toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 07.10.2002
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 7 октябрдаги 346-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика пул-кредит сиёсати комиссиясининг таркибини ўзгартириш тўғрисида» 1997 йил 1 августдаги ПФ-1827-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Муомаладаги нақд пулларни камайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 11 июлдаги 356-сон қарорига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «а», «б» ва «в» кичик бандлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 195-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
г) 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Республика пул-кредит сиёсати комиссияси асосланган ҳисоб-китоблардан келиб чиқиб ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг хулосалари бўйича айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондини тартибга солиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиши».
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Нақд пул тушумидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1995 йил 3 февралдаги 29-сон қарорининг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Истисно ҳолларда Республика пул-кредит сиёсати комиссияси нақд пул массасини тартибга солиш ва ҳисоб-китобларни нақд пул маблағлари билан амалга ошириш, шунингдек майда улгуржи операциялар бўйича қарор қабул қилиши мумкин».
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 22 сентябрь,
447-сон