Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 28 октябрдаги 228-сон буйруғи (рўйхат рақами 3097, 2018 йил 11 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018 й., 10/18/3097/2314-сон) билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг
39-бандидаги «Ўзстандарт» агентлиги қошидаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаментига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаментига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.