1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
«Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
мақсадли дастурларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларни (кейинги ўринларда — объектлар) қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун пудрат ташкилотларини фақат давлат харидлари электрон тизимининг электрон тендер савдолари платформаси (кейинги ўринларда — платформа) орқали аниқлаш;
тендер савдолари предмети қийматининг камида 20 фоизи миқдоридаги айланма маблағлар бўлиши ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банк кафолатномаси талаби бекор қилиниши;
объектнинг бошланғич нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифни таъминлаш кафолат суммасини пудрат ташкилоти томонидан платформа операторининг ҳисобварағига ўтказиш ва тендер якунидан сўнг пудрат ташкилотининг ҳисобварағига автоматик равишда қайтариш тизимини жорий этиш;
харид комиссияси фаолияти бекор қилиниб, унинг функциясини платформа томонидан автоматик равишда амалга ошириш;
қурилиш соҳасидаги давлат харидлари (кейинги ўринларда — харидлар)ни амалга оширишда умумий ва техник қисмлар бўйича маълумотни тақдим этиш талаб этилмаслиги;
қурилиш-монтаж ишлари хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, ихтисослаштирилган профессионал пудрат ташкилотини жалб этиш тизимини яратиш;
давлат буюртмачиси ва пудрат ташкилотининг аффилланганлик хусусиятини автоматик равишда текшириш;
харидлар жараёнларида жорий йил учун молиявий мажбуриятлар ҳажми пудрат ташкилотининг сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажмининг 2 бараваридан ошган оферентлар иштирок этишига йўл қўйилмаслик;
йилдан йилга ўтувчи объектлар бўйича молиявий мажбуриятлар ҳажмини ҳисоблашда оферент ютиб олган объектнинг тасдиқланган қурилиш-монтаж ишлари бўйича манзилли рўйхатда назарда тутилган молиявий маблағ билан таъминланган ҳисобот йилида бажариладиган ишлар қийматини инобатга олиш тизимини жорий этиш;
мақсадли дастурларга киритилган объектларни рақамлаштириш (идентификация хос рақамини бериш) тизимини жорий этиш.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2022 йил 1 мартга қадар:
Қурилиш вазирлиги — давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тизимини платформада мутасадди идораларнинг маълумотлар базалари билан автоматик тарзда интеграция қилиш имконини берувчи дастурий таъминотни ишлаб чиқади ва жорий этади;
Давлат статистика қўмитаси — пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ҳамда электрон тендерларни ўтказиш учун зарур бўладиган статистик маълумотлар базасини белгиланган тартибда платформага интеграция қилади;
Давлат солиқ қўмитаси — объектлар идентификация рақамининг кадастр рақамига мослигини ҳамда оферентларнинг солиқ ва йиғимларни тўлаш бўйича боқиманда қарздорлиги мавжуд эмаслигини текшириш, шунингдек, пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш имконини берувчи зарур маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ҳамда электрон тендерларни ўтказиш учун пудрат ташкилотлари ходимлари сони, маълумоти, мутахассислиги, меҳнат муҳофазаси ташкил этилганлиги ва бошқа зарур маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;
Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси — лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларининг соз автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси — лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларининг махсус автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;
Молия вазирлиги — платформага эълонни жойлаштириш учун объект бўйича шахсий ғазна ҳисобварағида етарли маблағ мавжудлиги тасдиқланишини ва тендер ғолиби билан пудрат шартномаси ғазначилик тизимида автомат равишда рўйхатдан ўтганлигини ҳамда тендер ғолиби билан автомат равишда имзоланадиган пудрат шартномасига мувофиқ аванс ажратилишини таъминлаш имконини берувчи интеграциялашган дастурни ишга туширади;
Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — тендер иштирокчиларига берилган халқаро менежмент тизимлари бўйича сертификатларнинг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги — платформада ўз таклифини бириктирган оферентлар ва буюртмачи ўртасида аффилланганлик хусусияти мавжудлигини текширади;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда — объектлар бўйича манзилли рўйхатларни шакллантириш, келишиш ва тасдиқлашнинг автоматлаштирилган электрон тизимини «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграция қилади;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК — комплекс экспертиза натижаси бўйича берилган экспертиза хулосалари тўғрисидаги маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси — тендер иштирокчиларининг суд қарори ва бошқа органлар қарорига мувофиқ мулкига қўйилган тақиқлар тўғрисидаги маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;
Давлат активларини бошқариш агентлиги — тендер иштирокчиларига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;
Қурилиш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда — «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими ҳамда махсус ахборот портали ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўяди;
Марказий банкка иштирокчининг хизмат кўрсатувчи банкидан 2-сон картотека қарздорлиги ва «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюросидан муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотларни автоматик равишда текшириш имконини берувчи интеграциялашган тизим жорий этилишини таъминлаш тавсия этилади.
Платформа пудрат ташкилоти тўғрисидаги ушбу бандда кўрсатилган маълумотларни ҳамда Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси электрон маълумотларини пудрат ташкилотининг электрон ишончномаси (розилиги) асосида олади.
4. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда 2-бандда санаб ўтилган мутасадди идоралар томонидан платформа билан интеграциялаштирилган дастурий таъминотлар ишлаб чиқилиши ва ишга туширилишини таъминласин.
5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
бир ой муддатда объектлар тўғрисидаги маълумотлар платформага интеграция қилинишини таъминласин;
уч ой муддатда объектлар жойлашган манзилни аниқ белгилаш, платформада объектни автоматик равишда аниқлаш ҳамда мақсадли дастурлардаги объектлар бўйича ягона аниқлаш тизимини жорий этиш учун объектлар бўйича кадастр ва пикет рақамлари асосида идентификациялаш тизимини жорий этсин.
