Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сон «Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 26 октябрдаги 13-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2954, 2017 йил 7 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 49-сон, 1221-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«10. Рўйхат (3 та нусхада) спорт федерацияси (уюшмаси) раҳбари томонидан имзоланган тақдимномага илова қилган ҳолда ҳар йили 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигига (бундан буён матнда Туризм ва спорт вазирлиги деб юритилади) тақдим этилади.».
2.
11,
12,
14,
16-бандлардаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» деган сўзлар «Туризм ва спорт вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3.
13-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг» ва «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига» деган сўзлар тегишинча «Туризм ва спорт вазирлигининг» ва «Туризм ва спорт вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4.
15-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига» деган сўзлар «Туризм ва спорт вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5.
17-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг» деган сўзлар «Туризм ва спорт вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.