Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг
«Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг
13-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2016 йил 30 сентябрдаги 22-Б-сон «Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 2833, 2016 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 41-сон, 481-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Марказий банки, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.