1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари муомаласини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини тартибга солиш соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 23 июлдаги ПФ-6033-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 23 июлдаги ПҚ-4787-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўлчов ускуналарини ҳамда ҳисобга олиш ахборот тизимига ахборот узатувчи бошқа қайд этиш воситаларини ўрнатишни назарда тутувчи Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўлчов ускуналарини ҳамда ҳажмини автоматлаштирилган ўлчаш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш корхоналарида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг назорат харидини амалга ошириш, уларнинг намуналарини синов лабораторияларида экспертизадан ўтказиш ва мазкур харажатларни молиялаштиришни назарда тутувчи Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг назорат харидини амалга ошириш ҳамда уларни экспертиза (тест)дан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 11 октябрь,
634-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 октябрдаги 634-сон қарорига 1-ИЛОВА
Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўлчов ускуналарини ҳамда ҳажмини автоматлаштирилган ўлчаш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом истеъмол ва техник этил спирти (кейинги ўринларда — этил спирти) ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўлчов ускуналарини ва ҳисобга олиш ахборот тизимига ахборот узатувчи бошқа ҳисобга олиш ва қайд этиш воситаларини ўрнатиш тартибини белгилайди.
Этил спирти ва алкоголь маҳсулоти етказилиши тўхтаганда, ўлчов воситаси тўхташи, шунингдек, асосий ускунадан узлуксиз равишда маҳсулот юборилиб, ўлчов воситаси ишламай қолганда иш жараёни бошқа ўлчов воситасига ўтказилиши керак.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
дистиллятлар — алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда бижғитилган сусло ёки ишлов берилган вино хом ашёси (виноматериал)ни, таркибида этил спирти мавжуд ачитқили ёки қуйқали чўкмаларни, узумни эзиш натижасида чиқадиган масса ва бошқа таркибида спирт сақловчи маҳсулотлар хом ашёларини оддий ва/ёки фракцион дистиллаш ва/ёки ректификатлаш йўли билан олинган виночилик маҳсулоти (вино, узум, мева-резавор, коньяк, кальвадос ва виски дистиллятлари);
дозатор — суюқ ва сoчилувчaн мoддaлaр мaссaси ёки ҳaжмини aвтoмaтик тaрздa ўлчaйдигaн (дoзaлaйдигaн) қурилмa;
ўлчов воситалари (электрон ҳисоблагичлар) — ўлчовлар учун фойдаланиладиган ва нормаланган метрологик хусусиятга эга бўлган техника воситаси;
этил спирти бош фракцияси (кейинги ўринларда — Эфир альдегидли фракция ёки ЭАФ) — таркибида учувчан қўшимчалар концентрацияси юқори бўлган, этил спиртининг ҳажмий улуши (қуввати) 92,0 фоиздан кам бўлмаган, тайёр ачитмани брагоректификатлаш ёки озуқавий хом ашёдан олинган хом этил спиртини ректификациялаш натижасида ажратиб олинадиган ва озуқавий хом ашёдан ректификатланган этил спирти ишлаб чиқариш жараёнининг қўшимча маҳсулоти бўлган сув-спирт эритмаси.
2-боб. Ўлчов воситаларини ўрнатиш
3. Этил спирти (вино, узум, мева-резавор, коньяк, калвадос, виски дистиллятлари ва спиртлари бундан мустасно) ишлаб чиқарадиган ташкилотларда тайёр маҳсулот ҳажмини, ҳароратини ва тайёр маҳсулотдаги зичликни ўлчаш воситалари қуйидаги жойларга ўрнатилади:
этил спиртини қуйиш бўлими (спирт қабул қилиш бўлими)га ўтказишда эпруветкадан (чироқ) кейин ва тайёр маҳсулотлар омборига (спирт сақлаш омборига) топширишдан олдин;
этил спиртини истеъмолчиларга темир йўл, автомобиль ёки бошқа транспорт воситаларида юклаб жўнатишда, шунингдек, этил спиртини ташкилотнинг алоҳида бўлинмасига юборишда спирт йиғиш бўлимида ўлчаш мосламасидан кейин этил спиртини истеъмол идишига қуйишдан (жўнатишдан) олдин.
