1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларида хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларида хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тизимини жорий этиш мақсадида:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.04.00 Ҳарбий масалалар бўйича ҳамкорлик (тинчлик ўрнатишга қаратилган жамоавий кучлар. Чет давлатлар ҳудудида ҳарбий кучларнинг бўлиши. Ҳарбий базалар)]
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларида (кейинги ўринларда — ОҲТМ):
хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни (кейинги ўринларда — таълим бериш) йўлга қўйиш;
умумий чекланган штат бирликлари доирасида Хорижий ҳарбий кадрлар билан ишлаш бўлимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.04.00 Ҳарбий масалалар бўйича ҳамкорлик (тинчлик ўрнатишга қаратилган жамоавий кучлар. Чет давлатлар ҳудудида ҳарбий кучларнинг бўлиши. Ҳарбий базалар)]
2. Қуйидагилар Хорижий ҳарбий кадрлар билан ишлаш бўлимининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини қабул қилиш, тайёрлаш ва битирув тадбирларини амалга ошириш;
ОҲТМнинг илмий, ўқув-тарбиявий бўлинмаларига тарбиявий ва ўқув-услубий ишларни ташкил этиш, назорат ва мониторинг қилишда кўмаклашиш;
хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлашни ташкил этишнинг мазмуни, шакллари ва технологияларини такомиллаштириш мақсадида республиканинг бошқа соҳалардаги етакчи таълим муассасаларининг таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
хорижий давлатлар ҳарбий кадрларининг Ўзбекистон шароитига мослашишида ҳар томонлама кўмаклашиш ва улар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига амал қилинишининг назоратини таъминлаш;
хорижий давлатлар ҳарбий кадрлари ва Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари ўртасида маданиятлараро алмашинув бўйича тадбирлар, шунингдек, маданий ва маънавий-маърифий ишларнинг сифатли ўтказилишини мувофиқлаштириш;
хорижий давлатлар ҳарбий кадрлари учун биргаликдаги тадбирларни ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг санъат, маданият ва спорт соҳасидаги таниқли намояндалари ва давлат (маҳаллий) ташкилотларининг фаолларини жалб этган ҳолда, давлат ва жамоат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;
хорижий давлатлар ҳарбий кадрлари вақтинча яшаши учун уй-жой ижараси ва маданий-ҳордиқ тадбирларини ташкил этиш масалаларини ҳал қилиш;
тайёргарлик натижадорлиги, маданий тадбирлар самарадорлигини баҳолаш, маданиятлараро алмашинувнинг янги шаклларини қўллаш ҳамда ўқишнинг таҳлилини ўтказиш;
бўлимнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишларини амалга ошириш.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.04.00 Ҳарбий масалалар бўйича ҳамкорлик (тинчлик ўрнатишга қаратилган жамоавий кучлар. Чет давлатлар ҳудудида ҳарбий кучларнинг бўлиши. Ҳарбий базалар)]
3. Белгилансинки:
а) ОҲТМда хорижий давлатлар ҳарбий кадрларининг таълим олиши хорижий давлатларнинг расмий мурожаатига асосан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши билан келишилган ҳолда ташкил этилади;
б) хорижий давлатлар ҳарбий кадрларига таълим бериш белгиланган тартибда тузиладиган икки томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ беғараз, имтиёзли ҳамда тўлов асосида амалга оширилади;
в) Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирига Мудофаа вазирлиги бўлинмаларининг (қўшинларининг) умумий чекланган сони доирасида ОҲТМнинг Хорижий ҳарбий кадрлар билан ишлаш бўлими ташкилий-штат тузилмасига заруратга кўра ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга рухсат берилади;
олий ҳарбий таълимнинг бакалавриат дастури бўйича курсантлар умумий чекланган штат бирликларидан ташқари ажратиладиган квоталар доирасида;
магистратура, ҳарбий интернатура, клиник ординатура ва докторантура дастури бўйича ОҲТМга ажратилган квоталардан ташқари квоталар доирасида амалга оширилади;
д) хорижий давлатлар ҳарбий кадрларига таълим бериш ОҲТМнинг курсантлари, тингловчилари, докторантлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади;
е) хорижий давлатлардан ҳарбий кадрларнинг таълим олиши учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари ҳисобварағига келиб тушган маблағлар Мудофаа вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, қурол-яроғ, ўқ-дорилар, ҳарбий-техник мулкни сотиб олиш ва модернизация қилиш, бино ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш ишларига йўналтирилади.