6. Қурилиш вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда қўлланиладиган ресурсларнинг нархларини шакллантириш бўйича хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига тегишли ҳужжат лойиҳасини киритсин.
7. Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 февралдаги 55-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 31 январь,
46-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги 46-сон қарорига ИЛОВА
1. Мазкур Низом қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом мақсадли дастурларга мувофиқ давлат бюджети маблағлари, Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш борасидаги давлат буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган тендер савдолари учун татбиқ этилади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
акцепт — платформа томонидан автоматик равишда оферентга юбориладиган, электрон тендер ғолиби деб эътироф этилиши муносабати билан шартнома тузишга розилик бериш тўғрисидаги электрон хабарнома;
давлат буюртмачиси — давлат харидларини амалга оширувчи давлат органлари ва муассасалари, бюджет ташкилотлари, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар;
жорий йил учун молиявий мажбуриятлар ҳажми — оферент томонидан жорий йилда бажариш мажбуриятини олган ишларнинг шартномада кўрсатилган қиймати. Бунда йилдан йилга ўтувчи объектлар бўйича молиявий мажбуриятлар ҳажмини ҳисоблашда, оферент ютиб олган объектнинг тасдиқланган қурилиш-монтаж ишлари бўйича манзилли рўйхатда назарда тутилган ҳисобот йилида бажариладиган ишлар қиймати инобатга олинади;
захирадагиғолиб — электрон тендер якунига кўра платформа томонидан ғолиб деб эътироф этилган оферентнинг тендер таклифидан кейинги тендер таклифи энг мақбул деб эътироф этилган оферент;
оператор — давлат харидлари субъектларига давлат харидларининг электрон тизимларида харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи, давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган томонидан белгиланадиган махсус ваколатли юридик шахс;
оферент — электрон рейтингда мавжуд бўлган, қурилиш соҳасидаги электрон тендерда қатнашиш ва ғолиб бўлиш мақсадида ўз таклифини платформага электрон шаклда жойлаштирган қурилиш-пудрат ташкилоти;
талабгор — офертаси платформа томонидан рўйхатдан ўтказилгунга қадар эълонда кўрсатилган шартларга мувофиқ электрон тендерда қатнашиш истаги бўлган ҳамда электрон рейтингда мавжуд бўлган қурилиш-пудрат ташкилоти;
тендерни ўтказиш бўйича махсус ахборот платформаси — қурилиш соҳасида давлат харидлари амалга оширилиши, харидлар тўғрисидаги эълонлар, харид қилиш тартиб-таомиллари, оферентларнинг таклифлари, харидлар якунлари ҳақидаги ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ахборотлар электрон шаклда жойлаштирилишини ва кўрилишини, шунингдек, тендерлар электрон ўтказилишини таъминловчи веб-сайт ва махсус электрон платформа (кейинги ўринларда — платформа);
тендер предмети — лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича ваколатли орган томонидан берилган ижобий комплекс экспертиза хулосаси мавжуд бўлган қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган объект;
тендер таклифи — электрон тендер ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ тендер предметига нисбатан оферентнинг платформа орқали электрон шаклда тақдим этилган таклифи;
тендер таклифини таъминлаш кафолати — тендер предметининг бошланғич нархидан (ҚҚС билан) 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати бўлиб, Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида яхлитланган миқдорда белгиланади;
тендер ташкилотчиси — қурилиш соҳасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш бўйича электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлигини ҳамда мувофиқлигини ўрганиб чиқувчи, эълонни платформага жойлаштирувчи ихтисослаштирилган ташкилот;
электрон тендер — қурилиш соҳасида давлат харидини амалга оширишнинг рақобатли тартиб-таомили воситасида тендер предметининг ижрочисини аниқлашни назарда тутувчи электрон механизм бўлиб, унинг натижасига кўра тендер предмети бўйича энг яхши шартларни таклиф этган оферент ғолиб деб эътироф этилади;
электрон тендерҳужжатлари — тендер предметининг молиявий, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари ҳамда тендерни ташкил этиш шартлари ва ўтказиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги дастлабки ахборотни ўз ичига олувчи, давлат буюртмачиси томонидан тайёрланадиган электрон ҳужжатлар тўплами;
эълон — давлат харидларини амалга ошириш усули, талаблари ва шартлари, таклифларни тақдим этиш муддатлари ҳамда тартиби кўрсатилган, махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига давлат буюртмачиси томонидан жойлаштириладиган бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги ахборот;
қурилиш-пудрат ташкилотларининг соҳавий электрон рейтинги — «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг соҳалар бўйича қурилиш-пудрат ташкилотларининг кадрлар билан таъминланганлиги, молиявий кўрсаткичлари, рақобатбардошлиги, иш тажрибаси, моддий-техник базаси ва меҳнат муҳофазаси бўйича мезонларга мувофиқ малака талабларини белгиловчи ҳамда бошқа рейтинг кўрсаткичларини ўзида акс эттирадиган электрон платформа;
қурилиш соҳасидаги давлат харидларининг субъектлари (тендер иштирокчилари) — давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси, платформа оператори ва электрон рейтингда мавжуд бўлган талабгор/оферентлар;
ғолиб — электрон тендер якунига кўра платформа томонидан ғолиб деб эътироф этилган оферент.
3. Мазкур Низом давлат буюртмачиларининг бир шартнома бўйича қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 6000 бараваридан ортиқ бўлган қурилиш соҳасидаги электрон тендерларга нисбатан татбиқ этилади.
4. Давлат буюртмачиси электрон тендерларни операторлар орқали онлайн режимда ўтказади.
Қурилиш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими ҳамда оператор ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўяди.
Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа мақсадли дастурларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорларида назарда тутилган давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича соҳавий рейтингда мавжуд бўлган қурилиш-пудрат ташкилотларини аниқлашда;
Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш соҳасидаги харидларга нисбатан қўлланилади.
Агар қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа мақсадли дастурларда назарда тутилган давлат бюджети маблағлари билан бирга бюджетдан ташқари маблағлар жалб қилинган бўлса, қурилиш-пудрат ташкилоти мазкур Низом талаблари асосида аниқланади.
6. Мазкур Низомнинг амал қилиши:
давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун давлат харидлари, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат харидларига, шунингдек, «fast-track» усулидаги қурилишга;
Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туман ва шаҳарлар бюджетлари захира фондларидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган давлат харидларига;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидларига;
фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўладиган давлат харидларига;
халқаро молия институтлари маблағлари (тўлиқ ёки қисман) ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларига нисбатан татбиқ этилмайди.
7. Капитал қурилишда тендер ҳужжатлари ва техник вазифалар фақат ишлар (хизматлар) ҳажмларини ва уларнинг нарх параметрларини баҳолаш қисми бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК (кейинги ўринларда — экспертиза маркази)нинг ижобий хулосаси бўлмаса, тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълонни платформага жойлаштириш тақиқланади.
8. Бир шартнома бўйича қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 000 бараваридан кам бўлган тендер предмети учун экспертиза марказининг хулосаси талаб этилмайди. Унинг ўрнига «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК ёки унинг ҳудудий филиалларининг ижобий хулосаси асос ҳисобланади.
9. Тендер предметининг бошланғич нархи (ҚҚС билан) базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 000 бараваригача бўлган электрон тендерларда фақат ўша ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри)да юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган талабгорлар қатнашади (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ягона ҳудуд деб қабул қилинади).
Тендер предметининг бошланғич нархи (ҚҚС билан) базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 000 баравари ва ундан юқори бўлган объектлар ҳамда III ва IV хавф-хатар тоифасидаги объектлар бўйича ўтказиладиган электрон тендерларида ҳудудий чеклов татбиқ этилмайди.
2-боб. Электрон тендерни ўтказиш тартиби
10. Электрон тендер ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қуйидаги тартибда ўтказилади:
а) давлат буюртмачиси:
Молия вазирлигининг ахборот тизимида белгиланган тартибда шахсий ғазна ҳисобварақлари очади;
Марказий банкнинг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий ва иккиламчи ҳисобварағида 2-сон картотека қарздорлиги ҳамда банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини;
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг ўз балансидаги асосий фондларига ва мулкига тақиқ қўйилмаганлигини;
Давлат статистика қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми оферент томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажми 2 баравардан ошмаганлигини;
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агенлигининг электрон маълумотлар базасидан платформада ўз таклифини бириктирган оферентлар ва давлат буюртмачиси ўртасида аффилланганлик хусусияти мавжуд эмаслигини;
платформанинг ўз тизимидан ҚҚС билан таклиф нархининг ҚҚС билан бошланғич нархидан баланд ҳамда 95 фоизидан паст эмаслигини, шунингдек, таклиф этилган қурилиш муддати объект бўйича белгиланган қурилиш муддатидан ортиқ эмаслигини;
платформанинг ўз тизимидан объектнинг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати оператор томонидан очилган ҳисобварағига пул ўтказиш йўли орқали амалга оширилганлигини текширади;
е) оферент ушбу банднинг «д» кичик бандида назарда тутилган талаблардан ижобий натижалар билан ўтганда, ушбу Низомга 2 — 4-иловаларга мувофиқ шаклларни тўлдирган ҳолда платформага юклайди;
и) давлат буюртмачиси электрон тендерда ғолиб бўлган оферент билан пудрат шартномасини имзолайди ҳамда белгиланган тартибда расмийлаштирилган пудрат шартномасини платформага юклайди;
к) платформага юкланган пудрат шартномасига мувофиқ объектнинг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси ғолиб ва захира ғолиб ташкилотлар ҳамда оферентларнинг ҳисобварақларига банк харажатлари ушланган ҳолда, платформанинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи ташкилот билан платформа ўртасида ўрнатиладиган тўғридан-тўғри маълумот алмашинуви доирасида автоматик равишда платформа томонидан қайтарилади.
3-боб. Электрон тендер иштирокчиларининг вазифалари
11. Давлат буюртмачиси:
Молия вазирлигининг электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтгандан сўнг ушбу тизим билан интеграция қилинган платформада тегишли электрон рақамли имзосидан (кейинги ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда мақсадли дастурларда назарда тутилган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича пудрат ташкилоти белгиланмаган бўлса, платформага тегишли маълумотларни киритади;
тендер предмети бўйича платформага идентификация рақамини киритади ва шахсий ғазна ҳисобварағида етарли маблағ тасдиқлангандан сўнг тендер предмети бўйича тендер ташкилотчисини платформада танлайди ва электрон тендер савдоларини ташкил этиш бўйича шартнома тузади;
агар шахсий ғазна ҳисобварағидан ташқари ҳисобварақларидан молиялаштириш белгиланган бўлса, молиялаштириш манбаи тўғрисидаги маълумотномани платформага юклаган ҳолда тасдиқлайди;
операторни мустақил белгиланган тартибда танлайди;
бир вақтнинг ўзида тендер ташкилотчиси вазифасини бажариши мумкин;
бир вақтнинг ўзида оферент бўла олмайди.
