Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2016 йил 30 майдаги 6-мҳ-сон «Умумий ўрта таълим муассасасининг педагогик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғига (рўйхат рақами 2799, 2016 йил 9 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 23-сон, 280-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Буйруқнинг
муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:».
2. Низомнинг
муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Намунавий низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаси (бундан буён матнда умумтаълим муассасаси деб юритилади) педагогик кенгашининг мақсади, асосий вазифалари ва унинг фаолиятини ташкил қилиш тартибини белгилайди ҳамда педагогик кенгаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқишда қўлланилади.».