245-моддасининг биринчи қисмидаги «186, 1861-моддалари» деган сўзлар «186-моддаларида, 1861-моддасида (акциз маркалари билан маркаланмаган товарларни реализация қилиш ҳолларидан ташқари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 248-моддасининг иккинчи қисмидаги 4-банд «223-моддасининг биринчи қисмида» деган сўзлардан кейин «224-моддасининг биринчи қисмида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
5) 264-моддасининг биринчи қисми «1791-моддаларида» деган сўзлардан кейин «1861-моддасида (акциз маркалари билан маркаланмаган товарлар реализация қилинган ҳолларда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
1-бандидаги «164-моддасининг иккинчи қисмида» деган сўзлар «164-моддасининг учинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин, «176-моддасининг иккинчи қисмида» деган сўзлар «176-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«8) ушбу Кодекснинг 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида (радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни сотиш ёхуд ўзгага доимий ёки вақтинчалик фойдаланиш учун бериш қисми), 164-моддасининг учинчи қисмида, 166, 170-моддаларида, 176-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 198-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — давлат солиқ органларининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг мансабдор шахслари томонидан»;
7) 288-моддасининг учинчи қисмидаги «164-моддасининг иккинчи қисмида» деган сўзлар «164-моддасининг учинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 289-моддасининг учинчи қисми «солиқ органларининг» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
9) 290-моддасининг учинчи қисми «Божхона қоидалари» деган сўзлардан кейин «ёки солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
10) 291-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги «д» банди билан тўлдирилсин:
«д) ушбу Кодекснинг 164, 166, 167, 168, 172, 173, 176, 1861-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг мансабдор шахслари томонидан».
VI. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, № 2, 65-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 112 ва 124-моддалар, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда) 153-моддасининг иккинчи қисмидаги охирги жумла қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Меҳнат ҳақини натура шаклида тўлаш тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно».
«Банк омонати шартномасининг фуқаро омонатни талаб қилиши биланоқ олиш ҳуқуқидан, муддатли ёки бошқа омонатни эса хабардор этишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати ўтганидан кейин олиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақидаги шарти ўз-ўзидан ҳақиқий эмас»;
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Агар омонатчи муддатли ёки бошқа омонатни, талаб қилиб олингунча сақланадиган омонат бундан мустасно, муддат тугагунга қадар ёхуд банк омонати шартномасида кўрсатилган бошқа ҳолатлар юз бергунга қадар қайтариб беришни талаб қилиш ниятида бўлса, у ўзининг бу ниятидан банкни омонатни олишни мўлжаллаётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши шарт»;
бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
«Муддатли ёки бошқа омонат, талаб қилиб олингунча сақланадиган омонат бундан мустасно, муддат тугагунга қадар ёхуд банк омонати шартномасида кўрсатилган бошқа ҳолатлар юз бергунга қадар омонатчининг талаби билан унга қайтарилган ҳолларда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, омонат юзасидан фоизлар тўланмайди».
VIII. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 70-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2002 йил, № 1, 22-модда):
1) 12-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«хавфли юкларнинг транзити учун ўз ваколатлари доирасида хулоса беради»;
2) 13-бандининг «б» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«хавфли юкларни транзит тарзда ташиш шартларини ўз ваколатига мувофиқ равишда бажариши».
X. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 234-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 2001 йил, № 1-2, 11-модда):
1) 17-моддаси биринчи қисмининг 2-банди «прокурор» деган сўздан кейин «суд мажлиси котиби» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 18-моддасининг номи ва биринчи қисми «эксперт» деган сўздан кейин «суд мажлиси котиби» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 20-моддасининг биринчи қисми «эксперт» деган сўздан кейин «суд мажлиси котиби» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4) 21-моддасининг бешинчи қисми «эксперт» деган сўздан кейин «суд мажлиси котиби» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
5) ўзбекча матни 82-моддаси биринчи қисмининг 1-бандидаги «ҳал қилув қарори қабул қилгунга қадар» деган сўзлар «қарор қабул қилингунга қадар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) ўзбекча матни 87-моддасининг тўртинчи қисмидаги «қарори» деган сўз «ажрими» деган сўз билан алмаштирилсин;
7) 88-моддаси қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин:
«9) даъвогар унинг манфаатларини кўзлаб прокурор томонидан тақдим этилган даъводан воз кечган бўлса»;
8) 126-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди «эксперт» деган сўздан кейин «суд мажлиси котиби» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
9) 134-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди «суд таркиби» деган сўзлардан кейин «суд мажлиси котиби» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
10) 138-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳал қилув қарорининг кириш қисмида уни қабул қилган хўжалик судининг номи, суд таркиби, суд мажлиси котиби, ишнинг тартиб рақами, иш кўрилган сана ва жой, ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи, низо предмети, мажлисда ҳозир бўлган шахсларнинг фамилиялари ва ваколатлари кўрсатилади»;
11) 149-моддасининг бешинчи қисмидаги «шикоят қилиниши» деган сўзлар «шикоят қилиниши (протест келтирилиши)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисми «хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахснинг» деган сўзлардан кейин «ёки суд ижрочисининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи қисмидаги «шикоят қилиш» деган сўзлар «шикоят қилиш (протест келтириш)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 151-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди «суд таркиби» деган сўзлардан кейин «суд мажлиси котиби» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
14) 156-моддасининг номи ва матнидаги «шикояти бериш», «шикояти беришга» деган сўзлар тегишли келишикдаги «шикояти бериш (протести келтириш)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 157 ва 158-моддаларининг номи ва матнидаги «шикоятини», «шикояти» деган сўзлар тегишли келишикдаги «шикояти (протести)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) устидан шикоят берилаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарорини қабул қилган хўжалик судининг номи, ишнинг тартиб рақами ва ҳал қилув қарори қабул қилинган сана, низонинг предмети;
4) шикоят бераётган (протест келтираётган) шахснинг талаблари ва ҳал қилув қарорини нотўғри деб ҳисоблашининг асослари, бунга далил бўлган қонун ҳужжатлари ҳамда иш материаллари;
Апелляция шикояти шикоят бераётган шахс ёки унинг вакили томонидан, апелляция протести эса прокурор томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган шикоятга унинг суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш ваколатини тасдиқловчи ишончнома, агар у аввал шу иш бўйича берилмаган бўлса, илова қилинади.
Шикоятга (протестга) шикоят (протест) нусхалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинади. Бундан ташқари шикоятга давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи далиллар ҳам илова қилинади»;
17) 160-моддасининг номи ва матнидаги, 161-моддасининг номи ва биринчи қисмидаги «шикоятининг», «шикояти», «шикоятнинг» деган сўзлар тегишли келишикдаги «шикояти (протести)», «шикоят (протест)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
1) апелляция шикояти (протести) имзоланмаган ёхуд уни имзолашга ҳуқуқи бўлмаган шахс ёки мансаб мавқеи кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;
2) апелляция шикоятига (протестига) унинг нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга жўнатилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинмаган бўлса;
3) давлат божи белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар апелляция шикоятига илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома берилмаган ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса;
4) апелляция шикояти (протести) белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган бўлса ва унда ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома бўлмаса;
5) ишда иштирок этувчи шахсларга апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул қилингани тўғрисидаги ажрим юборилгунга қадар шикоятни (протестни) берган шахсдан уни қайтариш тўғрисида ариза тушган бўлса.
Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан кассация шикояти бериш (протести келтириш) мумкин.
Шикоят берган (протест келтирган) шахс ушбу модданинг биринчи қисмидаги 1, 2, 3-бандларда кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин хўжалик судига апелляция шикояти (протести) билан умумий тартибда яна мурожаат қилишга ҳақли»;
19) 163-моддасининг номи ва матнидаги «шикоятини» деган сўз «шикоятини (протестини)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Протест келтирган прокурор, шунингдек юқори турувчи прокурор суд мажлиси бошлангунча протестни чақириб олишга ҳақли. Протест чақириб олингани ҳақида ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинади»;
учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
тўртинчи қисмидаги «қабул қилганда» деган сўзлар «қабул қилса ёки протест чақириб олинса» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
21) 166-моддасининг иккинчи қисмидаги, 167-моддасининг номи ва матнидаги ҳамда 168-моддасининг 1-бандидаги «шикоятида», «шикоятини», «шикояти», «шикоятни» деган сўзлар тегишли келишикдаги «шикояти (протести)», «шикоят (протест)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
номидаги «шикоятлари» деган сўз «шикоятлари (протестлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «шикоят қилиниши» деган сўзлар «шикоят қилиниши (протест келтирилиши)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «шикоятлари», «шикоятларини» деган сўзлар тегишли келишикдаги «шикоятлари (протестлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
24) 197-моддаси биринчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорига ва қарорига протест келтириш тўғрисидаги ариза иш апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўрилганидан кейин берилиши мумкин»;
26) 218-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларидаги «Ижро варақаси», «Ижро варақасида» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Суд ҳужжати (ижро варақаси)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Оммавий ахборот воситалари. Ноширлик фаолияти.]
