1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.13.00 Валютани тартибга солиш тўғрисидаги бошқа масалалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.04.00 Пул маблағлари, валюта, паст баҳоли ва тез емирилувчи предметларнинг ҳисоби]
ВАЛЮТА ВА ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИ БЎЙИЧА ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 25 октябрдаги 422-сонли «Ички валюта бозорида алмашув курсларини бирхиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Валюта бозорини эркинлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, экспорт-импорт операциялари бўйича божхона тўловларини ҳисоблаб чиқиш ва ҳисоб-китоб тартибини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки, 2000 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистика ҳисоботи ва бошқа ҳисоботлар, шунингдек, божхона тўловларини ҳисоблаб чиқиш Ўзбекистон Республикасининг банклараро валюта бозорида белгиланадиган биржадан ташқари валюта бозори курси бўйича амалга оширилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
банклараро валюта бозорида белгиланадиган биржадан ташқари валюта курсини қайд этиш ва эълон қилиш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар, кўрсатиб ўтилган тартиб 2000 йил 1 майдан жорий қилинишини таъминласинлар;
хорижий валютадаги операцияларни бухгалтерия ҳисоби, статистика ҳисоботи ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси хўжалик юритувчи субъектлар томонидан товарлар ва хизматлар нархларининг асоссиз, сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик ва бундай уринишларнинг олдини олиш бўйича зарур комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласинлар, бунда ижтимоий аҳамиятли товарлар нархларига алоҳида эътиборни қаратсинлар.