toggle_night_mode
Ҳужжат 07.09.2026 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг юридик йўналишдаги билимларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ички ишлар органлари учун мутахассислар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш, ички ишлар органларида олий юридик маълумотга эга кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлақонли қондириш, шунингдек, Янги Ўзбекистон шароитида ички ишлар органлари профилактика инспекторлари олдида турган муҳим вазифаларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ички ишлар органларида уч йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган, касбига фидойи, ташаббускор профилактика (катта) инспекторларини Жамоат хавфсизлиги университети, Тошкент давлат юридик университети ҳамда юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналиши мавжуд бўлган бошқа давлат олий таълим муассасаларига (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бундан мустасно) (кейинги ўринларда — олий таълим муассасалари) кириш имтиҳонларисиз сиртқи таълим шаклига, 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб мавжуд масофавий таълим шаклига ўқишга қабул қилиш тартиби жорий этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 августдаги ПҚ-303-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 07/26/303/0895-сон)
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
профилактика (катта) инспекторларига юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналиши бўйича сиртқи ёки масофавий таълим шаклига ўқишга тавсияномалар бериш учун ички ишлар вазирининг ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи раҳбарлигида комиссия (кейинги ўринларда — комиссия) ташкил этилади;
(2-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 августдаги ПҚ-303-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 07/26/303/0895-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
комиссия томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги билан биргаликда ўқишга номзод профилактика (катта) инспекторларининг билим даражаларини аниқлаш учун тест имтиҳонлари ўтказилади;
(2-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 августдаги ПҚ-303-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 07/26/303/0895-сон)
комиссия раиси тест имтиҳонлари натижалари ҳамда комиссия хулосаси асосида ички ишлар вазирига тавсиянома берилган профилактика (катта) инспекторлари рўйхатини тақдим этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тавсиянома берилган профилактика (катта) инспекторлари рўйхати ички ишлар вазири томонидан ҳар йили июнь ойида тест имтиҳонлари натижалари ва комиссия хулосаси билан биргаликда, тавсия этилаётган олий таълим муассасалари кесимида Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) тақдим этилади;
(2-бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 августдаги ПҚ-303-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 07/26/303/0895-сон)
тавсияномалар олий таълим муассасалари ўртасида тенг тақсимланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат комиссияси томонидан тавсиянома берилган профилактика (катта) инспекторларини сиртқи ёки масофавий ўқишга қабул қилиш бўйича тегишли қарор қабул қилинади;
(2-бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 августдаги ПҚ-303-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 07/26/303/0895-сон)
ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда контракт маблағлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан Ички ишлар вазирлиги орқали тўлаб берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тавсияномага эга профилактика (катта) инспекторлари олий таълим муассасаларининг сиртқи ёки масофавий таълим шаклига қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилинади;
(2-бандининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 августдаги ПҚ-303-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 07/26/303/0895-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички ишлар вазирига олий юридик маълумотга эга профилактика (катта) инспекторларига бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда, Давлат комиссиясига тавсияномалар сонини кўпайтириш бўйича таклиф киритиш ҳуқуқи берилади.