ХI. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 1, 10-модда):
1) қуйидаги мазмундаги 41-модда билан тўлдирилсин:
«41-модда. Монополлаштиришга йўл қўйилмаслиги
Оммавий ахборот воситаларининг ишлаб чиқарилиши ҳамда тарқатилиши соҳасида монополлаштиришга ва инсофсиз рақобатга йўл қўйилмайди.
Биронта ҳам юридик ёки жисмоний шахс оммавий ахборот воситаларининг тегишли марказий ёки маҳаллий бозорига чиқариладиган оммавий ахборот воситаларининг йигирма беш фоизидан ортиғига муассис (ҳаммуассис) бўлишга ва (ёки) уларни шунча миқдорда ўз мулкида, эгалигида, фойдаланишида, тасарруфида, юритувида ёхуд бошқарувида (бевосита ёки аффилланган шахслар орқали) сақлашга ҳақли эмас»;
2) 6-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу модда талабларини бузганликда айбдор шахслар, шу жумладан муҳаррир (бош муҳаррир), журналист, бошқа шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар»;
3) 11-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Қуйидагилар муассис бўлиши мумкин эмас:
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;
қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар;
фаолияти қонун билан тақиқланган жамоат бирлашмалари.
Устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши ўттиз фоиздан ортиқ бўлган юридик шахсларнинг оммавий ахборот воситаларини ташкил этишига йўл қўйилмайди»;
4) қуйидаги мазмундаги 111, 112, 113 ва 114-моддалар билан тўлдирилсин:
«111-модда. Таъсис ҳужжатлари
Таъсис шартномаси ва устав (низом) оммавий ахборот воситасининг таъсис ҳужжатлари ҳисобланади.
Бир нечта муассис ўртасида тузиладиган таъсис шартномасида қуйидаги маълумотлар бўлади:
муассисларнинг номи ҳақидаги;
таъсис этилаётган оммавий ахборот воситасининг тури, фаолияти предмети ва мақсади, чиқиш даврийлиги ҳақидаги;
таъсис этилаётган оммавий ахборот воситасининг номи, почта манзили ҳақидаги;
оммавий ахборот воситасининг устав фонди миқдори, молиялаштириш манбалари ва уни ҳосил қилиш тартиби ҳақидаги;
муассисларнинг оммавий ахборот воситаси фаолиятида иштирок этишига доир ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақидаги;
оммавий ахборот воситаси фаолиятини бошқариш тартиби ҳақидаги;
фойдани тақсимлаш тартиби ҳақидаги;
оммавий ахборот воситасини қайта ташкил этиш, тугатиш (оммавий ахборот воситасининг фаолиятини тугатиш) тартиби ҳақидаги;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар тўғрисидаги.
Агар бир шахс муассис ҳисобланса, у рўйхатга олувчи органга уставини тақдим этади.
112-модда. Муассис билан таҳририят ўртасидаги шартнома
Муассис билан таҳририят ўзаро ҳуқуқлар ва мажбуриятлар, жавобгарлик, низоларни ҳал этиш тартиби ва бошқа шартлар тўғрисида, шунингдек учинчи шахслар билан ўзаро муносабатлари тўғрисида шартнома тузадилар.
