1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.07.00 Миллий гвардия органлари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.03.00.00 Давлат хавфсизлиги / 16.03.05.00 Давлат томонидан қўриқланадиган объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Алоҳида муҳим объектларни муҳофаза қилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 20 февралдаги ПҚ-4997-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
тоифаланган объектларни, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг объектларини, уларнинг мол-мулкини қўриқлаш учун тузиладиган шартномаларга асосан қўриқлаш хизматларини кўрсатиш эвазига тушадиган маблағлар ҳисобидан ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби;
ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари томонидан тоифаланган объектларни, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг объектларини, уларнинг мол-мулкини қўриқлаш бўйича кўрсатиладиган қўриқлаш хизматларининг турлари;
ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмаларининг ишчи ва хизматчи лавозимлари, тоифалари ҳамда штатларини ташкил этиш, ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмаларига ишга кирадиган номзодларга қўйиладиган талаблар, уларни ишга қабул қилиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартиби;
ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларининг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг фаолиятини ташкил этиш, хизматга тўғри тақсимлаш ва назорат қилиш тартиби;
ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмаларининг молиявий ва моддий-техник таъминотини ташкил этиш тартиби.
2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 16 декабрь,
757-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 декабрдаги 757-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (кейинги ўринларда — Миллий гвардия) Қўриқлаш бош бошқармасининг таркибида идоравий мансуб бўлмаган ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва идоравий мансуб бўлмаган қоровуллик бўлинмаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш ҳамда ушбу бўлинмалар ишчи ва хизматчиларининг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, бўлинмаларнинг молиявий ва моддий-техник таъминотини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасининг (кейинги ўринларда — Қўриқлаш бош бошқармаси) идоравий мансуб бўлмаган ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва идоравий мансуб бўлмаган қоровуллик бўлинмалари шахсий таркиби меҳнат муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинадиган ишчи ва хизматчилардан иборат бўлади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари — тоифаланган объектларни, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг объектларини, уларнинг мол-мулкини қўриқлаш вазифаларини бажариш учун ташкил этиладиган, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат жараёнида жисмоний куч, хизмат қуроли ва махсус воситаларни қўллаш ҳуқуқига ҳамда белгиланган намунадаги формали кийим-бошга эга бўлган ишчи ва хизматчилардан иборат, хизмат фаолияти Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Гарнизон ва қоровуллик хизматлари низоми талаблари бўйича ишлаб чиқилган ва Миллий гвардия қўмондони томонидан тасдиқланган йўриқномага мувофиқ ташкил этиладиган идоравий мансуб бўлмаган Қўриқлаш бош бошқармасининг таркибий бўлинмаси;
қоровуллик бўлинмалари — давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг объектларини, уларнинг мол-мулкини қўриқлаш вазифаларини бажариш учун ташкил этиладиган, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат жараёнида жисмоний куч, хизмат қуроли ва махсус воситаларни қўллаш ҳуқуқига ҳамда белгиланган намунадаги формали кийим-бошга эга бўлган ишчи ва хизматчилардан иборат, хизмат фаолияти Миллий гвардия қўмондони томонидан тасдиқланган йўриқномага мувофиқ ташкил этиладиган идоравий мансуб бўлмаган Қўриқлаш бош бошқармасининг таркибий бўлинмаси;
қўриқланадиган объект — шартнома асосида қўриқлаш учун топширилган бинолар, қурилмалар, иншоотлар, муайян жойлар, уларнинг ҳудудлари, транспорт воситалари, транспортда ташиладиган юклар, пул маблағлари, моддий бойликлар ва бошқа мол-мулклар;
назорат-ўтказиш режими — қўриқланадиган объектларга (объектлардан) шахслар ва транспорт воситаларининг киришини (чиқишини), мол-мулкни олиб киришни (олиб чиқишни) назорат қилиш тартиби;
қўзғалмас пост (йўналиш) — хизмат ўташ учун белгиланган жой ёки ҳудуд.
4. Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларининг қўриқлаш фаолияти ушбу Низом, Миллий гвардиянинг ички идоравий ҳужжатлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
2-боб. Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмаларининг фаолиятини ташкил этиш
5. Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари Қўриқлаш бош бошқармасининг ваколатлари доирасида, тоифаланган объектларни, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг объектларини, уларнинг мол-мулкини қўриқлаш учун тузиладиган шартномаларга асосан қўриқлаш хизматларини кўрсатиш эвазига тушадиган маблағлар ҳисобидан Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғининг буйруғи асосида ташкил этилади.
6. Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари томонидан қуйидаги хизматлар кўрсатилади:
объект ёки унинг бир қисмини қўзғалмас пост орқали қўриқлаш ва хавфсизлигини таъминлаш;
пиёда ёки транспорт воситасида, шунингдек, бошқа воситаларда муайян ҳудуддаги объектларни ёки уларнинг ҳудудларини йўналиш бўйлаб қўриқлаш;
б) қоровуллик бўлинмалари томонидан — қўзғалмас пост орқали объект ёки унинг бир қисмини қўриқлаш ва хавфсизлигини таъминлаш.
7. Қуйидагилар ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
тоифаланган объектларни, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг объектларини, уларнинг мол-мулкини қўриқлаш;
қўриқланадиган объектларда назорат-ўтказиш режими ва объект ички режимларини таъминлаш;
қўриқланадиган объектлар ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш;
қўриқланадиган объектларда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этишда иштирок этиш;
объектларнинг хавфсизлигини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, бошқа давлат органлари, жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорлик қилиш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юкланган вазифаларни ҳал этишда ўз ваколатлари доирасида кўмаклашиш.
Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
8. Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларининг лавозимлари, тоифалари ҳамда штатлари мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ ташкил этилади.
9. Объектларни қўриқлаш бўйича ишчи ва хизматчиларнинг фаолиятини ташкил этиш, хизматга тўғри тақсимлаш ва назорат қилиш учун мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари гуруҳлари тузилади.
10. Объектларни қўриқлаш учун қўзғалмас постлар (йўналишлар)ни қўйиш қоидалари ва шартлари, шунингдек, уларнинг фаолияти устидан назоратни амалга ошириш тартиби Миллий гвардиянинг ички идоравий ҳужжатларига асосан белгиланади.
11. Объектнинг жойлашуви, унинг ва хизматни ўташнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари нарядларининг хизмати суткалик ва вахта усулида ташкил этилиши мумкин.
Вахтанинг давомийлиги етти суткагача белгиланади ва бунда нарядларнинг хизматни ўташи тартиби Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Гарнизон ва қоровуллик хизмати тўғрисидаги низомга асосан ишлаб чиқилган ва Миллий гвардия қўмондони томонидан тасдиқланган йўриқномага мувофиқ ташкил этилади.
Вахта усулида хизмат ташкил этилганда ишчи ва хизматчиларнинг дам олиши, овқатланиши, ювиниши ва улар билан ўқув машғулотларини ўтказиш, уларнинг табель қуролларини сақлаш бўйича тегишли шарт-шароитлар яратилган бўлиши шарт.
12. Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари Миллий гвардия қўмондони томонидан тасдиқланган намунадаги формали кийим-бош ва хизмат гувоҳномалари билан таъминланади.
13. Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари томонидан фойдаланиладиган хизмат қуроллари, уларнинг ўқ-дорилари ва махсус воситалар турлари, уларнинг сони, таъминлаш ва фойдаланиш тартиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
3-боб. Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмаларига ишга қабул қилиш, ишчи ва хизматчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
14. Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмаларига ишга ихтиёрий тартибда, танлов асосида, белгиланган талабларга жавоб берадиган ўн саккиз ёшдан йигирма беш ёшгача бўлган (қоровуллик бўлинмаларига номзодлар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Қабул қилинадиган фуқаролар камида умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлиши, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлиши лозим.
Эркак номзодлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши керак.
Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари бошлиқлар таркибига Миллий гвардия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда самарали хизмат қилиб, нафақага бўшаган номзодлар суҳбат асосида, жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги ҳолатига кўра ишга қабул қилиниши мумкин.
15. Номзодлар билан танлов ўтказиш, ҳужжатларини расмийлаштириш ва ишга қабул қилиш тартиби ҳамда номзодларга қўйиладиган махсус талаблар Миллий гвардия қўмондони томонидан белгиланади. Қабул қилинган шахсларга уч ойдан ортиқ бўлмаган дастлабки синов муддати белгиланади.
16. Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмаларига қабул қилишда номзодларнинг бўйи ўлчами қуйидаги махсус антропометрик параметрларга жавоб бериши талаб этилади:
а) эркак номзодлар учун 178 сантиметрдан паст бўлмаслиги;
б) аёл номзодлар учун 170 сантиметрдан паст бўлмаслиги.
Қоровуллик таркибига қабул қилинадиган номзодларга антропометрик параметрлар белгиланмайди.