4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларида хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
олий ҳарбий таълимнинг бакалавриат, магистратура, ҳарбий интернатура, клиник ординатура ва докторантура дастурлари бўйича хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни беғараз, имтиёзли ҳамда тўлов асосида ташкил этиш тартиби;
ОҲТМда хорижий давлатлар ҳарбий кадрларига таълим бериш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандартларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ битирувчиларнинг ҳарбий-касбий тайёргарлигининг малака талаблари асосида мутахассислар тайёрлаш тартиби;
хорижий давлатларнинг мудофаа соҳасидаги ваколатли органлари тақдим этган сўровномаларга асосан хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини ўқишга қабул қилишни режалаштириш ҳамда мутахассислик ва ўқитиш тури бўйича ҳар йилги квоталарни тақсимлаш тартиби;
таълим дастурларини ўзлаштирган хорижий давлатлар ҳарбий кадрларига дастлабки «лейтенант» ва «тиббий хизмат лейтенанти» ҳарбий унвонлари ҳамда мутахассислик бўйича диплом ва кўкрак нишонларини бериш тартиби;
хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлашни молиялаштириш ва уларнинг тиббий таъминоти ҳамда Ўзбекистон Республикасида таълим олиш давомида хорижий давлатлар ҳарбий кадрларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.04.00 Ҳарбий масалалар бўйича ҳамкорлик (тинчлик ўрнатишга қаратилган жамоавий кучлар. Чет давлатлар ҳудудида ҳарбий кучларнинг бўлиши. Ҳарбий базалар)]
5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
ўз тизимидаги ОҲТМ томонидан ҳарбий кадрларга таълим бериш тартиби ва муддатлари бўйича доимий равишда тегишли хорижий давлатларни хабардор қилиб борсин;
хорижий давлатлар ҳарбий кадрларига таълим бериш учун етарли шарт-шароитларни яратиш мақсадида ОҲТМнинг ўқув ва моддий-техника базасини такомиллаштириш ва модернизация қилиш чораларини кўрсин;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг соҳа бўйича юқори малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда, хорижий давлатлар ҳарбий кадрлари учун ўзбек тилини ўрганиш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Мудофаа вазирлиги буюртмасига биноан хорижий давлатлар ҳарбий кадрларига белгиланган тартибда визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек, уларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги Мудофаа вазирлигининг буюртмасига асосан хорижий давлатлар ҳарбий кадрларининг фарзандларини яшаш манзили (вақтинча рўйхатдан ўтган жойи) бўйича бириктирилган микроҳудуддаги қабул қилиш имконияти мавжуд бўлган умумтаълим муассасаларига жойлаштириш чораларини кўрсин.
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.04.00 Ҳарбий масалалар бўйича ҳамкорлик (тинчлик ўрнатишга қаратилган жамоавий кучлар. Чет давлатлар ҳудудида ҳарбий кучларнинг бўлиши. Ҳарбий базалар)]
8. Белгилансинки, мазкур қарорни амалга ошириш, шу жумладан хорижий давлатларнинг ҳарбий кадрларини тайёрлаш билан боғлиқ тадбирлар:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида;
2022 йил ва келгуси йилларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 20 сентябрь,
ПҚ-5247-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 августдаги ПҚ-5247-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларида хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тартиби тўғрисида
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларида (кейинги ўринларда — ОҲТМ) хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини (кейинги ўринларда — хорижий ҳарбий кадрлар) тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш (кейинги ўринларда — таълим бериш) тартибини белгилайди.