(2-бандининг ўнининчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 августдаги ПҚ-303-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 07/26/303/0895-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ички ишлар вазирлиги (А.А. Ташпулатов):
(3-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 августдаги ПҚ-303-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 07/26/303/0895-сон)
2022 йил 1 майга қадар 2022/2023 ўқув йилида юриспруденция соҳасида бакалавриат йўналиши бўйича сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш учун 100 нафар профилактика (катта) инспекторларига тавсиянома берсин;
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб профилактика (катта) инспекторларини юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналиши бўйича сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш учун тавсияномаларни 2 баробаргача ошириш юзасидан Давлат комиссиясига асослантирилган таклиф киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2027/2028 ўқув йилида юриспруденция соҳасида бакалавриат йўналиши бўйича масофавий таълим шаклига ўқишга қабул қилиш учун 100 нафар профилактика (кичик, катта, бош) инспекторларига тавсиянома берсин ва 2028/2029 ўқув йилидан бошлаб профилактика (кичик, катта, бош) инспекторларини юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналиши бўйича масофавий таълим шаклига ўқишга қабул қилиш учун тавсияномаларни 2 баробаргача ошириш юзасидан Давлат комиссиясига асослантирилган таклиф киритсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 августдаги ПҚ-303-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 07/26/303/0895-сон)
4. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) мазкур қарорга мувофиқ жорий этиладиган тартибга кўра, Ички ишлар вазирлигининг тавсияномаси асосида олий таълим муассасаларида сиртқи ёки масофавий таълим шаклида ўқиган битирувчиларга ички ишлар органларида камида беш йил хизмат ўтаб бериш мажбурияти юклатилади;
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 августдаги ПҚ-303-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 07/26/303/0895-сон)
б) тавсияномалар берилган ходимлар билан ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йил мобайнида ички ишлар органларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташ ҳақида уч томонлама (Ички ишлар вазирлиги — профилактика инспектори — олий таълим муассасаси) шартнома тузилади;
в) тавсиянома асосида ўқишга қабул қилиниб, турли сабабларга кўра ўқишдан четлаштирилган ёки ўқишни тамомлагандан сўнг ички ишлар органларида беш йил хизмат ўтаб бермаган профилактика (катта) инспекторларидан ўқишга сарфланган тўлов-контракт маблағлари ундирилади. Бунда, қуйидаги ҳолларда профилактика (катта) инспекторларидан ўқишга сарфланган шартнома маблағлари ундирилмайди:
ички ишлар органларидан ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси асосида бўшатилганда;
ходимнинг ота-онаси, ака-укалари ёки опа-сингилларидан бири ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиси бўлиб, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда;
ходим вафот этганда.
5. Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов):
а) бир ой муддатда профилактика (катта) инспекторларини олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига ўқишга киришга тавсия этишнинг аниқ, шаффоф ва адолатли мезонларини ишлаб чиқсин ва тавсиянома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
профилактика (катта) инспекторларига юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналиши бўйича сиртқи ёки масофавий таълим шаклига ўқишга тавсияномалар бериш учун комиссия тузиш ҳамда унинг асосий вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш;
(5-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 августдаги ПҚ-303-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 07/26/303/0895-сон)
мазкур қарор талаблари асосида ўқишга номзод бўлган профилактика (катта) инспекторларини саралаш ва рўйхатини шакллантириш тартибини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
комиссия томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги билан биргаликда ўқишга номзод профилактика (катта) инспекторларини тест имтиҳонларидан ўтказиш тартибини белгилаш;
(5-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 августдаги ПҚ-303-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 07/26/303/0895-сон)
тест натижалари асосида комиссия раиси томонидан ички ишлар вазирига тавсиянома бериш тартибини белгилаш;
комиссия хулосаси ва тест натижалари асосида ички ишлар вазири томонидан Давлат комиссиясига таклиф киритиш тартибини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) 2022/2023 ўқув йили ва ундан кейинги ўқув йилларида тавсиянома асосида профилактика инспекторлари учун юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналишига ажратиладиган умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча қабул кўрсаткичлари юзасидан олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи таълим шаклида, 2027/2028 ўқув йили ва ундан кейинги йилларда масофавий таълим шаклида ўқишга қабул қилиш параметрларини шакллантириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этсин;
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 августдаги ПҚ-303-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 07/26/303/0895-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) профилактика (катта) инспекторларига олий таълим муассасаларининг масофавий таълим шаклига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тадбирларини ҳар йили май-июнь ойларида ушбу қарор талабларига мувофиқ амалга оширсин;
(5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 августдаги ПҚ-303-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 07/26/303/0895-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) бир ой муддатда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорга мувофиқ харажатлар сметаларига ўзгартиришлар киритсин;
(5-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 августдаги ПҚ-303-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 07/26/303/0895-сон)
д) манфаатдор идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Б.Д. Исламов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 30 ноябрь,
ПҚ-23-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 07/21/23/1114-сон; 07.09.2026 й., 07/26/303/0895-сон)