1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.03 Темир йўл хўжалигини эксплуатация, реконструкция, модернизация қилиш]
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Гуманитар ва техник ёрдам]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА «ДИЗЕЛЬ ЛОКОМОТИВЛАРИ ПАРКИНИ ЗАМОНАВИЙЛАШТИРИШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш учун инвестициялар жалб этиш миқдорини кенгайтириш, халқ хўжалиги юкларининг узлуксиз ташилишини таъминлаш ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг локомотивлар паркини замонавийлаштириш ва янгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.03 Темир йўл хўжалигини эксплуатация, реконструкция, модернизация қилиш]
1. Қуйидагилар:
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Директорлар кенгаши томонидан «Дизель локомотивлари паркини замонавийлаштириш» лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига тўрт йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 15 йил муддатга 68 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит берилишини маъқулланганлиги;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.03 Темир йўл хўжалигини эксплуатация, реконструкция, модернизация қилиш]
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан тегишли кредит битими имзоланганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг дизель локомотив паркини замонавийлаштириш лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида Кафолат битими имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.03 Темир йўл хўжалигини эксплуатация, реконструкция, модернизация қилиш]
2. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.03 Темир йўл хўжалигини эксплуатация, реконструкция, модернизация қилиш]
кўрсатиб ўтилган кредит бўйича «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси қарз олувчи ҳисобланади;
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кредит маблағлари компания локомотивлари учун ёрдамчи асбоб-ускуналар билан биргаликда тендер асосида дизель-генератор қурилмалари, шунингдек «Ўзтемирйўлтузатишмаш» корхонасининг қуюв цехлари учун асбоб-ускуналар сотиб олишга йўналтирилади;
кўрсатиб ўтилган кредит бўйича асосий қарзни қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақи тўлаш 1-иловага* мувофиқ кредитни қайтариш жадвалига биноан «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси мазкур лойиҳа маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган асбоб-ускуналар, товарлар (ишлар, хизматлар) учун божхона тўловлари тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно).
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг)]
3. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси раҳбари (Ғаниев) халқаро молиявий институтлар томонидан тақдим этиладиган кредит линиялари ва грантлар доирасидаги харидлар бўйича тендерлар ўтказилишида суиистеъмолларга, нархларни сунъий пасайтириш ва оширишга йўл қўйилмаслиги учун қаттиқ назорат ўрнатсин.
Тендерлар ўтказиш натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига мунтазам равишда ахборот берилсин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.05.00.00 Битимлар]
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Дизель локомотивлари паркини замонавийлаштириш» лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги Кафолат битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган чет эллик мутахассисларни консуллик йиғимлари ва давлат божлари тўлашдан озод этган ҳолда уларга кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек улар вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н.Тўлаганов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.