2. ОҲТМда хорижий ҳарбий кадрларга таълим бериш икки томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.04.00 Ҳарбий масалалар бўйича ҳамкорлик (тинчлик ўрнатишга қаратилган жамоавий кучлар. Чет давлатлар ҳудудида ҳарбий кучларнинг бўлиши. Ҳарбий базалар)]
3. ОҲТМда хорижий ҳарбий кадрлар учун йиллик қабул квоталари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
4. Хорижий ҳарбий кадрларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига хорижий давлатларнинг мудофаа соҳасидаги ваколатли органлари тақдим этган мурожаатга асосан режалаштирилади.
5. Хорижий давлатларнинг мудофаа соҳасидаги ваколатли органларининг хорижий ҳарбий кадрлар таълим олиши учун мурожаат қилиш муддати, уларни кўриб чиқиш ва ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарор ўқиш бошлангунга қадар тўрт ойдан кам бўлмаган муддатда квоталар миқдорини аниқлашни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан қабул қилинади.
6. Хорижий давлатлар кесимидаги ҳар йилги квота, мутахассислик ва ўқитиш тури бўйича тақсимот Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан келишган ҳолда амалга оширилади.
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.04.00 Ҳарбий масалалар бўйича ҳамкорлик (тинчлик ўрнатишга қаратилган жамоавий кучлар. Чет давлатлар ҳудудида ҳарбий кучларнинг бўлиши. Ҳарбий базалар)]
7. Хорижий ҳарбий кадрларга таълим бериш:
олий ҳарбий таълимнинг бакалавриат дастури бўйича курсантлар умумий чекланган штат бирликларидан ташқари ажратиладиган қўшимча квоталар доирасида;
магистратура, ҳарбий интернатура, клиник ординатура ва докторантура дастури бўйича ОҲТМга ажратилган квоталардан ташқари қўшимча квоталар доирасида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.04.00 Ҳарбий масалалар бўйича ҳамкорлик (тинчлик ўрнатишга қаратилган жамоавий кучлар. Чет давлатлар ҳудудида ҳарбий кучларнинг бўлиши. Ҳарбий базалар)]
беғараз асосда — таълим ва таъминот (кийим-кечак, озиқ-овқат, пул таъминоти, коммунал хизмат) харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган пул маблағлари ҳисобидан, ўқиш даври мобайнида тураржой харажатлари (бакалавриат дастури бўйича ўқитиладиган курсантлардан ташқари), ўқув дастури бўйича амалга оширилган учиш соатлари ва учиш машқ тренажёрларидан фойдаланганлик (ишлатганлик) учун харажатлар юборувчи томонлар ҳисобидан;
имтиёзли асосда — таълим харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган пул маблағлари ҳисобидан, таъминот (кийим-кечак, озиқ-овқат, пул таъминоти, коммунал хизмат), ўқиш даври мобайнида тураржой харажатлари (бакалавриат дастури бўйича ўқитиладиган курсантлардан ташқари), ўқув дастури бўйича амалга оширилган учиш соатлари ва учиш машқ тренажёрларидан фойдаланганлик (ишлатганлик) учун харажатлар эса юборувчи томонлар ҳисобидан;
тўлов асосида — таълим ва таъминотнинг барча харажатлари юборувчи томонлар ҳисобидан.
2-боб. Хорижий ҳарбий кадрларга таълим бериш тартиби
9. ОҲТМга хорижий ҳарбий кадрлар кириш имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.04.00 Ҳарбий масалалар бўйича ҳамкорлик (тинчлик ўрнатишга қаратилган жамоавий кучлар. Чет давлатлар ҳудудида ҳарбий кучларнинг бўлиши. Ҳарбий базалар)]
10. Хорижий ҳарбий кадрларга таълим бериш қуйидагича амалга оширилади:
олий ҳарбий таълим даражасига мувофиқ келадиган олий ҳарбий таълимнинг бакалавриат дастури бўйича;
олий ҳарбий таълим даражасига мувофиқ келадиган олий ҳарбий таълимнинг магистратура, ҳарбий интернатура, клиник ординатура дастури бўйича;
магистратура олий ҳарбий таълим даражасига мувофиқ келадиган олий ҳарбий таълимнинг оператив-стратегик даражаси дастури бўйича;
олий таълимдан кейинги таълим даражасига мувофиқ келувчи докторантура дастури бўйича;
тайёргарлик курсларининг якка таълим ва факультатив дастурлари асосида;
қўшимча касбий дастурлар бўйича.