17. Қуйидаги шахсларнинг:
қасддан жиноят содир этган, жинояти учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган;
суд ҳукми асосида жазони ўтаётган;
мулкка қарши қаратилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилган, шунингдек, жамоат тартибига ёки бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни бир йил мобайнида такроран содир этган шахслар;
суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган ёки муомала лаёқати чекланган;
давлатнинг бошқа хизматларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган;
ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим қилганлиги аниқланган;
оғир ва ўта оғир жиноят содир этганлар;
номзод ва яқин қариндошлари бўйича белгиланган ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортганлар;
хизматни ўташга тўсқинлик қиладиган, касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган номзодлар ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмаларига ишга қабул қилинишига йўл қўйилмайди.
18. Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмаларига ишга қабул қилинаётган фуқаролар ҳудудий тиббиёт бирлашмаларида тиббий кўрикдан ўтади. Тиббий кўрикдан ўтиш шартлари ва уни ташкил этиш тартиби, номзодларнинг соғлиғига бўлган талаблар Миллий гвардия қўмондони томонидан белгиланади.
19. Танлов якунига кўра энг юқори натижаларга эришган номзод билан номуайян муддатга меҳнат шартномаси тузилади. Меҳнат шартномасида ходим бошланғич тайёрлашга жалб этилиши ва белгиланган тартибда ўқув курсини муваффақиятли тамомлаб сертификат олган тақдирда, меҳнат муносабатлари давом эттирилиши, акс ҳолда меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақидаги қоида назарда тутилади.
20. Ишга қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мажбурий тартибда бошланғич тайёрлашдан ўтади.
Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Миллий гвардиянинг таълим муассасаларида амалга оширилади.
21. Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари учун хизмат ва жанговар, ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-психологик ҳамда жисмоний тайёргарлик вақти иш вақти ҳисобига киритилади.
22. Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари шахсий таркиби билан махсус дастурлар асосида қуйидаги тартибда хизмат ва жанговар тайёргарлик машғулотлари ўтказилади:
23. Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари белгиланган тартибда ҳар йили тиббий кўрикдан, шунингдек, жисмоний тайёргарлик, жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар ва қуролни қўллаш билан боғлиқ шароитларда ҳаракат қилишга яроқлилик юзасидан даврий синовлардан ўтадилар. Даврий синовларни ўтказиш тартиби Миллий гвардия қўмондони томонидан белгиланади.
Синов натижалари бўйича қониқарсиз баҳоланган ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларининг малакаси етарли эмас деб ҳисобланиб, тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади.
24. Қўриқлаш бош бошқармаси психологлари томонидан тузилган дастур (режа, жадвал)ларга асосан ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари билан маънавий-психологик тайёргарлик босқичма-босқич, мақсадли ва доимий равишда ўтказилади.
4-боб. Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
25. Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари ишчилари ва хизматчилари хизматни ўташ вақтида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўрнатилган назорат-ўтказиш ва объект ички режимларига ҳамда жамоат тартибига риоя этилишини талаб қилиш;
қўриқланадиган объект ҳудудидан мол-мулкни ноқонуний олиб чиқишга ёки қўриқланадиган объектга тақиқланган нарсаларни олиб киришга уринаётган шахсларни ушлаш;
қўриқланадиган объектлардаги мол-мулкнинг сақланиши шароитларини, муҳандислик ҳимоя воситаларининг ҳолати ва созлигини текшириш, аниқланган бузилишлар, камчиликлар бартараф этилишини талаб қилиш;
қўриқланадиган объектга ноқонуний кирганларнинг ёки объектда ҳуқуқбузарлик содир этганларнинг шахсини аниқлаш, қўриқлаш хизмати хонасига келтириш ҳамда ушлаб туриш (бундай ваколатлар бўлмаган тақдирда, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимларини чақириш);
муомалада бўлиши чекланган моддалар, шу жумладан қўриқланадиган объект раҳбарияти томонидан объектга олиб кирилиши тақиқланган буюмлар рўйхатига киритилган модда бор деб ҳисоблаш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, фуқароларни шахсий кўрикдан ўтказиш, уларнинг ашёлари, қўл юки, багажини кўздан кечириш ҳамда уларни олиб юриш ва сақлаш учун асослар бўлмаган тақдирда мазкур ашёлар, воситалар ҳамда моддаларни олиб қўйиш, транспорт воситаларини кўздан кечириш, шунингдек уларда ташилаётган юкларнинг кузатув ҳужжатларига мувофиқлигини текшириш;
қўриқланадиган ҳудудда, патруллик йўналишида содир этилган ҳодиса ёки жиноятни, маъмурий ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш, жиноят изларини сақлаш мақсадида фуқаролардан ҳодиса жойини тарк этишини талаб қилиш;
фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига, атроф муҳитга зарар етказмайдиган қўриқлаш техник воситаларидан фойдаланиш;
қўриқланадиган объектларга қонунга хилоф равишда кирган ёки киришга уринган шахсларни аниқлаш учун, шунингдек бундай киришларнинг олдини олиш мақсадида хизмат (қўриқчи) итларидан фойдаланиш;
қонунчиликда назарда тутилган тартибда қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек жисмоний куч ишлатиш.
Қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи ишчи ва хизматчилар, уларнинг оила аъзолари қўриқланадиган объектларнинг ишчи ва хизматчилари учун назарда тутилган барча турдаги тиббий ва ижтимоий таъминот (поликлиника, шифохона, дам олиш уйлари, болалар дам олиш оромгоҳлари, болалар боғчалари) турларидан фойдаланади.
Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланадилар.
26. Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари қўриқлаш тури, шакллари ва усулларидан қатъи назар, хизматни ўташ жараёнида қуйидагиларга мажбур:
объектларни қўриқлаш ва қонунга хилоф тажовузлардан ҳимоя қилиши, белгиланган тартибга ва қўриқлаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этиши, мол-мулкини қўриқлаши ва уни кузатиб бориши;
ўз ваколатлари доирасида давлат, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш, шунингдек фуқаролар ва давлат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган чораларни кўриши;
хизматни ўташ жойларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиши;
қўриқланадиган объектда жиноятнинг, маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг ва ҳодисаларнинг излари сақланишини таъминлаши;
жиноят жойида жабрланган фуқароларга, шунингдек ночор аҳволда қолган шахсларга биринчи ёрдам кўрсатиши ёки шундай ёрдам кўрсатилишини ташкил этиши;
объектлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари, жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорлик қилиши;
ўз ваколатлари доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга уларга юклатилган вазифаларни ҳал этишда кўмаклашиши;
қўриқланадиган объектларда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар ҳамда фавқулодда ҳодисаларни бартараф этишда иштирок этиши;
қўриқланадиган объектнинг назорат-ўтказиш пунктларида қўриқланадиган объект маъмурияти томонидан қўриқлаш хизмати раҳбари билан келишувига кўра тасдиқланган режим бўйича йўриқномага мувофиқ объектдаги ички ва назорат-ўтказиш режимларига риоя этилишини таъминлаши;
ўзига ишониб топширилган хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларининг, махсус ва техник воситаларнинг, шахсий ҳимоя воситаларининг ҳамда мол-мулкнинг хавфсиз ва тегишли тарзда сақланишини таъминлаши;
формали махсус кийим-бошини белгиланган тартибда кийиб ва фарқлаш белгиларини тақиб юриши;
қўриқлаш фаолиятини амалга ошириши чоғида ўзига маълум бўлиб қолган қонун билан қўриқланадиган хизмат сири ва бошқа сирларнинг махфийлигини таъминлаши шарт.
Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
27. Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларининг хизмат мажбуриятларини бажариши деганда қуйидагилар тушунилади:
лавозим мажбуриятларини бажариш;
хизматни ўташ;
хизмат сафарида бўлиш;
кун тартибида белгиланган хизмат вақти давомида ёки хизмат зарурати туфайли қўриқлаш бўлинмалари (қўриқланаётган объект) ҳудудида бўлиш;
хизмат жойига бориш ёки улардан қайтиш;
ўқув йиғинларида иштирок этиш;
суд томонидан ишчи ва хизматчиларнинг шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаб содир этилган деб топилган бошқа ҳаракатлари.
28. Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари давлат органи вакили ҳисобланади ва давлат ҳимояси остида бўлади.
29. Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларидан фақат қўриқлаш фаолияти билан боғлиқ вазифаларни бажариш мақсадида шартнома асосида фойдаланилади.
5-боб. Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмаларининг молиявий ва моддий-техник таъминоти, ишчи ва хизматчиларнинг ижтимоий ҳимояси
30. Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари иш ҳақи ва бепул формали кийим-бош билан таъминланади. Ишчи ва хизматчиларга ҳар ойилик қўшимча тўловни назарда тутувчи малака тоифаси, уларнинг моддий-техник таъминоти нормалари, шунингдек, формали кийим-бошни кийиш қоидалари Миллий гвардия қўмондони томонидан белгиланади.