4. ЭАФ ишлаб чиқарадиган ташкилотларда тайёр маҳсулот ҳажмини, ҳароратини ва тайёр маҳсулотдаги зичликни ўлчаш воситалари қуйидаги жойларга ўрнатилади:
ЭАФни спирт қабул қилиш бўлимига ва тайёр маҳсулотлар омборига (спиртни сақлаш омборига) топширишдан олдин музлатгичдан кейин;
ЭАФни истеъмолчиларга темир йўл ёки бошқа транспорт воситаларида юклаб жўнатишда, спирт топшириш бўлимида ЭАФни темир йўл ва транспорт идишига юклашдан олдин ўлчаш мосламасидан кейин;
ЭАФни ташкилотнинг алоҳида бўлинмасига юборишда ЭАФ йиғиш бўлимида ўлчаш мосламасидан кейин ЭАФни идишга қуйишдан (жўнатишдан) олдин.
5. Алкоголь маҳсулотлари (табиий вино, мева ва резавор-мевалардан тайёрланган вино, кўпикланадиган (шампан), газланган вино, истеъмол этил спирти қўшилмаган вино ичимликлари, пиво ва пиво ичимликларидан ташқари) ишлаб чиқарадиган ташкилотларда истеъмол идишига қуйиладиган тайёр маҳсулот ҳажмини, ҳароратини ва тайёр маҳсулотдаги зичликни ўлчаш воситалари қуйидаги жойларга ўрнатилади:
хом ашё сифатида ишлатиладиган истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари харид қилинганда қабул бўлимига ушбу маҳсулотлар омбор (спирт сақлаш омбори, вино сақлаш омбори)га топширилишдан олдин;
(автоматик) қуйиш ускунаси, дозатор ва уларнинг жамланма қурилмасига;
истеъмол идишига қуйилмаган алкоголь маҳсулотлари истеъмолчи (харидор)га етказиб бериладиган бўлса, шунингдек, истеъмол идишига қуйилмаган алкоголь маҳсулотлари ташкилотнинг ташкилий тузилмасига алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ўз эҳтиёжлари учун ишлатиладиган бўлса, жўнатиш бўлимига жўнатишдан олдин ўлчов воситасидан кейин.
7. Табиий вино, мева ва резавор-мевадан тайёрланган вино, кўпикланадиган (шампан) вино, газланган вино, истеъмол этил спирти қўшилмаган вино ичимликлари ишлаб чиқарувчи ташкилотлар хом ашё сифатида фойдаланиладиган вино маҳсулотларини харид қилган (шу ташкилотнинг алоҳида бўлинмасидан қабул қилган) тақдирда, маҳсулот ҳажмини ўлчашни таъминловчи ўлчаш воситалари қабул қилиш бўлимига омбор (вино сақлаш омбори)га топширишдан олдин ўрнатилади.
Ташкилотларда ушбу бандда кўрсатилган истеъмол идишларига қуйилган маҳсулотларни ҳисобга олишни таъминлайдиган ўлчаш воситалари қадоқлаш (қуйиш (автомат) машиналари, жамланма қурилмаси, дозатор ва ҳ.к.)дан кейин истеъмол идишига қуйилган маҳсулотни омборга топширишдан олдин ўрнатилади.
8. Вино маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотларда вино дистилляти, вино спирти, узум дистилляти ёки ректификатланган узум спирти хом ашё сифатида ишлатиш учун харид қилганда, ушбу тайёр маҳсулотнинг ҳажмини, ҳароратини ва тайёр маҳсулотдаги зичлигини ўлчашни таъминловчи ўлчаш воситалари қабул қилиш бўлимига омбор (спирт сақлаш омбори)га топширишдан олдин ўрнатилади.
