1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.19.00.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш / 09.19.03.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш. Маиший хизматлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.19.00.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш / 09.19.04.00 Маиший хизматлар учун тарифлар ва имтиёзлар, ҳисоб-китоб тартиби]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ҳудудларда хизматлар соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, соҳани ривожлантириш мақсадли кўрсаткичларига эришилишини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича 2021 йил 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қуйидаги товарлар ва транспорт воситалари учун қонунчиликда назарда тутилган божхона божи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 январга қадар узайтирилсин:
белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб кириладиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари;
нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари (ТИФ ТН кодлари 8703 22 101 0, 8703 23 193 0, 8703 24 101 0, 8703 31 101 0, 8703 32 191 0, 8703 33 191 0);
белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра тематик хиёбонлар, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш ва бошқа материаллар (шу жумладан мебель ва инвентарь);
ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган, йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ҳамда ҳайдовчидан ташқари саккиз ва ундан ортиқ ўриндиқларга эга бўлган транспорт воситалари;
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, транспорт-логистика хизматлари кўрсатишга мўлжалланган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган омборхона ускуналари, юк ортиш-тушириш техникаси, агрегатлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа товарлар;
дор (осма) йўллари, тоғ-чанғи кўтаргичлар, фуникулёрлар ва бошқа ўхшаш объектлар, «банжи-жампинг» ва «зиплайн» аттракционлари, бошқариладиган (дирижабль, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган (эркин учиш) аэростатлар, гондолалар, «рафтинг» ва «флайбординг» учун ускуналар, механизмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек, «buggy car», фаэтонлар, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган (ғилдирак устидаги уйлар) ёки кафе-фургонларга айлантирилган «фудтрак» ер усти транспорт воситалари, моторли қайиқ ва квадроцикллар.
2. Мазкур Фармоннинг 1-бандида назарда тутилган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун, агар уларнинг ишлаб чиқарилганлигига 4 йилдан ортиқ бўлмаса ҳамда «Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келса, 2024 йил 1 январга қадар утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилсин.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.01.00 Алоҳида турдаги маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қуйидаги товарлар 2021 йил 1 октябрдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинсин:
белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича таълим ташкилотлари учун ўқув лаборатория ва махсус асбоб-ускуналар ва жиҳозлар;
белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги стоматология ва косметология асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.05.00 Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқиш;
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш;
4. Туризм, умумий овқатланиш ва чакана савдо соҳасини янада ривожлантириш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
икки ҳафта муддатда инфратузилма етарли ривожланмаган ёки капитал қурилиш объектларини барпо қилиш бўйича чекловлар мавжуд бўлган магистраль йўллари бўйлаб, шу жумладан туристик зоналарда кафе-фургонларга айлантирилган «фудтрак» транспорт воситаларини жойлаштириш учун махсус жойлар рўйхати тузилишини ва «K-SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимига жойлаштирилишини таъминласин. Бунда, мазкур ҳудудларда савдо жойларини сотиш бўйича аукцион бошланғич нархи тегишли туман (шаҳар)даги ер участкалари ер солиғи суммасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади;
маданият ва истироҳат боғлари, шунингдек олий таълим муассасалари ҳудудида кафе-фургонларга айлантирилган транспорт воситалари — «фудтрак»лар учун жойларни ташкил этишни таъминласин.
5. 3D контентни намойиш қилиш учун ижро қилиш серверлари, киноэкранлар, объективли, лампали, поляризация фильтрли рақамли проекторлар, акустика тизимлари ва экран орти карнайлари, профессионал пассив сабвуфер, интеграция қилинган медиа сервер, рақамли проекторлар учун ксенон қисқа ёйли лампалар, овозли процессор, проектор учун объектив, экранлар учун ёруғлик учланишнинг ультра ёрқин пассив 3D тизими, 3D кўзойнакларини олиб киришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сон Фармони доирасида божхона божи ставкасининг ноль ставкалари татбиқ қилинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2022 йил 1 январдан бошлаб иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 30 сентябрь,
ПФ-6318-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 сентябрдаги ПФ-6318-сон Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2022 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5326-сон Фармони 8-бандида:
учинчи хатбошидаги «тўловларини тўлашдан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари)» сўзлари «божини тўлашдан» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5781-сон Фармонида:
«91. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган дор (осма) йўлларини, «банжи-жампинг» ва «зиплайн» аттракционларини, бошқариладиган (дирижабль, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган (эркин учиш) аэростатлар, гондолалар, «рафтинг» ва «флайбординг» учун ускуналар, шунингдек, «buggy car», фаэтонлар, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган (ғилдирак устидаги уйлар) ёки кафе-фургонларга айлантирилган («фудтрак») ер усти транспорт воситалари 2024 йил 1 январга қадар божхона божидан озод этилсин».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сон Фармони билан тасдиқланган 2024 йил 1 январга қадар кинокомпаниялар моддий-техник базасини кучайтириш ва кинотеатр (кинозал)лар учун товарлар олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси белгиланадиган товарлар рўйхатида:
Экранлар учун ёруғлик учланишнинг ультра ёрқин пассив 3D тизими
9007 92 000 0
102.
Киноэкранлар
9010 60 000 0
».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2863-сон қарори 8-бандида:
«2024 йил 1 январгача белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари божхона божидан озод этилсин».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 декабрдаги «2018 — 2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3422-сон қарори 4-бандида:
а) биринчи хатбошидан «2022 йилнинг 1 январига қадар» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) иккинчи хатбоши «бўшаган маблағлар» сўзларидан олдин «2022 йилнинг 1 январига қадар» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) учинчи хатбоши «Ўзбекистон Республикасида» сўзларидан олдин «2024 йилнинг 1 январига қадар» сўзлари билан тўлдирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 майдаги «Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан тез тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги ПҚ-4737-сон қарори 1-банди биринчи хатбошисидаги «2022» рақами «2024» рақами билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 06/21/6318/0927-сон; 30.03.2026 й., 06/26/46/0290-сон)