toggle_night_mode
Ҳужжат 26.10.2021 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 26 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3172-2]
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 8 июлдаги 2019-45-сон қарори (рўйхат рақами 3172, 2019 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 28-сон, 514-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 24 сентябрь,
2021-37-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси А. ИКРАМОВ
2021 йил 15 сентябрь
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
2021 йил 23 сентябрь
Вазир Д. КУЧКАРОВ
2021 йил 10 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 24 cентябрдаги 2021-37-сон қарорига
ИЛОВА
Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартириш
«д» кичик банд «юридик шахслар» деган сўзлардан кейин «, чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари (бўлинмалари)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«е» кичик банд «юридик шахслар» деган сўзлардан кейин «ва уларга товар (иш ва хизмат) етказиб берувчи чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари (бўлинмалари)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги «з» кичик банд билан тўлдирилсин:
«з) реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган электрон шаклдаги хизматларни реализация қилишни амалга оширувчи чет эл юридик шахслари.».
2. 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги «қарор» деган сўз «буйруқ» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. Мазкур қўшимчалар ва ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 10/21/3172-2/1005-сон)