12. Тендер ташкилотчиси:
давлат буюртмачиси томонидан тақдим этилган электрон тендер ҳужжатлари тўлиқлигини ва тўғрилигини кўпи билан 3 иш куни давомида ўрганиб чиқади;
агар электрон тендер ҳужжатларида номувофиқликлар аниқланган тақдирда, уларни давлат буюртмачисига қайтаради;
эълонни платформага жойлаштиради;
платформага жойлаштирилган эълонга давлат буюртмачисининг асосли сўрови билан белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади;
қурилиш соҳасида электрон давлат харидлари бўйича Республика мувофиқлаштириш комиссияси учун белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этади;
бир вақтнинг ўзида буюртмачи ва/ёки оферент бўла олмайди.
13. Оператор:
а) Молия вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида рўйхатдан ўтган давлат буюртмачиси учун:
24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва электрон манзил платформага киритилишини ҳамда автоматик равишда шахсий кабинет очилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПҚ-4464-сон қарорининг 7-бандига мувофиқ 0,05 фоиз миқдоридаги маблағлар бўйича «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) хизматлари бўйича давлат буюртмачисининг қарздорлиги бўлмаган тақдирда, юридик шахс ЭРИсидан фойдаланган ҳолда объектнинг идентификация рақами киритилишини ҳамда лот рақами берилишини таъминлайди;
24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва электрон манзил платформага юкланишини ва автоматик равишда шахсий кабинет очилишини таъминлайди;
тендер предмети бўйича эълонларни платформага жойлайди;
в) соҳавий электрон рейтингда мавжуд бўлган талабгор ва оферент учун:
24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва электрон манзил платформага киритилишини, автоматик равишда шахсий кабинет очилишини ҳамда эълон шартлари билан тўлиқ танишишини таъминлайди;
қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажмининг 2 баравари бўйича жорий йил учун молиявий мажбуриятлар ҳажми тегишли тизим билан интеграция қилинган платформа томонидан тўғри ҳисобланишини таъминлайди;
тендер таклифини таъминлаш кафолат суммасини ўтказиш учун платформадаги шахсий кабинетида махсус ҳисобварағидан фойдаланишларини ҳамда ундаги ўтказилган маблағларни белгиланган тартибда қайтарилишини ёки буюртмачининг ҳисобварағига жўнатилишини таъминлайди;
тендер таклифлари платформа томонидан автоматик равишда баҳоланишини таъминлайди;
г) шу билан бирга, оператор:
эълон шартларига электрон тендер ҳужжатлари таркибига белгиланган тартибда ўзгартириш киритилган тақдирда, давлат буюртмачисини, тендер ташкилотчисини ва оферентларни электрон хабардор қилади;
электрон тендер натижалари бўйича тегишлилигига кўра давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферентларга платформа орқали автоматик равишда хабар юборади;
тендер иштирокчилари электрон тендер жараёнида белгиланган тартиб асосида иштирок этишларини таъминлайди;
идоралараро маълумотлар базалари билан интеграция қилинган платформа ҳар куни 24 соат давомида узлуксиз ишлашини қатъий назорат қилади;
14. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферент томонидан платформада юридик шахс ЭРИсидан нотўғри фойдаланилган тақдирда, оператор жавобгар ҳисобланмайди ҳамда ушбу ҳолат «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида тартибга солинади.
4-боб. Электрон тендер таклифини таъминлаш тартиби
15. Электрон тендер таклифини таъминлаш кафолати бўйича платформада шахсий кабинетдан рўйхатдан ўтган оферент оператор томонидан очилган ҳисобварағига пул ўтказиш йўли орқали тўловни амалга оширади.
электрон тендер ғолиби ва давлат буюртмачиси билан пудрат шартномаси имзоланиб, Молия вазирлигининг Ғазначилигидан автоматик равишда рўйхатдан ўтказилгандан сўнг;
Бунда тендер таклифини таъминлаш кафолатининг қайтарилмаган суммаси платформа томонидан автоматик равишда давлат буюртмачисининг тегишли ҳисобварағига банк харажатлари ушланган ҳолда бир иш куни ичида ўтказиб берилади.
5-боб. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва қурилиш-пудрат ташкилотларининг шахсий кабинети
18. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва талабгор платформада ўз ЭРИсидан фойдаланган ҳолда маълумотларни киритиб, рўйхатдан ўтганидан сўнг автоматик тарзда шахсий кабинет шаклланади.
19. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферентнинг шахсий кабинетида мобиль телефон рақами, электрон манзили, рейтинг балли ва ушбу баллни ҳисоблаб чиқиш ёйилмаси, тендер ғолиби ва захирадаги ғолибнинг, шунингдек, қолган оферентларнинг платформа томонидан автоматик баҳоланган баллари ва ушбу балларни ҳисобланиш ёйилмаси ҳамда якуний электрон баённома акс эттирилади.
Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферентнинг талаблари асосида қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маълумотлар шахсий кабинетга киритилиши мумкин.
20. Талабгор электрон тендерда қатнашиш учун шахсий кабинетидаги ушбу Низомнинг 23-банди «б» кичик бандида кўрсатилган шартлар бўйича операторга идоралараро маълумотлар базаларидан ўзи ҳақидаги маълумотлар платформа томонидан автоматик равишда текширилишига розилигини юридик шахс ЭРИси билан тасдиқлаши лозим бўлади.
21. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферент ҳақида ҳамда якунланган электрон тендерлар тўғрисидаги маълумотлар тегишли электрон архивга юборилади ва белгиланган тартибда сақланади.
6-боб. Электрон тендерни ўтказиш тўғрисидаги эълонни жойлаштириш
22. Электрон тендерни ўтказиш тўғрисидаги эълон давлат буюртмачиси тақдим этган электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғрилиги тендер ташкилотчиси томонидан ўрганиб чиқилгандан сўнг платформага жойлаштирилади.