11. ОҲТМда хорижий ҳарбий кадрларга таълим бериш Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, битирувчилар ҳарбий-касбий тайёргарлигининг малака талабларига татбиқ этилган асосий таълим дастурлари асосида амалга оширилади.
12. Хорижий ҳарбий кадрларга таълим бериш олий ҳарбий таълимнинг таълим дастурлари бўйича ўзбек ва рус тилида амалга оширилади.
13. ОҲТМ томонидан хорижий ҳарбий кадрларга мавжуд (шартнома (битим)ларда кўрсатилган) мутахассисликлар бўйича таълим берилади.
14. Хорижий ҳарбий кадрларга ўзбек ва рус тилини ўргатиш ОҲТМдаги тиллар (чет тиллар) кафедраси томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.04.00 Ҳарбий масалалар бўйича ҳамкорлик (тинчлик ўрнатишга қаратилган жамоавий кучлар. Чет давлатлар ҳудудида ҳарбий кучларнинг бўлиши. Ҳарбий базалар)]
15. Хорижий ҳарбий кадрларга тил ўргатиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
хорижий ҳарбий кадрларни ОҲТМ асосий курсларида таълим олиш учун етарли даражада тил билишини таъминлаш;
ОҲТМ тингловчи ва курсантларига қўйилган талаблар ва хорижий ҳарбий кадрларнинг тайёргарлик даражаси ўртасидаги тил билиш бўйича тафовутни бартараф этиш;
хорижий ҳарбий кадрларга ўзбек ва рус тилида таълим бериш ҳамда уларни ОҲТМ мутахассислигига мувофиқ таълим олишга тайёрлаш;
хорижий ҳарбий кадрларни ўзбек маданияти, урф-одатлари ва Ўзбекистон тарихи билан яқиндан таништириш.
16. Хорижий ҳарбий кадрларни тайёрлаш кундузги таълим шаклида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.04.00 Ҳарбий масалалар бўйича ҳамкорлик (тинчлик ўрнатишга қаратилган жамоавий кучлар. Чет давлатлар ҳудудида ҳарбий кучларнинг бўлиши. Ҳарбий базалар)]
17. Талаб этилган ҳажмдаги таълим дастурларини ўзлаштирган хорижий ҳарбий кадрларга дастлабки «лейтенант» ҳарбий унвони, мутахассислиги бўйича тоифа берилади, белгиланган намунадаги диплом ва кўкрак нишони тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясининг бакалавриат босқичини тамомлаган хорижий ҳарбий кадрларга дастлабки «тиббий хизмат лейтенанти» ҳарбий унвони ва «ҳарбий врач» мутахассислигини берадиган давлат намунасидаги диплом ва кўкрак нишонлари тақдим этилади, ҳарбий интернатурани тамомлагач, навбатдаги «тиббий хизмат катта лейтенанти» ҳарбий унвони ва тегишли мутахассислиги бўйича гувоҳнома берилади.
Олий ҳарбий таълимнинг магистратура даражасига мувофиқ келадиган олий ҳарбий таълим (оператив-тактик, оператив-стратегик даражаси) дастури бўйича талаб этилган ҳажмдаги таълим дастурларини ўзлаштирган хорижий ҳарбий кадрларга тегишли магистр даражаси ҳамда белгиланган давлат намунасидаги диплом ва кўкрак нишонлари тақдим этилади.
Кўкрак нишонлари учун белгиланган тўлов хорижий ҳарбий кадрлар томонидан амалга оширилади.
Олий таълимдан кейинги таълим даражасига мувофиқ келадиган докторантура дастурини тугатган ва белгиланган тартибда диссертация ҳимоя қилган хорижий ҳарбий кадрларга тегишли фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси берилади.
18. ОҲТМ хорижий ҳарбий кадрларни беғараз, имтиёзли ва тўлов асосида тайёрлаш тартиби, уларнинг пул таъминоти, моддий-техника ва бошқа таъминот турларининг ўзига хослиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳарбий ҳамкорлик доирасида тузилган шартнома (битим)ларига мувофиқ белгиланади.
