Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада вексель муомаласини тартибга солиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 19 мартдаги ПФ-1738-сон
Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигида векселларни қўллаш тўғрисида» 1995 йил 2 июндаги 204-сон
қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
иккинчи хатбошида «фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки рухсати бўйича» сўзлари «фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишган ҳолда уч ойдан кўп бўлмаган муддатга, истисно ҳолларда 6 ойгача муддатга» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Банк векселлари чиқариш ҳуқуқини бериш тартибига риоя этилиши учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига юклансин»;
банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Векселларни траст бошқарувига бериш, шунингдек кредитларни векселлар билан бериш тақиқланади»;
банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«мулкчилик шаклларидан қатъи назар, молиявий барқарор корхоналар ва ташкилотлар уч ойдан кўп бўлмаган муддатга, истисно ҳолларда эса 6 ойгача бўлган муддатга векселлар чиқариш ҳуқуқига эга бўладилар»;
«корхоналар ва ташкилотлар томонидан векселлар чиқарилишига уларга етказиб бериладиган аниқ товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳисоб-китоб қилишга уларда пул маблағлари вақтинча етишмаслигини қоплаш учунгина хизмат кўрсатувчи банк томонидан вексель топшириғи (аваль) мажбурий тартибда расмийлаштирилган ҳолда йўл қўйилади»;
в) 4-банднинг
учинчи хатбошида «ва вексель кредитларини» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 5-банднинг
иккинчи хатбошида «қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирадиган ва сотадиган» сўзлари чиқариб ташлансин;
д) 6-банднинг
учинчи хатбошида «жумладан» ва «вексель кредити олишда» сўзлари чиқариб ташлансин.