Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг
«Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини белгилаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида
1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 10 сентябрдаги 20-2018-сон «Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини белгилаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги
буйруғига (рўйхат рақами 3076, 2018 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 41-сон, 816-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини белгилаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқнинг
муқаддимасидаги «Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) муқаддиманинг
иккинчи хатбошисидаги «ҳарбий олий» деган сўзлар «олий ҳарбий ҳамда ҳарбийлаштирилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б)
2-илова 17-позициясининг «Иш турларининг бажарилганлигини аниқлаш» устунидаги «илмий-техник» деган сўзлар «илмий» деган сўз билан алмаштирилсин.