19. Хорижий ҳарбий кадрларга таълим бериш билан боғлиқ харажатларнинг юборувчи томон ҳисобидан тўланадиган қисми ўқув йили бошлангунига қадар ОҲТМ ҳисоб-китоблари асосида юборувчи томондан Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари ҳисобварағига пул ўтказиш орқали олдиндан тўланади.
20. Ўқишга қабул қилинган вақтда офицерлик унвонига эга бўлмаган, беғараз асосда таълим олувчи хорижий ҳарбий кадрларга «олий ҳарбий таълим муассасаси курсанти» лавозими бўйича пул таъминоти тўланади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.04.00 Ҳарбий масалалар бўйича ҳамкорлик (тинчлик ўрнатишга қаратилган жамоавий кучлар. Чет давлатлар ҳудудида ҳарбий кучларнинг бўлиши. Ҳарбий базалар)]
21. Ўқишга қабул қилинган вақтда офицерлик унвонига эга бўлган, беғараз асосда таълим олувчи хорижий ҳарбий кадрларга, таълим олиш муддати ва курсидан қатъи назар:
а) малака ошириш курсларида:
«майор» ҳарбий унвони бўйича ҳарбий унвон маоши;
«мотоўқчи батальон командири» лавозими бўйича лавозим маоши;
22. Ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган тўловлар ўқишга қабул қилинган кундан бошлаб, ўқишни якунлаган кунигача бўлган муддатда амалга оширилади.
23. Офицерлик унвонига эга бўлмаган хорижий ҳарбий кадрлар ўқиш даврида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларига белгиланган меъёрлар асосида озиқ-овқат билан таъминланади.
Офицерлик унвонига эга бўлган хорижий ҳарбий кадрларнинг ўқиш даврида озиқ-овқат таъминоти ўз ҳисобидан амалга оширилади.
24. Хорижий ҳарбий кадрларнинг кийим-кечак таъминоти (беғараз асосда ўқитиладиган курсантлардан ташқари) юборувчи томон ҳисобидан қопланади ва таълим олаётган ОҲТМ ҳудудларида ўз армиясининг кийим русуми қоидаларини бузмаган ҳолда кийиб юради.
25. Офицерлик унвонига эга бўлган хорижий ҳарбий кадрлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилар тоифаси учун назарда тутилган меъёрлар бўйича амалий машғулотларнинг алоҳида турларини ўтказиш учун махсус кийим-кечак билан таъминланадилар.
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.04.00 Ҳарбий масалалар бўйича ҳамкорлик (тинчлик ўрнатишга қаратилган жамоавий кучлар. Чет давлатлар ҳудудида ҳарбий кучларнинг бўлиши. Ҳарбий базалар)]
олий ҳарбий таълим даражасига мувофиқ келадиган олий ҳарбий таълимнинг бакалавриат дастури бўйича ўқиш даврида беғараз асосда ОҲТМ ётоқхоналарида тураржой билан таъминланади. Тўлов асосида ўқитиладиган курсантларнинг тураржой харажатлари юборувчи томон ҳисобидан қопланади;
олий ҳарбий таълим даражасига мувофиқ келадиган олий ҳарбий таълимнинг магистратура, ҳарбий интернатура, клиник ординатура, докторантура, малака ошириш курслари дастури бўйича ўқиш даврида тураржой иккиламчи ижарага олиш йўли билан таъминланади. Бунда иккиламчи ижарага олиш харажатлари юборувчи томон ҳисобидан тўланади.
