1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.11.00 Табиий ресурсларидан махсус фойдаланганлик ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловлар. Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.09.00 Сувдан фойдаланганлик учун тўловлар (шунингдек, 07.10.07.00 ва 11.01.11.00ларга қаранг);
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.05.00 Атмосфера ҳавосини ифлослантирганлик учун тўлов (шунингдек, 11.01.11.00га қаранг)]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ ИФЛОСЛАНТИРИЛГАНЛИГИ ВА ЧИҚИНДИЛАР ЖОЙЛАШТИРИЛГАНЛИГИ УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли «Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 1 майдаги 199-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди қуйидаги мазмундаги «е» кичик банди билан тўлдирилсин:
«е) фойдали қазилмалар хом ашё ресурслари сифатида махсус жиҳозланган чиқинди сақлаш омборларида жойлаштирилган ва кейинчалик қайта ишланадиган кон қазиш саноати чиқиндилари».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 18 май,
126-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 19-20-сон, 142-модда)