1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ ХОДИМИ» ФАХРИЙ УНВОНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.20.00.00.00 Кадрлар масалалари, мукофотлар, фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, амнистия ва афв этиш масалалари ҳамда фуқаролик бериш бўйича индивидуал актлар / 20.02.00.00 Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида қарорлар;
2.20.00.00.00 Кадрлар масалалари, мукофотлар, фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, амнистия ва афв этиш масалалари ҳамда фуқаролик бериш бўйича индивидуал актлар / 20.05.00.00 Фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш тўғрисида қарорлар]
2. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 64-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1) 1-модда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2) Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари тўғрисидаги Низом «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими» фахрий унвони тўғрисидаги матндан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими» фахрий унвони ҳаво транспортини ривожлантиришда, замонавий авиация техникасини ўзлаштиришда, аҳолига ва республика халқ хўжалигига намунали хизмат кўрсатишни ташкил этишда алоҳида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходимлари ва мутахассисларига берилади»;
3) Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларининг кўкрак нишонлари тавсифлари «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими» фахрий унвонининг кўкрак нишони тўғрисидаги матндан кейин қуйидаги мазмундаги тавсиф билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.