27. Юборувчи томондан хорижий ҳарбий кадрлар ўқиш даврида ўқув режаларида белгиланган меъёрлардан ташқари қўшимча академик соатлар талаб қилинганда, ўтказилган қўшимча дарслар учун амалга оширилган сарф-харажатлар юборувчи томон ҳисобидан тўланади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.04.00 Ҳарбий масалалар бўйича ҳамкорлик (тинчлик ўрнатишга қаратилган жамоавий кучлар. Чет давлатлар ҳудудида ҳарбий кучларнинг бўлиши. Ҳарбий базалар)]
28. Хорижий ҳарбий кадрлар учувчи мутахассислиги йўналишида таълим олишда ҳаво транспортларини парвозда бошқариш, ердан кўтариш, қўндириш ҳамда аэропорт иншоотлари ва ускуналарини ёки фойдаланишда бўлмаган аэропорт ҳудудида жойлашган ҳаво транспортларини ишдан чиқариш ва машғулотлар жараёнида ёки машғулотдан ташқари вақтларда фойдаланиш натижасида уларга зарар етказган ҳолларда, уларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалалар халқаро шартномалар (битимлар) ва халқаро ҳуқуқ нормаларида бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади ва етказилган зарар юборувчи томон ҳисобидан қопланади.
29. Хорижий ҳарбий кадрларнинг тиббий таъминоти Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун белгиланган меъёрлар асосида амалга оширилади.
30. Хорижий ҳарбий кадрлар ўқув режалари ва таълим дастурларига мувофиқ бир ОҲТМ (ҳарбий қисм)дан бошқасига юборилганда ва қайтарилаётганда, уларни ташиш билан боғлиқ харажатлар қабул қилувчи томон ҳисобидан амалга оширилади.
Хорижий ҳарбий кадрларнинг таътилда бўлиш даврида доимий яшаш жойига бориши ва қайтиши билан боғлиқ харажатлар юборувчи томон ҳисобидан амалга оширилади.
4-боб. Ўзбекистон Республикасида таълим олиш давомида хорижий ҳарбий кадрларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.04.00 Ҳарбий масалалар бўйича ҳамкорлик (тинчлик ўрнатишга қаратилган жамоавий кучлар. Чет давлатлар ҳудудида ҳарбий кучларнинг бўлиши. Ҳарбий базалар)]
ОҲТМ илмий-тадқиқот ишларида (махфий грифдаги илмий-тадқиқот ишлари бундан мустасно), талабаларнинг илмий жамиятлари ва тўгаракларида қатнашиш;
ОҲТМ махфий бўлмаган кутубхоналари, спорт мажмуалари, клублари ва маданият саройларидан фойдаланиш;
дам олишнинг уюштирилган турларида қатнашиш.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.04.00 Ҳарбий масалалар бўйича ҳамкорлик (тинчлик ўрнатишга қаратилган жамоавий кучлар. Чет давлатлар ҳудудида ҳарбий кучларнинг бўлиши. Ҳарбий базалар)]
32. Хорижий ҳарбий кадрлар қуйидагиларга мажбур:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилиш, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, республикада хорижий фуқароларнинг бўлиши ва ҳаракатланиши бўйича белгиланган қоидаларни бажариш;
ҳарбий интизомга қатъий риоя қилиш, машғулотлар ва ўқувларда қатнашиш, ўқув режалари ва дастурларида назарда тутилган ўқув ишларининг барча турларини бажариш, имтиҳон ва синовларни белгиланган муддатларда топшириш;
ОҲТМ ички тартиб-қоидаларига риоя қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, ОҲТМ раҳбарлари ва командирларнинг кўрсатма ҳамда фармойишларини бажариш.
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.04.00 Ҳарбий масалалар бўйича ҳамкорлик (тинчлик ўрнатишга қаратилган жамоавий кучлар. Чет давлатлар ҳудудида ҳарбий кучларнинг бўлиши. Ҳарбий базалар)]
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларини бузганлик учун хорижий ҳарбий кадрлар белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан республика ҳудудидан чиқариб юборилади.
34. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этган хорижий ҳарбий кадрлар, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига асосан жавобгарликка тортилади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.04.00 Ҳарбий масалалар бўйича ҳамкорлик (тинчлик ўрнатишга қаратилган жамоавий кучлар. Чет давлатлар ҳудудида ҳарбий кучларнинг бўлиши. Ҳарбий базалар)]
35. Ўқишни тугатган ёки ОҲТМ рўйхатидан четлаштирилган хорижий ҳарбий кадрлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиши шарт, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида, шунингдек, жамоавий ва шахсий шартномалар ҳамда контрактларда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида»ги қарори.
5-боб. Якунловчи қоида
36. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор деб топилган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.