Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 500-сон «Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Мудофаа вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Мудофаа вазирлигининг 2020 йил 23 январдаги 3 ва 4-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 3223, 2020 йил 28 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.02.2020 й., 10/20/3223/0237-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.