1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.04 Суғурта бўйича бошқа масалалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Суғурта]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг инвестиция фаолияти тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1982-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 3 июлдаги 68-сон буйруғи (рўйхат рақами 1982, 2009 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 29-сон, 340-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг инвестиция фаолияти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 13 декабрь,
76-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси А. ИКРАМОВ
2021 йил 14 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 13 декабрдаги 76-сон буйруғига ИЛОВА
Суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг инвестиция фаолияти тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«а) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий (иқтисодиёт, молия, бухгалтерия, математика, ахборот технологиялари соҳаларида) маълумотга ёки хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида олинган ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида тан олинган олий (иқтисодиёт, молия, бухгалтерия, математика, ахборот технологиялари соҳаларида) маълумотга эга бўлиши;»;