Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 16-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3118, 2019 йил 11 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2019 й., 10/19/3118/2468-сон) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
3. 12-банднинг
иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ёки ҳудудий бошқармаларига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоят халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига (бундан буён матнда ҳудудий бошқармалар деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.