1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.02.00 Биржа фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш. Биржа фаолиятини лицензиялаш]
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг
буйруғи
Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1а-иловасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 22 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3127-6]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2022 йил 14 июлдаги 32-сонли «Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3380, 15.08.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2019 йил 21 январдаги 16-сон буйруғи (рўйхат рақами 3127, 2019 йил 22 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2019 й., 10/19/3127/2525-сон) билан тасдиқланган Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1а-иловасигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Ли Д. Р.
Тошкент ш.,
2021 йил 11 ноябрь,
34-сон
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2021 йил 11 ноябрдаги 34-сон буйруғига ИЛОВА
Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1а-иловасига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«токен — маълум бир активга бўлган мажбуриятни ёки мулк ҳуқуқини тасдиқлаш учун мўлжалланган, тақсимланган маълумотлар реестридаги ҳисоб бирлиги. Токен фаолиятга молиявий маблағлар ва инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чиқарилади;»;
қуйидаги мазмундаги ўн учинчи — ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«токенни чиқариш — токеннинг фуқаролик ҳуқуқларининг объекти сифатида пайдо бўлишига қаратилган ташкилий-техник тадбирлар;
токенни жойлаштириш — токеннинг крипто-биржаларда у билан крипто-биржа савдоларини амалга ошириш мақсадида жойлаштириш;
токенни чиқаришни рўйхатдан ўтказиш — чиқарилган токенларни крипто-биржалар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқариш мақсадида рўйхатдан ўтказиш;
токенни муомалага киритиш — токенларни сотиб олиш, сотиш ҳамда бошқа крипто-активларга алмаштиришга қаратилган операцияларни амалга ошириш;
таъминланмаган токен — бирор-бир моддий ва (ёки) бошқа мулк билан таъминланмаган токен;»;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи — ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«крипто-биржада токенларни чиқариш ва жойлаштиришга қаратилган фаолиятни амалга оширадиган юридик шахсларнинг раҳбарлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда уларнинг вакилларини ушбу Қоидаларнинг 11-бандида назарда тутилган шахслар тоифасига кириш ёки кирмаслигини аниқлашга;
токенларни таъминлаш учун киритилган моддий ва (ёки) бошқа мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини текширувдан ўтказилишини таъминлашга;
қуйидагиларни инобатга олган ҳолда токенларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш, жойлаштириш ва муомалага киритиш тартибини тасдиқлашга:
токенларни жойлаштириш учун жалб этилиши режалаштирилган маблағларнинг камида 10 фоиз миқдорини миллий ва (ёки) чет эл валютасида крипто-биржанинг ҲККПдаги алоҳида виртуал ҳисоб-рақамига қўйиш;
токенларни крипто-биржага жойлаштирган шахснинг ҲККПдаги алоҳида виртуал ҳисоб-рақамидаги маблағлар ҳисобидан шартнома мажбуриятларида назарда тутилган ҳолларда ва миқдорда унинг токенларини сотиб олинишини таъминлаш;
чиқарилган токенларнинг номланиши ёки рамзларида «давлат», «давлат томонидан таъминланган», «давлат томонидан қўллаб-қувватланган», «Ўзбекистон», «ўзбек», «миллий», «сўм (UZS)» ҳамда Ўзбекистон Республикаси шаҳарларининг номларини тўлиқ ёки қисқартирилган шаклда, шунингдек уларнинг бирликларидан фойдаланган ҳолда, исталган тилда ва ҳар қандай шаклда ишлатишни тақиқлаш;»;
«5. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари крипто-биржаларда:
крипто-активлар ва токенлар билан крипто-биржа савдоларининг барча турларини миллий валютада;
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари билан фақатгина крипто-активлар ва токенларни сотишга доир операцияларни хорижий валютада амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Сотиб олиш объекти сифатида крипто-активларни танлаш ва бу танловнинг тегишли оқибатлари сотиб олувчининг ўз таваккалчилигидир.».
4. 6-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида крипто-биржалар томонидан таъминланмаган токенларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш ва жойлаштириш тақиқланади.
Крипто-биржа таъминланмаган токенларни чиқарганлиги, чиқаришни рўйхатдан ўтказганлиги, жойлаштирганлиги ва муомалага киритганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 10/21/3127-6/1081-сон)