Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сон «Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармони ва 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5054-сон «Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2019 йил 7 январдаги 2-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3137, 2019 йил 18 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2019 й., 10/19/3137/2632-сон) билан тасдиқланган Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
5-банддаги «Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
6-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.