toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий сиёсий жамғармаси тўғрисида» 1996 йил 8 ноябрдаги 394-сон қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий сиёсий жамғармаси тўғрисида» 1996 йил 8 ноябрдаги 394-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 19 ноябрь,
698-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 09/21/698/1069-сон)