Ушбу бандда кўрсатилган тайёр маҳсулот ҳажмини ўлчаш воситалари ташкилотлардаги қуйидаги жойларга ўрнатилади:
вино маҳсулотлари хом ашё сифатида ишлатиш учун харид қилганда ёки шу ташкилотнинг алоҳида бўлинмасидан қабул қилинганда қабул қилиш бўлимига омбор (вино сақлаш омбори)га топширишдан олдин;
вино маҳсулотлари етказиб берилганда ёки ушбу ташкилотнинг алоҳида бўлинмасига узатилганда жўнатиш бўлимига истеъмолчи (харидор)нинг транспорт идишига қуйиш (ортиш)дан олдин;
9. Дистиллятлар (шу жумладан, вино, узум, мева-резавор, коньяк, кальвадос, виски, шунингдек, вино ва узум спиртлари) ишлаб чиқарувчи ташкилотларда ушбу тайёр маҳсулотнинг ҳажмини, ҳароратини ва тайёр маҳсулотдаги зичлигини ўлчашни таъминловчи ўлчаш воситалари қуйидаги жойларга ўрнатилади:
ҳайдаш қурилма (ускуна)ларидан кейин сақлаш учун омборга ўтказишдан олдин;
истеъмолчи (харидор)га дистиллятлар (шу жумладан, вино, узум, мева-резавор, коньяк, кальвадос, виски, шунингдек, вино ва узум спиртлари) етказиб берилганда (ушбу ташкилотнинг алоҳида тузилмасига жўнатилганда) транспорт идишига қуйиш (юклаб жўнатиш)дан олдин.
Хом ашё сифатида ишлатиладиган вино материаллари харид қилинганда ёки ташкилотнинг алоҳида тузилмасидан қабул қилинганда ушбу бандда кўрсатилган ташкилотларда тайёр маҳсулот ҳажмини ўлчаш воситалари қабул бўлимига маҳсулотлар омборга ўтказишдан олдин ўрнатилади.
10. Истеъмол идишига қуйиладиган қувватли вино маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотларда вино ва узум дистилляти, вино ва узум спирти, ректификатланган узум спирти, бошқа мева-резаворлар дистилляти хом ашё сифатида ишлатиш учун харид қилинганда, ушбу тайёр маҳсулотнинг ҳажмини, ҳароратини ва тайёр маҳсулотдаги зичлигини ўлчашни таъминловчи ўлчаш воситалари қабул қилиш бўлимига омбор (спирт ва вино сақлаш омбори)дан олдин ўрнатилади.
Қувватли вино маҳсулотлари ишлаб чиқаришда тайёр маҳсулот ҳажмини ўлчаш воситалари ташкилотларда қуйидаги жойларга ўрнатилади:
вино маҳсулотлари хом ашё сифатида ишлатиш учун харид қилинганда (ушбу ташкилотнинг алоҳида бўлинмасидан қабул қилинганда) қабул қилиш бўлимига омбор (вино сақлаш омбори)га топширишдан олдин;
сарф қилинадиган (босимли) идишдан кейин қадоқлаш (автомат) машиналари (қуйиш (автомат) машиналари, жамланма қурилмаси, дозатор ва ҳ.к.)дан олдин.
Ушбу бандда кўрсатилган ташкилотларда истеъмол идишига қуйилган маҳсулот ҳисобини таъминлайдиган ўлчов воситалари қуйиш линиясига қадоқлаш (қуйиш) ускунаси ва қопқоқлаш ускунаси жамланган машина (автомат)дан кейин ўрнатилади.
11. Истеъмол идишига қуйиладиган пиво ва пиво маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотларда ушбу турдаги тайёр маҳсулотлар ҳажмини ўлчов воситаларини сарф қилинадиган (босимли) идишдан кейин қадоқлаш (автомат) машиналари (қуйиш (автомат) машиналари, жамланма қурилмаси, дозатор ва ҳ.к.)дан олдин ўрнатилади.
Ушбу бандда кўрсатилган ташкилотларда истеъмол идишига қуйилган маҳсулот ҳисобини таъминлайдиган ўлчов воситаларини қуйиш линиясида қадоқлаш (қуйиш) ускунаси ва қопқоқлаш ускунаси жамланган машина (автомат)дан кейин ўрнатилади.