23. Эълонда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
а) тендер предмети бўйича:
манзилли рўйхатда жорий йил учун назарда тутилган маблағлар миқдори;
лойиҳа чизмалари, локал ресурс (иш ҳақи, машина ва механизмлар ҳажми ҳамда нархи кўрсатилмаган ҳолда) ведомостлари;
агар тендер предмети ишларни бажариш (хизматларни кўрсатиш) билан боғлиқ фаолият қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ лицензияланадиган бўлса, лицензия мавжудлиги ҳақидаги талаб;
б) платформага таклифни электрон жойлаштириш санасида талабгорга нисбатан қўйиладиган шартлар:
тендер предметининг қиймати ва хавф-хатар тоифасига қараб соҳавий электрон рейтингда ижобий кўрсаткичга эга бўлганлиги;
солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;
«Инсофсиз ижрочилар» ягона реестрида қайд этилмаганлиги;
асосий ва иккиламчи ҳисобварағидаги 2-сон картотека қарздорлигининг мавжуд эмаслиги;
қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлса, унинг гувоҳномаси фаоллиги;
банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорликларнинг мавжуд эмаслиги;
ўз балансидаги асосий фондларга, мулкларига тақиқ қўйилмаганлиги;
жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми талабгор томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажми 2 баравардан ошмаганлиги. Бунда платформа томонидан талабгорнинг молиявий мажбуриятлари қолдиқ ҳажми тендер предметининг бошланғич нархи (ҚҚС билан) билан солиштирилади. Талабгорнинг молиявий мажбуриятлари қолдиқ ҳажми етарли бўлган тақдирда, бир нечта тендерларда иштирок этиши тақиқланмайди;
Тендер иштирокчилари билан аффилланганлик хусусиятга эга алоқалари бўлган ва/ёки тугатиш ёки банкротлик босқичида бўлган оферентлар тендерга қўйилмайди.
Ушбу банднинг «б» кичик бандидаги шартларга тўғри келмаган талабгорнинг таклифлари платформа томонидан қабул қилинмайди.
24. Давлат буюртмачисининг фармойиши (буйруғи) асосида талабгордан таклифларни қабул қилиш муддати платформада тендер предмети эълон қилинган кундан бошлаб 12 иш кунидан кам ва 30 иш кунидан кўп бўлмаслиги лозим.
Давлат буюртмачиси эълонда турган тендер предмети бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарори билан тасдиқланган Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штаблар билан келишган ҳолда тендер предмети бўйича таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан камида бир иш кунидан олдин электрон тендер ҳужжатларига асосли ўзгартишлар киритиш тўғрисида фармойиш (буйруқ) қабул қилишга ҳақли.
Бунда электрон тендер ҳужжатларига ўзгартишлар киритилган кундан бошлаб таклиф бериш муддати камида 10 иш кунига узайтирилади, лекин ушбу эълон бўйича таклифларни қабул қилиш умумий муддати 30 иш кунидан ошмаслиги лозим.
7-боб. Талабгорларнинг электрон тендерга кириш тартиби
25. Электрон тендерда иштирок этиш учун талабгор ушбу Низомнинг 23-банд «б» кичик банди шартлари талабларидан ижобий ўтган тақдирда, ўзининг шахсий кабинетидаги махсус ҳисобварағи орқали операторга воситачилик йиғими учун тўловни амалга оширади. Ушбу тўланган маблағ электрон тендер натижаларидан қатъи назар талабгорга/оферентга қайтарилмайди.
26. Тендер предметининг қиймати ва хавф-хатар тоифасига қараб, соҳавий электрон рейтингда мавжуд бўлган талабгорга қўйиладиган минимал рейтинг талаблари қуйидагилардан иборат:
I хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 минг бараваригача — «D» ва ундан юқори;
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 минг баравари ва ундан юқори — «С» ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга;
II хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 минг бараваригача — «D» ва ундан юқори;
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 минг бараваридан 40 минг баробаригача — «С» ва ундан юқори;
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 минг бараваридан 80 минг баробаригача — «СС» ва ундан юқори;
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 минг баравари ва ундан юқори — «ССС» ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга;
III хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 минг бараваригача — «С» ва ундан юқори;
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 минг бараваридан 80 минг баробаригача — «СС» ва ундан юқори;
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 минг бараваридан 240 минг баробаригача — «ССС» ва ундан юқори;
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 240 минг баравари ва ундан юқори — «В» ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга;
IV хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 240 минг бараваригача — «ССС» ва ундан юқори;
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 240 минг бараваридан 400 минг бараваригача — «B» ва ундан юқори;
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 минг баравари ва ундан юқори — «ВВ» ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга.
27. Электрон тендерда ягона оферент иштирок этганда ёки бирорта ҳам оферент иштирок этмаганда, давлат буюртмачиси электрон тендерга кириш учун оферентларга нисбатан қўйилган электрон рейтинг баҳони бир даражага пасайтириш ҳуқуқига эга.
Электрон тендерда тендер предмети бўйича белгиланган минимал рейтинг талаби сабабли (бошқа сабаблар бундан мустасно) белгиланган муддатда ягона оферент ўз таклифини жойлаштирган бўлса ёки бирорта ҳам оферент таклиф жойлаштирмаган бўлса, ушбу тендер предмети бўйича белгиланган минимал рейтинг талаби платформа томонидан тендер предметининг қиймати ўзгартирилмаган ҳолда автоматик тарзда бир кўрсаткичга камайтирилади.
28. Агар тендер предмети бўйича ишларни бажариш (хизматларни кўрсатиш) билан боғлиқ фаолият қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли лицензия турини талаб этса, электрон тендерда фақат тегишли лицензияга эга бўлган оферентлар иштирок этади.
