1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 12 сентябрда қабул қилинган «Музейлар тўғрисида»ги ЎРҚ-177-сонли
Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 9, 483-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1) қуйидаги мазмундаги 271-модда билан тўлдирилсин:
Музейлар қонунчиликда тақиқланмаган ҳамда ушбу Қонуннинг 24-моддасида назарда тутилган музейларни ташкил этиш мақсадларига мос бўлган фаолият турларини ўз таъсис ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши мумкин. Бунда музейлар томонидан музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бут сақланиши таъминланиши керак»;
2)
28-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Давлат музейларига пулли хизматлар кўрсатишдан, хайриялардан ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан келиб тушадиган маблағлар келгуси йил учун бюджетдан молиялаштириш ҳажмини белгилашда ҳисобга олинмайди ва ушбу маблағлар ҳисобига бюджетдан молиялаштириш миқдори камайтирилмайди. Бунда кўрсатилган маблағлардан давлат музейларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа мақсадлар учун фойдаланилади».
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.