3-боб. Асосий технологик асбоб-ускуналарни ўлчаш воситалари билан жиҳозлаш схемаси, пломбалаш ва пломбаларни ечиш
12. Ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ушбу қарор талабларига асосан, шунингдек, уларга техник хизмат кўрсатиш ускуналарнинг техник ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ускуналарни қиёслов кўригидан ўтказиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳар икки йилда бир марта амалга оширилади.
13. Асосий технологик ускуналарни ўлчов воситалари билан жиҳозлаш жойлари ташкилот томонидан асосий технологик ускуналарни ўлчаш воситалари билан жиҳозлаш схемаси (кейинги ўринларда — жиҳозлаш схемаси)да кўрсатилади.
14. Ўлчов воситалари ўрнатилган спирт омборлари, вино омборлари, алкоголь маҳсулотларини қуйиш линиялари ва бошқа ишлаб чиқариш бинолари учун жиҳозлаш схемаси ҳар бир объект бўйича алоҳида-алоҳида икки нусхада тузилади.
Жиҳозлаш схемаси ташкилот раҳбари томонидан имзоланади ва ташкилот муҳри билан тасдиқланади.
15. Асосий технологик ускуналар ўлчов воситалари билан жиҳозлангандан сўнг, асосий технологик ускуналар ташкилотнинг жойлашган жойида ёки унинг ташкилий тузилмаси жойлашган жойда ташкилотнинг ваколатли вакили иштирокида Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг ваколатли ходими томонидан муҳрланади (пломбаланади) ҳамда далолатнома тузилади.
Агентликнинг ваколатли ходими томонидан пломбалаш (пломбани ечиш) тўғрисидаги далолатнома рақами ва тузилган санасини кўрсатган ҳолда жиҳозлаш схемасига тегишли ёзув киритилади.
Пломбалаш (пломбани ечиш) тўғрисидаги далолатнома жиҳозлаш схемасининг ажралмас қисми ҳисобланиб, унда ўрнатилган пломбалар ва (ёки) голограмма стикерлари тўғрисидаги маълумотлар, пломба кўриниши тавсифи ва (ёки) пломбалашда (муҳрлашда) ишлатиладиган муҳрлар (голограмма стикерлар) рақамлари, шунингдек, уларнинг жойлашган жойлари кўрсатилади.
Пломбалаш (пломбани ечиш) далолатномаси ўлчаш воситаларини пломбалаш (пломбани ечиш) пайтида ҳозир бўлган ташкилотнинг ваколатли шахси, шунингдек, Агентлик вакили томонидан имзоланади.
16. Ушбу Низомнинг 12 — 14-бандлари талабларига мувофиқ тузилган жиҳозлаш схемасининг бир нусхаси ташкилотда қолдирилади, иккинчи нусхаси эса Агентликда сақланади.
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 октябрдаги 634-сон қарорига 2-ИЛОВА
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг назорат харидини амалга ошириш ҳамда уларни экспертиза (тест)дан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш корхоналарида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг назорат харидини амалга ошириш, уларни ваколатли органлар билан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида экзпертизадан ўтказиш, шунингдек, мазкур харажатларни Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қоплаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
назорат хариди — чакана савдо шохобчаларида ва умумий овқатланиш корхоналарида истеъмолчиларга сотиладиган алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасини аниқлаш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат қилиш орқали «яширин иқтисодиёт»нинг ва сифатсиз маҳсулотларининг вужудга келиш омилларини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тадбирлар мажмуи;
тестдан ўтказиш — маҳсулотнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини ўрганиш мақсадида лаборатория шароитида таҳлил қилиш ва таҳлил натижаларини баҳолаш усули;
экспертиза — техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ маҳсулотнинг хавфсизлигига қўйиладиган мажбурий талабларнинг тўғрилигини баҳолаш ва таҳлил қилиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий ишлар мажмуи.