31. Қўриқлаш бош бошқармасининг шаклланадиган пул таъминоти жамғармаси доирасида ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларига:
Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра лавозим маошларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда оширилган коэффициентлар қўлланилади;
бир йилда бир марта икки ойлик лавозим маоши миқдорида рағбатлантирилади;
бир йилда бир марта бир ойлик лавозим маоши миқдорида моддий ёрдам кўрсатилади.
32. Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ижтимоий кафолат ва имтиёзлардан фойдаланадилар.
33. Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари меҳнат фаолияти давомидаги бахтсиз ҳодисалар ва касбий касалликларидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат мажбурий ижтимоий суғуртаси қилиниши лозим.
34. Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари хизмат вазифаларини бажариш чоғида жароҳат олган ёки ҳалок бўлган тақдирда, зарарни қоплаш тегишли жамоа шартномалари ва жамоа келишувларига мувофиқ, амалдаги қонунчиликда белгилаб қўйилган нормалардан кам бўлмаган тартибда амалга оширилади.
35. Меҳнат шароитлари соғлиқ учун зарарли бўлган объектларда хизмат қилувчи ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари шу объектларнинг ишчи ва хизматчилари учун назарда тутилган имтиёз ва қулайликлардан фойдаланадилар.
Қўриқланаётган объектлар маъмурияти, ўз хизмат вазифасини виждонан бажараётган ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларини тақдирлаши ва моддий рағбатлантириши мумкин.
6-боб. Якунловчи қоида
36. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларининг лавозимлари, тоифалари ҳамда штатлари
РЎЙХАТИ
Т/р
Лавозим номлари
Тоифаси
Штат сони
1.
Отряд бошлиғи
Катта бошлиқ
Тузилган шартномаларга асосан ажратилган штат бирликлари сони 76 бирликдан ошганда киритилади
2.
Отряд бошлиғи ўринбосари
3.
Отряд бошлиғининг моддий таъминот бўйича ёрдамчиси
4.
Алоҳида команда ва отряд таркибидаги команда бошлиғи
Тузилган шартномаларга асосан ажратилган штат бирликлари сони 16 бирликдан 75 бирликкача бўлганда киритилади
5.
Отряд (команда) қоровул итлари инструктори
Ўрта бошлиқ
Ҳарбийлаштирилган соқчилик отряди (командаси) таркибидаги мавжуд 7 бирлик кинолог штат лавозимига 1 бирлик қоровул итлари инструктори киритилади
6.
Отряд (команда) старшинаси
Кичик бошлиқ
Ҳарбийлаштирилган соқчилик отряди (командаси) иш ҳажми ва хизмат заруриятига мувофиқ 1 бирлик киритилади
7.
Қоровул бошлиғи
Тузилган шартномаларга асосан ажратилган штат бирликлари 16 бирликдан ошганда кейинчалик ҳар 25 бирлик учун киритилади
8.
Гуруҳ бошлиғи
Тузилган шартномаларга асосан ажратилган штат бирликлари сони 6 бирликдан 15 бирликкача бўлганда киритилади
Тузилган шартномаларга асосан хизмат фаолиятида фойдаланилаётган ҳар бир қоровул ити учун ҳарбийлаштирилган соқчилар штати ҳисобидан 1 бирлик киритилади
12.
Назоратчи
Қўриқлаш вақти ҳисоби ва тўлов сметасига мувофиқ киритилади
13.
Ўқчи
Қўриқлаш вақти ҳисоби ва тўлов сметасига мувофиқ киритилади
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари гуруҳлари
РЎЙХАТИ
Т/р
Гуруҳлар
Штат сони
1.
Гуруҳ
1 — 15 бирлик
2.
3-гуруҳ командаси
16 — 35 бирлик
3.
2-гуруҳ командаси
36 — 50 бирлик
4.
1-гуруҳ командаси
51 — 75 бирлик
5.
3-гуруҳ отряди
76 — 200 бирлик
6.
2-гуруҳ отряди
201 — 350 бирлик
7.
1-гуруҳ отряди
351 бирлик ва ундан ортиқ
Изоҳ.
Тузилган шартномаларга асосан ажратилган штат бирликлари сонига мувофиқ гуруҳлар белгиланади.
Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмаларининг гуруҳларини ўзгартириш ва унга асосан меҳнатга ҳақ тўлашни белгилаш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.