8-боб. Электрон тендер таклифини бериш тартиби
29. Талабгор ушбу Низомнинг 23-банди «б» кичик банди шартларига мос келган тақдирда, талабгор шахсий кабинетдан фойдаланган ҳолда электрон тендер ҳужжатларини тўлдириш ва юклаш йўли билан платформага таклифини ЭРИ билан тасдиқлаб, белгиланган муддатдан кечиктирмай жойлаштиради.
30. Таклифларни қабул қилиш муддати тугагунга қадар оферент ўз таклифларига ўзгартиришлар киритиш ёки қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
31. Платформа томонидан тендер таклифларининг қабул қилиниши платформада жойлаштирилган эълонда белгиланган кун тугаши билан (соат 23:59:59 да) тўхтатилади.
9-боб. Платформа томонидан электрон тендер таклифларини баҳолаш
32. Электрон тендер қуйидаги ҳолларда амалга ошмаган деб ҳисобланади:
ягона оферент иштирок этган ёки бирорта ҳам оферент иштирок этмаган тақдирда;
баҳолаш жараёнида ушбу Низомнинг 23-банди «б» кичик банди шартларига мувофиқ платформа томонидан оферентлар қайта ўрганилганда, ягона оферент қолдирилганда ёки бирорта ҳам оферент қолдирилмаган тақдирда;
агар битта лотда иккита оферент иштирок этаётган бўлса ва ушбу оферентлардан бири бир ва ундан ортиқ лотларда ўз таклифларини жойлаштирган бўлса ҳамда ушбу оферент ихтиёрий битта лотда ғолиб деб белгиланиб, молиявий мажбуриятлари ҳажми 2 баравардан ошган тақдирда;
ғолиб ва захирадаги ғолиб пудрат шартномасини тузишни рад этган тақдирда.
33. Тендер амалга ошмаган деб ҳисобланган тақдирда, давлат буюртмачиси томонидан тендер ташкилотчисига тендер бўйича эълонни платформага қайта жойлаштириш бўйича кўрсатма берилади.
Шу билан бирга, пудрат шартномаси имзолангунга қадар белгиланган тартибда тендер предметини амалга ошириш тўхтатилган тақдирда ёки тендер предмети бўйича қурилиш-пудрат ташкилоти ушбу Низом талабларида белгиланган тартибдан ташқари ҳолда аниқланган тақдирда, тендер амалга ошмаган деб ҳисобланади.
34. Оферентлар томонидан тақдим этилган тендер таклифлари электрон платформа томонидан тендерда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугаган санадан бошлаб 2 иш куни ичида баҳоланади.
Ушбу 2 иш куни ичида 23-банди «б» кичик банди шартлари бўйича оферентларнинг кўрсаткичлари салбий томонга ўзгарган тақдирда, платформа томонидан ушбу оферент электрон тендердан четлаштирилади.
35. Оферентнинг умумий баллари йиғиндисини якуний ҳисоблаш учун ҳар бир оферент бўйича платформа томонидан автоматик режимда ҳисобланадиган қуйидаги формула қўлланилади:
ЯБ = РБ х 0,7 + ((БМ — ОМ) х 5*/(БМ-ЭТМ)) + (ББН — ОН) х 25 / (ББН — ББН х 0,95):
5* — нолдан бешгача бўлган балл тизими бўлиб, тендер предмети бўйича белгиланган қурилиш муддати ноль балл ҳисобланади, жойлаштирилган таклифлардаги энг кам қурилиш муддатини кўрсатган оферентга 5 балл ҳисобланади, улар орасидаги таклиф этилган қурилиш муддатлари бўйича баллар платформа томонидан интерполяция йўли билан аниқланади;
ББН — давлат буюртмачисининг бошланғич нархи (ҚҚС билан). Бунда агар қонунчиликда белгиланган тартибда бошланғич нарх ҚҚСсиз бўлса, ушбу формулада белгиланган тартибдаги ҚҚСсиз қийматлар ҳисобга олинади;
0,95 — таклиф нархининг (ҚҚС билан) бошланғич нархдан (ҚҚС билан) 5 фоиздан кўп камайтирилиши мумкин эмаслиги коэффициенти;
ОН — оферент томонидан таклиф этилган нарх (ҚҚС билан). Бунда агар қонунчиликда белгиланган тартибда таклиф нархи ҚҚСсиз бўлса, ушбу формулада белгиланган тартибдаги ҚҚСсиз қийматлар ҳисобга олинади;
25 — оферент томонидан таклиф этилган нарх учун интерполяция йўли билан бериладиган балл;
оферент тендер таклифини энг кам нарх билан берган тақдирда, унга 25 балл берилади ҳамда формуланинг иккинчи қисми, яъни — (ББН — ОН) х 25 / (ББН — ББН х 0,95) ифодаси ҳисобланмайди.
Талабгор ўз таклифини платформага жойлаштириши мобайнида унинг чегирмаси бошланғич нархга нисбатан 5 фоиздан кўп бўлган тақдирда, платформа томонидан ушбу таклиф қабул қилинмайди.
электрон тендер таклифларини кўриб чиқиш, баҳолаш санаси ва вақти;
электрон тендер таклифларини баҳолаш натижаси;
электрон тендер ғолиби ва захирадаги ғолиб ҳақидаги маълумот.
38. Агар оферент унинг молиявий мажбуриятларининг қолдиқ ҳажми етарли бўлиб, бир нечта тендерда иштирок этган тақдирда, электрон тендерда платформа томонидан фақат молиявий мажбуриятларининг қолдиқ ҳажми етарли бўлган тендер предмети бўйича ғолиб деб белгиланади.
