toggle_night_mode
Ҳужжат 29.09.2022 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилиши жорий этилганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарорига 4-иловага мувофиқ Ветеринария хизмати мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Маъмурий регламент) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
мутахассисларнинг малакасини ошириш учун давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш тартиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
малака ошириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш қоидалари;
мутахассисларни малака ошириш курсларига қабул қилишни расмийлаштириш тартиби.
3. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ЯИДХПда электрон хизматларни жорий қилиш бўйича техник ҳужжатларни ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тақдим этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
ушбу қарор билан тасдиқланаётган Маъмурий регламент бўйича давлат хизматларининг ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимларнинг Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тўланишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимида ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари берилишида давлат хизматларининг белгиланган тартибда кўрсатилиши бўйича, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарори билан тасдиқланган Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 19 январь,
33-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 январдаги 33-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент ветеринария хизмати тизимига кирувчи мутахассислар, тасарруфида ветеринария хизмати мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, ишлаб чиқаришда ветеринария хизматлари ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлар, хусусий ветеринария хизматлари мутахассисларининг (кейинги ўринларда — ветеринария хизмати мутахассислари) малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари беришда (кейинги ўринларда — малака ошириш) давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича давлат хизматлари ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
3. Малака оширишга талабгор бўлган ветеринария хизмати мутахассислари (кейинги ўринларда — талабгорлар) давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Талабгорлар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон шаклда тўлдиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Талабгорлар белгиланган шаклдаги ариза тўлдирилгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
6. Давлат хизматлари марказлари қабул қилинган аризаларни кўриб чиқиш учун Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказига (кейинги ўринларда — Малака ошириш маркази) дарҳол юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Малака ошириш маркази ариза белгиланган талабларга мослигини 3 кун муддатда кўриб чиқади ва малака оширишга қабул қилиш учун шартнома тузиш ёки рад этиш тўғрисида талабгорга СМС хабар юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Талабгорлар малака оширишга қабул қилиш учун шартнома тузиш ҳақида СМС хабар олгандан сўнг 3 кун муддатда малака ошириш маркази билан шартнома имзолайди.
Шартномада малака ошириш вақти, муддати ва тўлов миқдори аниқ кўрсатилади.
Шартнома имзоланган кундан сўнг 5 кун муддатда белгиланган тўлов талабгорлар томонидан амалга оширилиши лозим. Талабгорлар томонидан ушбу муддатда тўлов амалга оширилмаган тақдирда, улар малака ошириш курсларига қабул қилинмайди.
9. Малака ошириш маркази тўловни амалга оширган талабгорлар сонидан келиб чиқиб, ўқув курслари контингентини шакллантиради ва ўқиш бошланадиган муддат тўғрисида 1 кун ичида талабгорларга СМС хабар юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Бир вақтнинг ўзида шартномалар бўйича тўловларни амалга оширган талабгорлар сони белгиланган контингентдан ортган тақдирда, талабгорлар кетма-кетлик асосида малака оширишга қабул қилинади.
11. Давлат хизматлари кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматлари кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат хизматлари кўрсатилганда, йиғим тўланганлигини Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда;
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
0,5 фоизи — тўловлар Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Талабгорлар аризасида нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, малака ошириш учун белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширмаганлик давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
13. Талабгорларнинг давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали юборилган аризадан воз кечиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Талабгорлар давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали юборилган аризадан воз кечганда, уларнинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда амалга оширилган йиғим қайтарилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Якунловчи қоидалар
15. Ушбу Регламент талабларини бажариш муносабати билан келиб чиқадиган низолар белгиланган тартибда ҳал этилади.
16. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгор

Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.

Заруратга кўра

2-босқич

Давлат хизматлари марказлари

Аризаларни кўриб чиқиш учун Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказига (кейинги ўринларда — Малака ошириш маркази) юборади.

Дарҳол

3-босқич

Малака ошириш маркази

Аризада тўлдирилган маълумотлар белгиланган талабларга мослигини кўриб чиқади ва малака оширишга қабул қилиш ёки рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда талабгорга СМС хабар юборади.

3 кун муддатда

4-босқич

Талабгор,

Малака ошириш маркази

Тарафлар ўртасида шартнома имзоланади.

3 кун муддатда

5-босқич

Талабгор

Шартнома имзолангандан сўнг шартномада белгиланган тўловни амалга оширади.

5 кун муддатда

6-босқич

Малака ошириш маркази

Тўловни амалга оширган талабгорлар сонидан келиб чиқиб, ўқув курслари контингентини шакллантиради ва ўқиш бошланадиган муддат тўғрисида талабгорларни хабардор қилади.

1 кун муддатда

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
АРИЗА

□ Талабгор тўғрисида маълумот

1.

Ф.И.О.:

2.

Телефон рақами:

3.

Электрон почта манзили:

4.

Фаолиятни амалга ошириш манзили:

□ Юридик шахс бўйича маълумот

1.

Юридик шахснинг тўлиқ номи:

2.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли:

3.

Жойлашуви:

(почта манзили)

4.

СТИР:

5.

Банк реквизитлари:

(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)

6.

Телефон рақами:

7.

Электрон почта манзили:

8.

Фаолиятни амалга ошириш манзили:

9.

Ваколатли орган:

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази

10.

Малака ошириш йўналиши:

□ ветеринария-санитария экспертизаси лаборатория ходимлари;

□ ветеринария мутахассислари;

□ ветеринария фармацевтикаси мутахассислари;

□ раҳбар ходимлар;

□ сунъий уруғлантириш билан шуғулланувчи мутахассислар (техник оссеминаторлар).

Талабгорнинг электрон рақамли имзоси

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 январдаги 33-сон қарорига
2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарори билан тасдиқланган Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 40-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«40. Сертификат қатъий ҳисобга олинадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисоб серияси, рақами ва ҳимоя элементига эга бўлади ҳамда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон шаклда берилади».
2. Қуйидаги мазмундаги 421-банд қўшилсин:
«421. Электрон шаклда сертификат бериш тизими жорий этилгунга қадар олинган сертификат йўқотиб қўйилган ёки фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган тақдирда, унинг эгасига Малака ошириш марказига тақдим этилган аризага асосан уч кун ичида электрон шаклда янги сертификат берилади».
3. 9-боб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

‎‎(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)
‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ
‎РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ‎

‎Ветеринария хизмати мутахассислари малака ошириш ва қайта тайёрлаш
‎ курсларидан ўтганлиги тўғрисида
‎СЕРТИФИКАТ
‎MO № 000000

‎‎20_____ йил «____» _________

________________________________ (берилган жойи)‎‎

‎‎____________________________________________________________________________________________

‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎20____йил «_______»____________________дан 20_______ йил «______»___________________________ гача
‎‎________________________________________________________________________________________ даги

‎‎(таълим муассасасининг номи)‎

‎‎__________________________________________________________________________________________ да

‎‎(малака ошириш қайта тайёрлаш ва курсларининг номи)

‎‎___________________________________________________________ соатли курслардан муваффақиятли ўтди.
‎‎Аттестация комиссиясининг 20___ йил «_____»__________________________________________________даги

‎‎«____» -сон қарорига биноан унга _______________________________________________________________

‎‎(олий, биринчи, иккинчи) ‎

‎‎малака тоифаси берилди.
‎‎Аттестация комиссиясининг раиси QR-код ________________________________________________________

‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми)‎

‎‎20___ «___» ____________ гача амал қилади.

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2022 й., 09/22/33/0047-сон; 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон; 11.12.2025 й., 09/25/783/1154-сон; 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)