toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 11.12.2002 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЖАҲОН БАНКИ ГУРУҲИ ИШТИРОКИДА «БУХОРО ВА САМАРҚАНД ШАҲАРЛАРИНИ СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ресурсларни тежаш чора-тадбирларини амалга ошириш, аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларининг ичимлик суви таъминотини замонавийлаштириш ва такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ҳамда Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликларининг умумий қиймати 62,33 млн АҚШ доллари бўлган «Бухоро ва Самарқанд шаҳарларини сув билан таъминлаш» лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида беш йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 20 йил муддатга 20,0 млн АҚШ доллари миқдорида Қарз битими имзоланганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасида ўн йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 35 йил муддатга 20 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарз олишнинг махсус ҳуқуқлари билан 15,9 млн миқдорида Кредит битими имзоланганлиги;
Швейцария ҳукумати томонидан 9,0 млн АҚШ долларига тенг бўлган миқдорда грант берилиши назарда тутилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан қарз тўғрисидаги битим ва Халқаро тараққиёт уюшмаси билан кредит битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
4. Қуйидагилар:
«Бухоро ва Самарқанд шаҳарларини сув билан таъминлаш» лойиҳасини маблағ билан таъминлаш схемаси 1-иловага* мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кредит ва қарзни қайтариш жадваллари 2 ва 2а-иловаларга* мувофиқ;
субқарзларни «Сувоқова» Бухоро вилояти ишлаб чиқариш бошқармаси ва «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш бошқармаси томонидан қайтариш жадваллари 3, 3а; 4 ва 4а-иловаларга* мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лойиҳани амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
* Иловалар берилмайди.
5. Белгилансинки:
лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, лойиҳа маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек зарур ҳужжатлар ўз вақтида ишлаб чиқилиши ҳамда тегишли идораларга киритилиши учун шахсий жавобгарлик «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорига ҳамда Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимларига юкланади;
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарзи ва Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитининг асосий қарзи, фоизлари ва воситачилик ҳақи «Сувоқова» Бухоро вилоят ва Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш бошқармалари маблағлари ҳисобига қайтарилади. Кўрсатиб ўтилган ташкилотлар ҳамда Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликларининг раҳбарлари жалб этилаётган қарз ва кредит бўйича мажбуриятлар зарур даражада бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
«Сувоқова» Бухоро вилояти ишлаб чиқариш бошқармаси ва «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш бошқармаси билан биргаликда Халқаро тараққиёт уюшмаси кредити бўйича ташқи ва ички тўловлар ўртасидаги тафавутни давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш механизмини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан берилаётган қарз ва кредит маблағларидан фойдаланиш ва уларни қайтариш тартибини, шунингдек Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан маъқулланган Лойиҳани баҳолаш ҳужжатига мувофиқ хорижий ва миллий валютада лойиҳанинг ҳисоб рақамларини очиш, улардан фойдаланиш ва уларни тўлдириш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
субқарз битимларини «Сувоқова» Бухоро вилояти ишлаб чиқариш бошқармаси ҳамда «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш бошқармаси билан Қарз тўғрисидаги битимда ва Кредит битимида назарда тутилган шартларга мувофиқ имзоласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўрсатиб ўтилган Лойиҳа бўйича Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарз маблағларидан, Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитидан ва Швейцария ҳукумати грантидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда инвестиция дастурларини шакллантиришда давлат бюджети ва «Сувоқова» Бухоро вилояти ишлаб чиқариш бошқармаси ҳамда «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш бошқармасининг ўз маблағлари ҳисобига кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишга, маблағ билан таъминлашнинг тасдиқланган схемасига мувофиқ капитал қўйилмалар лимитларини белгиланган тартибда назарда тутсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Белгилаб қўйилсинки, техник-иқтисодий ва муҳандислик-лойиҳа ҳужжатлари лойиҳа маблағлари ҳисобига, «Ўзкоммунлойиҳа» институти иштирокида ишлаб чиқилади ҳамда 2003 йилнинг I чорагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилиши керак.
2010 йилгача республика сув таъминотини ривожлантиришнинг тасдиқланган схемасига мувофиқ лойиҳа таркибида, кўрсатиб ўтилган минтақаларда Дамхўжа сув қувурини янада ривожлантириш ва замонавийлаштириш назарда тутилсин, зарурат бўлганда маблағ билан таъминлашнинг қўшимча манбалари қидириб топилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ушбу лойиҳани амалга ошириш даврида лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, товарлар, ишлар (хизматлар) божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги буюртманомаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга келиш визаларининг консуллик йиғимлари ундирмасдан расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ушбу лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтириш учун давлат божи тўлашдан озод қилсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н.Тўлаганов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 11 декабрь,
435-сон