toggle_night_mode
Ҳужжат 22.11.2021 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Обод маҳалла» жамғармаларини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 22 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3043-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 10 июлдаги 24, 112-сон қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 3043, 2018 йил 25 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 30-сон, 631-модда) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Обод маҳалла» жамғармаларини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди бешинчи хатбошисидаги «мактабгача таълим муассасаларини» деган сўзлар «мактабгача таълим ташкилотларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 12 ноябрь,
42-сон
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 5 ноябрь,
72-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 10/21/3043-1/1083-сон)