1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.15.00 Маҳсулот сифати хавфсизлиги, белгиланган нормаларга ва савдо қоидаларига риоя этиш устидан назорат;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 8 майдаги 386-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 14 июндаги ПҚ-5146-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 8 майдаги 386-сон қароригаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб, уч ойдан сўнг кучга киради.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 декабрь,
776-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 776-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 8 майдаги 386-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«791. Вақтинчалик сақлаш жойлари паррандани стресс ҳолатига тушмайдиган даражада ёруғлик 10 люкс бўлиши, ҳаво алмашиниш жараёни 0,5-1 м/сек бўлиши ва ерда ўрнатилган тарози бўлиши керак.
«84. Сўйишга юборилаётган ҳайвонларнинг ҳар бир партияси учун ветеринария мутахассиси томонидан тегишли ҳужжатлар ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарида ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган сўйилган ҳайвон гўштларининг ягона электрон маълумотлар базаси (кейинги ўринларда — ахборот тизими) орқали расмийлаштирилади»;
«86. Ихтисослашган сўйиш корхонасига ҳайвонлар келтирилиши билан корхонанинг ветеринария мутахассиси (фельдшер) ветеринария ҳужжатлари тўғри расмийлаштирилганлигини ахборот тизими орқали текшириб, ушбу ҳужжатларда кўрсатилган ҳайвонларнинг ҳақиқатда келтирилган ҳайвонларга мувофиқлигини ўрганади ва бошма-бош ветеринария кўригидан ўтказади. Зарур ҳолларда эса термометриядан ўтказади ва ҳайвонлар устидан ветеринария кузатувини ўрнатади»;
«Ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотлар, уларни сўйишдан олдинги ветеринария кўриги ҳамда термометрия натижалари ахборот тизимига белгиланган тартибда киритилади.
Касал ёки тана ҳарорати кўтарилган ёки пасайган ҳайвонлар аниқланса, улар ажратилиб ташхис қўйилгунга қадар сўйилмайди»;
«Ихтисослашган сўйиш корхонасидан реализацияга чиқарилаётган ҳайвон танаси (ҳар бир бўлаги) бўлакларига ахборот тизими орқали шакллантириладиган QR код ёрлиғи ёпиштирилади ҳамда гўшт ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказилганлиги тўғрисидаги тегишли тамға (QR кодли ёрлиғи) босилади»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Реализацияга чиқарилаётган бўлакларга белгиланган шаклдаги ветеринария ҳужжатлари (маълумотнома, хулоса) ахборот тизими орқали расмийлаштирилади»;
б) 129-банднинг еттинчи хатбошисига «тамғаси» сўзидан кейин «(QR кодли ёрлиғи) бўлмаган ҳамда ахборот тизими орқали расмийлаштирилган» сўзлари қўшилсин;
«144. Савдо шохобчалари ва бозорларга сотиш учун келтирилган гўшт ва гўшт маҳсулотлари ветеринария-санитария экспертизаси лабораториялари мутахассислари томонидан ахборот тизими орқали белгиланган тартибда қабул қилинади.
Ихтисослашган сўйиш корхоналаридан сотиш учун чиқарилган гўшт маҳсулотлари 72 соатдан кейин қайта ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказилиб, белгиланган тартибда ахборот тизимига киритилади ва натижаси бўйича реализацияга (сотиш, қайта ишлаш ёки утилизация) йўналтирилиб, тегишли ветеринария-санитария экспертиза хулосаси ахборот тизими орқали расмийлаштирилади.