1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Пойтахт банк» акциядорлик жамияти устав капиталидаги давлат акциялари пакетини сотиш ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда банк тизимига стратегик инвесторлар жалб этилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Тошкент шаҳрида арзон уй-жойларни қуриш кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 13 мартдаги ПҚ-2824-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 100 фоиз муассислигида ташкил этилган «Пойтахт банк» АЖнинг устав капиталини шакллантиришга маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 100 млрд сўм ажратилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон Фармонига мувофиқ банклардаги давлат акциялари пакетини сотиш белгиланганлиги;
Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси томонидан «Пойтахт банк» АЖ устав капиталидаги давлат улушини инвесторларга сотиш халқаро консультантларни жалб этган ҳолда оммавий савдолар орқали амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
2. Белгилансинки:
«Пойтахт банк» АЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат акциялари пакетини сотиш бўйича олди-сотди битими қимматли қоғозларнинг уюшган савдосидан ташқарида амалга оширилади;
«Пойтахт банк» АЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат акциялари пакетини сотишдан тушган маблағлар ушбу давлат активини сотиш билан боғлиқ харажатларни чегирган ҳолда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига йўналтирилади;
Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига келиб тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилган бюджет ссудаларини, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда тижорат банклари томонидан ажратилган кредитларни қайтаришга йўналтирилади.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.