Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 августдаги ПҚ-5210-сон «Аудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 14 ноябрдаги 144-сон «Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 3105, 2018 йил 21 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.12.2018 й., 10/18/3105/2363-сон);
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 сентябрдаги 97-сон «Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 3105-1, 2019 йил 30 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 10/19/3105-1/3838-сон).
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон аудиторлар палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.