39. Электрон тендер ғолиби билан пудрат шартномаси имзолангандан сўнг тендерда қатнашган оферентлар ўз шахсий кабинетлари орқали ҳар бир оферент бўйича якуний баллар, шу жумладан, шахсий соҳавий рейтинг баллари ҳақида уларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотларни кўришлари мумкин.
10-боб. Электрон тендер натижалари бўйича пудрат шартномасини тузиш
40. Электрон тендерда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугаган санадан бошлаб 2 иш куни ичида платформа томонидан тендер ғолиби аниқланади ва ушбу 2 иш куни якунланган кундан сўнг ғолиб ташкилотга акцепт юборилади. Акцепт ғолиб ташкилот томонидан тасдиқланган кундан бошлаб тендер тугалланган деб ҳисобланади.
Агар акцепт юборилган кундан бошлаб 2 иш куни ичида ғолиб ташкилот томонидан тасдиқланмаса, ушбу ғолиб ташкилот пудрат шартномасини имзолашдан бош тортган ҳисобланади ва акцепт захирадаги ғолибга юборилади.
41. Электрон тендер натижалари бўйича ғолиб эълон қилинган пайтдан бошлаб 3 кун муддатдан кечикмай пудрат шартномаси тузилади.
Электрон тендер ғолиби пудрат шартномасини тузишдан бош тортган ҳолларда, пудрат шартномасини тузиш ҳуқуқи захирадаги ғолибга ўтади.
Бунда электрон тендер ғолибига тендер таклифини таъминлаш кафолати суммаси қайтариб берилмайди.
Захирадаги ғолиб тендер ғолиби томонидан таклиф этилган нарх (агар захирадаги ғолиб томонидан таклиф этилган нарх тендер ғолиби томонидан таклиф этилган нархдан баланд бўлса) ёки ўзи томонидан таклиф этилган нарх (агар захирадаги ғолиб томонидан таклиф этилган нарх тендер ғолиби томонидан таклиф этилган нархдан паст бўлса) бўйича пудрат шартномасини тузиши ёки тузишдан бош тортиши мумкин.
Захирадаги ғолиб акцептни тасдиқлашдан ёки пудрат шартномасини тузишдан бош тортган тақдирда, тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси банк хизматлари ушланган ҳолда қайтариб берилади.
Пудрат шартномаси имзолангандан сўнг буюртмачи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПҚ-4464-сон қарорининг 7-бандига мувофиқ пудрат шартномаси имзоланиб, Молия вазирлигининг Ғазначилигида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб беш иш куни ичида пудрат шартномасининг ҚҚСсиз суммасидан 0,05 фоизи миқдоридаги маблағни ахборот тизимининг тегишли ҳисобварағига ўтказади.
45. Оферент ўзи томонидан тақдим этилган маълумотлар ишончлилиги учун жавоб беради.
46. «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими томонидан ташкил этиладиган электрон тендер савдоларининг ҳаққоний ва шаффоф ўтказилиши юзасидан Қурилиш вазирлиги жавобгар ҳисобланади.
47. Электрон тендер натижаларини расмийлаштириш, тузилган пудрат шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни ташкил этиш, пудрат шартномаси мажбуриятлари бажарилиши мониторингини олиб бориш ҳамда шикоятлар, низо ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Мазкур Низом талабларига мувофиқ ўтказиладиган электрон тендер бўйича шикоятлар, низо ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун ишчи орган этиб — Қурилиш вазирлиги белгиланади.
48. Мазкур Низом талабларига мувофиқ тузилган шартномалар бўйича қурилиш муддатини узайтириш, объектнинг қийматига ўзгартириш киритиш ҳамда қолдиқ қийматларини қайта аниқлаштириш Қурилиш вазирлигининг хулосасига асосан амалга оширилади.
2. 24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва электрон манзилини платформага киритади ҳамда шахсий кабинетини очади.
10 иш куни мобайнида
6-босқич
Оферент
Шахсий кабинети орқали харид предмети бўйича тендерда қатнашиш учун платформага СТИР хос рақамини киритади.
5 дақиқа ичида
7-босқич
Платформа
Киритилган оферентнинг СТИР бўйича платформа вазирлик, ташкилот ва тизимларнинг маълумотлар базасидан автоматик тарзда қуйидагиларни:
а) «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидан соҳавий электрон рейтингда мавжудлиги ҳамда харид предметининг қиймати ва хавф-хатар тоифасига мослигини;
б) Давлат солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан солиқлардан боқиманда қарздорлигининг мавжуд эмаслигини;
в) Марказий банкнинг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий ва иккиламчи ҳисобварағида 2-сон картотека қарздорлиги ҳамда банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини;
г) Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг ўз балансидаги асосий фондларига ва мулкига тақиқ қўйилмаганлигини;
д) Давлат статистика қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми оферент томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажми 2 баравардан ошмаганлигини;
ж) Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агенлигининг электрон маълумотлар базасидан платформада ўз таклифини бириктирган оферентлар ва давлат буюртмачиси ўртасида аффилланганлик хусусияти мавжуд эмаслигини;
з) платформанинг ўз тизимидан ҚҚС билан таклиф нархининг ҚҚС билан бошланғич нархидан баланд ҳамда 95 фоизидан паст эмаслигини, шунингдек, таклиф этилган қурилиш муддати объект бўйича белгиланган қурилиш муддатидан ортиқ эмаслигини;
и) платформанинг ўз тизимидан объектнинг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати оператор томонидан очилган ҳисобварағига пул ўтказиш йўли орқали амалга оширилганлигини текширади.
10 дақиқа ичида
8-босқич
Оферент
7-босқичдан ижобий натижалар билан ўтган оферентлар Низомга 2, 3 ва 4-иловаларни тўлдирган ҳолда платформага юклайди.
