1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Давлат буюртмаси. Давлат эҳтиёжлари]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 19 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3013-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 1 майдаги 180-сон буйруғи (рўйхат рақами 3013, 2018 йил 14 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 20-сон, 427-модда) билан тасдиқланган Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 22 октябрь,
66-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сон буйруғига ИЛОВА
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади), харид комиссиясининг, унинг аъзоларининг, махсус ахборот портали операторининг» деган сўзлар «харид комиссиясининг, унинг аъзоларининг, давлат харидлари электрон тизими операторининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 2-банддаги «қонун» деган сўз «қонунчилик» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 3-банддаги «қонун» деган сўз «қонунчилик» деган сўз билан алмаштирилсин.
«5. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тузилади, унинг таркиби тегишли давлат органлари, Операторлар ва жамоатчилик вакилларидан иборат бўлади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.».
6. 6-банддаги «Оператор» деган сўз «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«12. Комиссия кун тартибига киритилган масалани кўриб чиқиш жараёнида Комиссия раиси, унинг ўринбосари ёки Комиссия аъзоси ўзларида манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган бевосита ёки билвосита шахсий манфаатдорлик юзага келган ҳолатда, Комиссия раиси, унинг ўринбосари ёки Комиссия аъзоси йиғилиш бошланишидан олдин бу ҳақда маълум қилишга мажбур.
Бу ҳолатда манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган бевосита ёки билвосита шахсий манфаатдорлиги юзага келган Комиссия раиси, унинг ўринбосари ёки Комиссия аъзоси кўрсатилган масалани кўриб чиқиш жараёнида иштирок этмайди.».
«шикоятни Комиссия аъзоларининг шахсий кабинетларига юборади;».
12. 16-банднинг биринчи хатбошисидан «Давлат харидларини назоратини амалга оширувчи шахсларнинг шикоятлари Оператор сайти орқали ҳам юборилиши мумкин.» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
«18. Комиссия шикоятни кўриб чиқишда иштирок этадиган шахсларни (бундан буён матнда тарафлар деб юритилади) махсус ахборот портали орқали йиғилиш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади. Комиссия шикоятни буюртмачи ва иштирокчининг иштирокида кўриб чиқади, бундан иштирокчи шикоятни унинг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик билдирган ёки узрли сабабларсиз иштирок этмаган ҳоллар мустасно.».
15. Қуйидаги мазмундаги 191-банд билан тўлдирилсин:
«20. Комиссия шикоятни қабул қилиб олганда шикоят келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида шикоят ҳақида буюртмачини хабардор қилади ҳамда харид қилиш тартиб-таомилини ўн иш кунигача бўлган умумий муддатга тўхтатиб туради.».
17. 21-банднинг биринчи хатбошисидаги «Аризачи» деган сўз «Аризачининг» деган сўз билан алмаштирилсин.
18. Қуйидаги мазмундаги 221-банд билан тўлдирилсин:
«221. Комиссия шикоятларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш жараёнида махсус ахборот порталида юритиладиган иштирокчиларнинг рейтингидан фойдаланиши мумкин.».
«23. Комиссия шикоят олинганидан кейин етти иш куни ичида у бўйича қарор чиқариши ва бу ҳақдаги ахборотни махсус ахборот порталида жойлаштириши керак.».
20. 27-банддаги «кун» деган сўз «иш куни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
21. 28-банддаги «қонун» деган сўз «қонунчилик» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)