113-модда. Муассиснинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Муассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:
таъсис шартномаси, устав (низом) ва қонун ҳужжатларида, шунингдек у билан таҳририят ўртасида тузилган шартномада белгиланган ваколатлари доирасида оммавий ахборот воситасининг ишларини бошқаришда иштирок этиш;
қўшган мулкий улушига мувофиқ равишда фойда ва зарарлар тақсимотида иштирок этиш;
оммавий ахборот воситасини муассис ёки унинг томонидан кўрсатилган учинчи шахс манфаатларини кўзлаб қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқарувни амалга ошириши лозим бўлган бошқа шахсга (ишончли бошқарувчига) мулкий мажмуи сифатида ишончли бошқарувга топшириш;
оммавий ахборот воситаси муҳарририни (бош муҳарририни), шунингдек таҳрир ҳайъати аъзоларини тайинлаш ва озод қилиш;
энг катта ҳажми ва эълон қилиш муддати таҳририят уставида (низомида) ёки таъсис шартномасида белгиланадиган хабарни ёки реклама тусида бўлмаган материални ўз номидан бепул жойлаштириш;
оммавий ахборот воситаси тугатилган ёки оммавий ахборот воситасининг фаолияти тугатилган тақдирда кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ёки унинг қийматини қўшган мулкий улушига мувофиқ қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда олиш.
Муассис қуйидагиларни бажариши шарт:
оммавий ахборот воситасининг уставини (низомини) тасдиқлаш;
оммавий ахборот воситаси таҳририяти билан шартнома тузиш;
оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш.
Муассис цензурани амалга оширишга, рецензиядан ўтказишга ёки таҳририятнинг ижодий фаолиятига аралашишга, шунингдек оммавий ахборот воситасининг ишлаб чиқарилиши ва тарқатилиши масалаларига аралашишга ҳақли эмас, таъсис шартномасида ёки уставда (низомда) назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ муассис бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
114-модда. Муассис ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг тугатилиши
Муассиснинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қуйидаги ҳолларда тугатилади:
оммавий ахборот воситаси учинчи шахс фойдасини кўзлаб бошқа шахсга ўтказилганда;
муассис — юридик шахс банкротга учраганда ёки тугатилганда;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
қасддан содир этган жинояти учун суд ҳукми билан судланганда;
вафот этганда.
Муассиснинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳолларда ҳам тугатилиши мумкин»;
6) 16-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Оммавий ахборот воситасини чиқариш ёки нашр этиш муассиснинг ёки суднинг қарори билан тугатилиши (ёки тўхтатилиши) мумкин.
Оммавий ахборот воситаси оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мунтазам риоя этмай келган тақдирда ваколатли орган оммавий ахборот воситасини тугатиш (унинг фаолиятини тугатиш) ҳақида судга мурожаат этишга ҳақли»;
номидаги «ёки унинг фаолиятини тугатиш тўғрисидаги қарор» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
матнидаги «шунингдек оммавий ахборот воситаси фаолиятини тугатиш тўғрисидаги қарор» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
XII. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 2, 36-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда) 109-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган товарлардан олинадиган қўшилган қиймат солиғи, бож ва йиғимлар ўрнига ягона божхона тўлови тўлашни назарда тутувчи божхона тўловларини ундиришнинг соддалаштирилган тартибини белгилаши мумкин».
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Давлат кадастри. Геодезия ва картография]
XIII. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 19-модда) 5-моддаси биринчи қисмининг ўн саккизинчи хатбошисидаги «ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини» деган сўзлар «чиқиндиларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
XIV. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 5, 87-модда) 17-моддаси:
биринчи қисмининг иккинчи жумласидаги «унинг ушбу Қонунда назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш борасидаги харажатларини қоплаш учун» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«Патент божларининг миқдори ва уларни тўлаш муддатлари, уларни тўлашдан озод қилиш, тўловларнинг миқдорини камайтириш ёки уларни қайтариб бериш асослари, шунингдек патент божларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади».
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.02.00 Товар белгиси (Хизмат кўрсатиш белгиси)]
XV. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 178-модда) 33-моддаси:
биринчи қисмининг иккинчи жумласидаги «унинг ушбу Қонунда назарда тутилган вазифаларни бажаришга доир харажатларини қоплаш учун» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Патент божларининг миқдори ва уларни тўлаш муддатлари, уларни тўлашдан озод қилиш, тўловларнинг миқдорини камайтириш ёки уларни қайтариб бериш асослари, шунингдек патент божларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади».
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 30 август,
405-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 533-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 03/22/798/0972-сон)