toggle_night_mode
Ҳужжат 10.11.2025 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қўшма қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан унинг Котибияти фаолиятини янада кучайтириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6312-сонли Фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтининг инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил миллий институт сифатидаги аҳамиятини янада мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан таъсирчан парламент назоратини амалга оширишдаги ролини кучайтириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишини таъминлаш борасида ҳудудлардаги иштирокини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти тузилмасида доимий асосда ишловчи 14 та штат бирлигидан иборат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллари (бундан буён матнда Минтақавий вакиллар деб юритилади) лавозимлари жорий этилсин.
2. Минтақавий вакиллар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти ходимлари ҳисобланади ҳамда уларга Котибият ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари татбиқ этилади.
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг Котибиятининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг Котибиятининг штатлар жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) (бундан буён матнда Вакил деб юритилади), унинг ўринбосари ва Вакил Котибиятининг ходимлари учун олдинги иш жойида берилган кўп йиллик хизматлари учун қўшимча ҳақ ва устамалар, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака тоифалари, дипломатик даража ва бошқалар) сақланиб қолади;
Вакилнинг, унинг ўринбосарининг ва Вакил Котибияти ходимларининг Вакил Котибиятидаги иш вақти навбатдаги ҳарбий ҳамда махсус унвонлар бериш учун иш стажига киритилади ва улар бўйича, шу жумладан кўп йиллик хизматлар учун устамалар ҳисобланади ҳамда тўланади;
Вакилга, унинг ўринбосарига ҳамда Вакил Котибиятининг олий юридик маълумотга эга бўлган ходимларига Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун назарда тутилган махсус унвонлар — мартаба даражалари берилади ҳамда мартаба даражалари учун устама ҳақ тўланади;
Вакилга, унинг ўринбосарига ҳамда Вакил Котибиятининг олий юридик маълумотга эга бўлган ходимларига махсус унвонлар — мартаба даражалари Вакилнинг ва Адлия вазирлигининг қўшма қарорида белгиланган тартибда берилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вакил, унинг ўринбосари ва Вакил Котибиятининг ходимлари учун тасдиқланган штатлар жадвалига мувофиқ 2021 йил 1 октябрдан, Минтақавий вакиллар учун 2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан маблағлар ажратилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси олти ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 578-Ф-сонли фармойиши билан Вакил Котибиятига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул берилган Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Мирзо Улуғбек кўчаси 69-уй манзилида жойлашган қурилиши тугалланмаган бинони тўлиқ фойдаланишга топшириш чораларини кўрсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг айрим қўшма қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
8. Мазкур Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклатилсин.
9. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 19 октябрь,
1444-IV-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2021 йил 19 октябрь,
КҚ-274-IV-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 19 октябрда қабул қилинган 1444-IV/КҚ-274-IV-сонли Қўшма қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг Девонининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)

Иш юритувчи котиб

1

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Девонининг раҳбари

Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

6

Қийноққа солиш ҳолларининг олдини олиш бўлими

5

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича Омбудсманнинг маслаҳатчиси

1

Бош ҳисобчи

1

Инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича мониторинг ва ҳуқуқий таҳлил сектори

2

Девонхона ва кадрлар бўйича бош мутахассис

1

Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш сектори

2

Хўжалик хизмати

4,5

Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва ҳуқуқий тарғибот сектори

2

Кичик типография

1

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллари

28

Бошқарув ходимларнинг умумий чекланган сони — 30 нафар
Техник ходимларнинг сони — 23 нафар
Ёрдамчи ходимларнинг сони — 4,5 нафар
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 10 ноябрда қабул қилинган 1415-V/КҚ-261-V-сонли Қўшма қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 19 октябрда қабул қилинган 1444-IV/КҚ-274-IV-сонли Қўшма қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг Девонининг
ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

Лавозимларнинг номланиши

Штат бирликлари сони

Ягона тариф сеткаси бўйича разряд

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)

1

18

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ўринбосари

1

17

Омбудсман Девони

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Девонининг раҳбари

1

18

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича Омбудсманнинг маслаҳатчиси

1

17

Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

6

Бўлим бошлиғи

1

17

Бош маслаҳатчи

1

16

Мутахассис

4

13

Қийноққа солиш ҳолларининг олдини олиш бўлими

5

Бўлим бошлиғи

1

17

Бош маслаҳатчи

2

16

Мутахассис

2

13

Инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича мониторинг ва ҳуқуқий таҳлил сектори

2

Сектор мудири

1

17-3%

Бош маслаҳатчи

1

16

Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш сектори

2

Сектор мудири

1

17-3%

Етакчи маслаҳатчи

1

15

Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва ҳуқуқий тарғибот сектори

2

Сектор мудири

1

17-3%

Мутахассис

1

13

Бош ҳисобчи

1

17

Девонхона ва кадрлар бўйича бош мутахассис

1

16

Иш юритувчи котиб

1

10

Кичик типография

1

Мутахассис

1

13

Хўжалик хизмати

4,5

Хўжалик мудири

1

10

Хизмат хоналари фарроши

3

4

Ҳовли супурувчи

0,5

4

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) минтақавий вакиллари

28

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллари

14

15

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакилларининг мутахассислари

14

13

Жами

57,5

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 10 ноябрда қабул қилинган 1415-V/КҚ-261-V-сонли Қўшма қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 19 октябрдаги 1444-IV/КҚ-274-IV-сонли қўшма қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг айрим қўшма қарорларига киритилаётган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 30 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 875-I/554-I-сонли Қўшма қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 9, 531-модда; 2018 йил, № 12, 889-модда; 2020 йил, № 3, 252-модда) 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий хизмат кўрсатиш ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўмитаси раисига, Вакилнинг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўмитаси раисининг ўринбосарига тенглаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари девонлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти ходимларига татбиқ этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга):
белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан тежаб қолинган маблағларни, шунингдек тасдиқланган штатлар жадвалида назарда тутилган бирликлар тўлдирилмаганда бўшаб қолган маблағларни Котибият ходимларини моддий рағбатлантириш учун ишлатиш;
зарур ҳолларда, Котибиятнинг тасдиқланган тузилмасига ва штат жадвалига белгиланган ходимларнинг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин».
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 2738-III/КҚ-594-III-сонли Қўшма қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 9, 665-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 20 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида доимий асосда ишловчи сенаторлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари девонлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисида»ги 584-IV/КҚ-158-IV-сонли Қўшма қарори 1-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), унинг ўринбосарлари ва Котибияти ходимларига ҳамда» деган сўзлар чиқариб ташлансин.