3. Назорат хариди ва кейинчалик экспертизадан (тестдан) ўтказиш тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда ушбу Низомга мувофиқ Агентлик вакиллари томонидан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиб олиш ва аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида экспертизадан (тестдан) ўтказиш орқали иловадаги схемага асосан амалга оширилади.
ваколатли органлар, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан келиб тушган маълумот, оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи манбалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарлар;
қонунда белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушадиган мурожаатлар;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари.
5. Назорат харидини ўтказиш режаси Агентлик томонидан ҳар йили шакллантирилади ва Агентлик директори томонидан тасдиқланади ҳамда ушбу режага Агентлик томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
назорат харидини ўтказиш давомида амал қилиниши баҳолаб бориладиган мажбурий талаблар;
назорат хариди ўтказиладиган маҳсулотлар номлари.
7. Назорат хариди ва маҳсулотларни экспертизадан (тестдан) ўтказиш Агентлик томонидан қонунийлик, ошкоралик, холислик, адолатлилик, тенглик ва шаффофлик принципларига асосланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили хабардор қилингандан сўнг амалга оширилади.
назорат хариди ўтказилаётган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг солиқ тўловчи идентификация рақами, шунингдек, лицензия ва/ёки фаолиятни юритиш учун берилган бошқа ҳужжатларнинг санаси ва рақами;
11. Назорат хариди фақатгина касса чеки ва/ёки белгиланган шаклдаги бошқа ҳужжат расмийлаштирилганда амалга оширилган ҳисобланади.
12. Назорат хариди якунлангандан сўнг назорат харидини ўтказишга масъул бўлган Агентлик ходими юридик шахс вакилига ёки якка тартибдаги тадбиркорга ёхуд унинг вакилига назорат хариди ўтказилганлиги тўғрисида маълум қилади, хизмат гувоҳномасини кўрсатади ва назорат харидини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ нусхасини тақдим қилади.
Юридик шахс вакили ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд унинг вакили назорат харидини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан танишиб чиққанлиги ва нусхасини олганлиги тўғрисида назорат харидини ўтказиш тўғрисидаги далолатномада тегишли қайдни амалга оширади.
Юридик шахс вакили ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд унинг вакили назорат хариди ўтказилганлиги тўғрисидаги буйруқ билан танишиб чиқишдан ва/ёки нусхасини олишдан бош тортган ҳолларда бу ҳақида далолатномага тегишли маълумотлар киритилади.
13. Юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан назорат хариди якунлангунга қадар маҳсулотдаги ёки чакана савдони амалга оширишдаги камчиликларни бартараф этишга йўл қўйилмайди.
назорат харидини ўтказишда қатнашган давлат органи номи (агар бўлса);
назорат харидини ўтказиш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами;
назорат харидини ўтказган мансабдор шахс ёки шахслар фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими;
юридик шахс номи ёки якка тартибдаги тадбиркор фамилияси, исми, шарифи, юридик шахс жойлашган, якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини амалга оширувчи жой ва (ёки) назорат хариди бевосита ўтказилган якка тартибдаги тадбиркор амалдаги фаолият кўрсатиш манзили;
назорат хариди давомида олинган маҳсулотлар (маҳсулот тури, яроқлилик муддати, қадоқ ҳажми ва намуналар сони), уларни сотиб олиш ва тўловни амалга ошириш тўғрисидаги маълумот;
мажбурий талабларнинг бузилиши билан боғлиқ аниқланган ҳолатлар ёки уларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар;
юридик шахс вакили ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд унинг вакили томонидан назорат харидини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан танишиб чиққанлиги ва нусхасини олганлиги ёки назорат харидини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан танишиб чиқиш ҳамда нусхасини олишдан бош тортганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
назорат харидини ўтказишда қатнашган холислар (қатнашган ҳолларда) ёки фото ва видео ёзувлардан фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
назорат харидини ўтказиш тўғрисидаги буйруқда назарда тутилган бошқа маълумотлар;
юридик шахс вакили ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд унинг вакилининг имзоси учун жой ёки имзо қўйишдан бош тортганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
экспертизадан (тестдан) ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги маълумотлар.