10 дақиқа
9-босқич
Платформа
1. Оферентлар таклифларини тегишли формула ёрдамида автоматик равишда баҳолайди.
2. Ғолиб ва захирадаги ғолиб ташкилотларни аниқлайди.
2 иш куни ичида
10-босқич
Платформа
Баҳолаш натижалари бўйича электрон ҳисоботни шакллантиради ва очиқ кўринишда жойлаштиради.
5 дақиқа
11-босқич
Платформа
Электрон тендерда ғолиб бўлган қурилиш-пудрат ташкилотига акцепт юборади.
10 дақиқа
12-босқич
Ғолиб қурилиш-пудрат ташкилоти
Акцептни тасдиқлайди. Агар акцепт юборилган кундан бошлаб 2 иш куни ичида ғолиб ташкилот томонидан тасдиқланмаса, акцепт захирадаги ғолибга юборилади ва захирадаги ғолибга қўшимча 2 иш куни ичида акцептни тасдиқлашга муддат берилади.
2 иш куни ичида
13-босқич
Давлат буюртмачиси
Электрон тендерда ғолиб бўлган қурилиш-пудрат ташкилоти билан пудрат шартномасини имзолайди ҳамда белгиланган тартибда расмийлаштирилган пудрат шартномасини платформага юклайди.
3 иш куни ичида
14-босқич
Платформа
Платформага юкланган пудрат шартномасига мувофиқ объектнинг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати суммасини ғолиб ва захирадаги ғолиб ташкилотлар ҳамда оферентларнинг ҳисобварақларига банк харажатлари ушланган ҳолда платформанинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи ташкилот билан платформа ўртасида ўрнатиладиган тўғридан-тўғри маълумот алмашинуви доирасида автоматик равишда қайтаради.
тендер предмети бўйича эълонда бириктирилган лойиҳа асосида тендер предмети жойлашган манзилга чиқиб ўрганганлигимизни;
пудрат шартномасини имзолашдан ёки имзолангандан сўнг объектни қуришдан бош тортганимизда, платформа томонидан икки йил давомида электрон тендерга автоматик равишда қўйилмаслигимиз тўғрисида хабардорлигимизни;
электрон тендер шартларига ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ имзоланган пудрат шартномамизга асосан барча ишларни ________________ сўм (ҚҚС ни ҳисобга олган ҳолда) сифатли бажаришимизни ва тугатишимизни тасдиқлаймиз.
2. Биз билан электрон тендер натижасига кўра пудрат шартномаси имзоланган тақдирда, ушбу пудрат шартномасида назарда тутилган кундан бошлаб ишларни бошлаш ҳамда _________ кун ичида объектни белгиланган тартибда фойдаланишга топшириш мажбуриятини оламиз.
3. Бизнинг таклифимиз тендер таклифларини баҳолаш кунидан бошлаб 60 календарь кун мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
5. Биз, оферент сифатида олган акцепт биз (оферент) сиз (буюртмачи) билан расмий пудрат шартномасини тузиш мажбуриятини олишимизни ва биз (оферент) унинг ижросини таъминлашимизни тасдиқлайди.
6. Қурилиш жараёнига жалб қилинган ёлланма ишчиларнинг ижтимоий ҳимояси ва хавфсизлигини таъминлаймиз.
7. Буюртмачи билан ўзаро ҳисоб-китобларни биринчи молия йили мобайнида ўзгартирилмайдиган шартномавий нархда амалга ошириш мажбуриятини оламиз.
«А блоки — архитектура ва қурилиш ечимлари, темир-бетон конструкциялар» (А-АС блоклари, КЖ) локал ведомости бўйича
3.
«Б блоки — архитектура ва қурилиш ечимлари, темир-бетон конструкциялар» (Б-АС блоклари, КЖ) локал ведомости бўйича
4.
«А блоки — тоза ва оқова сув таъминоти» (А-ВК блоклари) локал ведомости бўйича
5.
«Б блоки — тоза ва оқова сув таъминоти» (Б-ВК блоклари) локал ведомости бўйича
…
...
…
«Ободонлаштириш» локал ведомости бўйича
Изоҳ.
1. Жадвалда тендер предметининг қисмлари бўйича барча локал ведомостларга мувофиқ ишларни бошлаш ва якунлаш саналари кўрсатилади.
2. Ушбу жадвалдаги саналар ғолиб қурилиш-пудрат ташкилоти томонидан объектнинг «Ишларни ишлаб чиқариш лойиҳаси» (ППР)га, яъни объект қурилишининг оқилона технологияси ва қурилишни ташкил этиш бўйича батафсил ишлаб чиқилган ҳужжатига мувофиқ аниқлаштирилиши мумкин.
3. Ушбу жадвалдаги иш турлари ва уларнинг ҳажмлари тендер предметининг иш турлари ва уларнинг ҳажмлари билан мослигига оферент жавобгар ҳисобланади.
Тендер предмети бўйича календарь йил ичида молиялаштиришнинг ойма-ой тақсимоти
январь
февраль
март
апрель
май
июнь
июль
август
сентябрь
октябрь
ноябрь
декабрь
15 фоиз миқдорида бўнак
80 фоиз миқдорида кейинги молиялаштириш
5 фоиз миқдорида кафолат муддати
Изоҳ.
Жадвалдаги бўнак маблағларидан ташқари ойма-ой тақсимланадиган молиявий маблағлар миқдори ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ тақсимланади. Бунда агар тендер предмети бўйича ишларни якунлаш муддати бир календарь йилдан ошган тақдирда, ушбу молиялаштириш жадвали фақат биринчи йилда бажариладиган ишлар қийматидан келиб чиқиб тақсимланади.