15. Далолатнома юридик шахс вакили ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд унинг вакилига имзолаш учун холислар иштирокида тақдим этилади.
Холис иштирокчи сифатида манфаатдор бўлмаган, бири-бири ва назорат хариди иштирокчилари билан қариндошлиги, қўл остида ёки назоратида бўлмаган исталган вояга етган лаёқатли жисмоний шахс таклиф этилиши мумкин. Холислар сони икки кишидан кам бўлиши мумкин эмас.
Юридик шахс вакили ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд унинг вакили томонидан далолатномани имзолашдан бош тортиш ҳолатларида далолатномага имзо қўйишдан бош тортилганлиги тўғрисида маълумот киритилади.
Далолатнома нусхаси назорат хариди ўтказилган юридик шахс вакили ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд унинг вакилига ҳужжат тузилиши билан берилади.
16. Назорат хариди давомида олинган маҳсулотларни экспертизадан ўтказиш учун юборишда далолатномага ушбу маҳсулотларнинг белги қўйилган рўйхати келтирилган тегишли ёзув киритилади.
Маҳсулотларни экспертизадан ўтказиш учун юбориш (транспортда) ва сақлаш техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга асосан, маҳсулотларни ташиш ва сақлаш талабларига мувофиқ амалга оширилади.
17. Далолатномага маҳсулотлар сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, касса ва маҳсулот чеклари илова қилинади.
маҳсулотни буйруқда келтирилган номи ва сонига кўра мустақил равишда танлайди;
назорат харидини амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатларни имзолайди ҳамда маҳсулот сотиб олиш учун зарур бўлган бошқа ҳаракатларни амалга оширади;
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, тадбиркорлик субъектининг молия-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда, тақдим этилиши лозим бўлган товар тўғрисидаги ҳужжатларни ва маълумотларни талаб қилади;
зарурий ҳолларда, фото ва видеотасвирга олиш воситаларидан фойдаланади.
20. Маҳсулотларни экспертизадан ўтказиш фақатгина маҳсулотларни тестдан ўтказиш учун танлаб олиш мақсадида Агентлик масъул ходим (ходимлар)и томонидан амалга оширилади.
ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган яроқлилик муддатига амал қилиниши.
21. Яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларни синов лабораторияларида тестдан ўтказишга йўл қўйилмайди. Улар чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида аниқланган ҳолларда юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган чоралар қўлланилади.
22. Назорат хариди давомида тестдан ўтказиш учун сотиб олинган маҳсулотлар чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан белгиланган шартларда, уларга зарар етмайдиган тарзда юкланиши ва сақланиши лозим.
23. Маҳсулотларни тестдан ўтказиш зарурати туғилганда, улар синов лабораторияларига назорат хариди якунланадиган кундан кечиктирмасдан етказилиши лозим.
24. Маҳсулотларни тестдан ўтказиш Агентлик томонидан миллий аккредитация тизимида аккредитация қилинган давлат ва нодавлат синов лабораторияларида шартнома асосида амалга оширилади.
25. Назорат хариди давомида олинган маҳсулот намуналари Агентлик масъул ходими томонидан илова қилинган ҳужжат билан савдо номлари олиб ташланган ва тўлиқ беркитилган, бироқ истеъмол қадоғи сақланган ҳолда назорат харидини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан норматив ҳужжатларда белгиланган миқдорда синов лабораторияларига юборилади.
маҳсулот намуналарини тестдан ўтказиш учун қабул қиладиган синов лабораторияси масъул ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва имзоси;
назорат харидини ўтказиш далолатномасининг рақами ва санаси;
маҳсулот номи, ишлаб чиқариш санаси, маҳсулот ўрами ҳажми, намуналар сони;
маҳсулот намуналарини етказишда сақлаш шартларига амал қилинганлиги тўғрисидаги белгилар.
27. Маҳсулот намуналарини тестдан ўтказиш ушбу маҳсулотларга нисбатан белгиланган техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ, шартномада кўрсатилган муддатларда амалга оширилади.
28. Экспертиза (тест) натижалари Агентлик томонидан синов баённомалари расмийлаштирилган вақтдан уч иш кунидан ошмаган муддатда юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорга почта ёки электрон почта орқали юборилади.
30. Экспертиза (тест) натижалари бўйича савдо қоидаларига, маҳсулот техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабига мувофиқ бўлмаган ҳолатлар аниқланганда, Агентлик томонидан тегишли ҳужжатлар ваколатли органларга тақдим этилади ҳамда улар томонидан айбдор шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўлланилади.
4-боб. Назорат хариди билан боғлиқ ишларни молиялаштириш
31. Назорат хариди билан боғлиқ ишларни ҳамда маҳсулотларни тестдан ўтказиш бўйича ишларни молиялаштириш Агентликнинг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Бунда, назорат хариди ўтказилиши учун масъул ходимнинг сўровига ва тахминий ҳисоб-китоблари асосида ўзига тегишли бўлган банк пластик картасига олдиндан бўнак (аванс) тўланиши мумкин ҳамда назорат хариди якунлангандан сўнг уч иш кунидан кечиктирмасдан барча асословчи ҳужжатлар илова қилинган ҳисоботда ушбу бўнак (аванс) ҳисобга олинади.
Мазкур харажатлар Агентликнинг харажатлар сметасида алоҳида харажатлар таснифида режалаштирилади.
Назорат хариди нақд пул воситасида амалга оширилганда хариднинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (касса чеки ва б.) харидни амалга ошириш бўйича ҳужжатлар йиғма жилдига илова қилинади.
33. Агентликнинг масъул ходими назорат хариди бўйича амалга оширилган назорат харидларининг қонунчиликка мувофиқ ўтказилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.
34. Назорат харидининг натижалари, уни амалга ошириш давомида тўпланган фото ва видеоматериаллар шахсий маълумотлар ҳамда тижорат сирига оид қонунчилик талабларига риоя этилган ҳолда Агентлик расмий веб-сайтида жойлаштирилиши ҳамда ОАВда эълон қилиниши мумкин.
37. Агентликка юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилишига тўсқинлик қилган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
38. Сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) назорат харидини ўтказиш ва маҳсулотлар экспертизаси (тестдан ўтказиш) натижалари устидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг назорат харидини амалга ошириш ҳамда уларни экспертиза (тест)дан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиб олиш ва экспертизадан (тестдан) ўтказиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги
1. Назорат харидини ўтказиш режасини шакллантиради ва тасдиқлайди.
2. Назорат харидини ўтказиш режасини расмий веб-сайтга жойлаштиради.
Ҳар йили
январь ойида
2-босқич
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигидиректори
1. Тасдиқланган режага кўра, шунингдек, ваколатли органлардан келиб тушган маълумот, ОАВ, Интернет жаҳон ахборот тармоғи манбалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарлар асосида буйруқ қабул қилади.
2. Назорат хариди тадбирларини ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилади.
Тадбир ўтказилишидан 1 кун аввал
3-босқич
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги масъул ходими
Аккредитация қилинган давлат ва нодавлат лабораториялар
Маҳсулот намуналарини тестдан ўтказади ва синов баённомаларини Агентликка юборади.
Техник ҳужжатлар ва шартномада белгиланган муддатда
5-босқич
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги
1. Экспертиза (тест) натижаларини юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорга почта ёки электрон почта орқали юборади.
2. Экспертиза натижасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларталабига мувофиқ бўлмаган ҳолатлар аниқланганда, тегишли ҳужжатларни ваколатли органларга юборади.
Тест натижалари олинган кундан бошлаб 3 иш куни ичида
6-босқич
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги
Назорат харидининг натижалари, тўпланган фото ва видеоматериалларни қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда расмий веб-сайтига жойлаштиради ҳамда ОАВда эълон қилади.