1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар ва боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, эҳтиёжманд хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, билим олишлари учун имкониятлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарорига мувофиқ:
а) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасига қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни (кейинги ўринларда — талабгорлар) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасалари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилганлиги;
б) бунда, ўқиш учун тўлов пуллари:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар йили 100 нафардан хотин-қизлар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан;
молиявий барқарор давлат олий таълим муассасалари томонидан уларнинг кенгашлари қарорига асосан 50 нафаргача хотин-қизлар учун давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасалари томонидан базавий тўлов-контракт миқдорини тўлаб бериш мақсадида талабгорларни танлаб олиш мезонлари;
талабгорларни танлаб олиш шартлари ва шу мақсадда маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида ташкил этилаётган комиссиялар фаолияти;
маҳаллий ҳокимликлар томонидан олий таълим муассасаларига танланган 100 нафар талабгорларга тўлов-контракт миқдорини тўлаб бериш тартиби.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари талабгорларни танлаб олиш натижаларини белгиланган муддатларда «Aziz-ayol.uz» Ягона интерактив миллий платформаси орқали эълон қилинишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошқулов ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 585-сон қарорига ИЛОВА
Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар (кейинги ўринларда — талабгорлар) олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида базавий тўлов-контракт миқдори тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда — ҳокимликлар) ҳамда давлат олий таълим муассасалари томонидан тўлаб берилиши тартибини белгилайди.
Молиявий барқарор (бюджетдан ташқари тўлов-контракт маблағлари бўйича бирламчи харажатлар қоплагандан сўнг қолдиқ маблағларга эга) давлат олий таълим муассасалари томонидан уларнинг кенгашлари қарорига мувофиқ 50 нафаргача хотин-қизлар биринчи ўқув йилида бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан бепул ўқитиб берилади.
Бунда талабгорларнинг иккинчи ва ундан кейинги ўқув йиллари учун ўз ҳудудларидаги тижорат банклари томонидан таълим кредитлари расмийлаштирилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз ҳудудларидаги талабгорлар учун учинчи шахс кафиллигини беради ҳамда ўқишни тамомлагандан сўнг уларни иш жойи билан таъминлайди.
4. Ушбу Низом қоидалари:
иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этган талабгорларга;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган хорижий олий таълим муассасалари ёки уларнинг филиаллари, нодавлат таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2-боб. Талабгорларни аниқлаш мезонлари ва шартлари
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасалари томонидан базавий тўлов-контракт миқдорини тўлаб бериш мақсадида талабгорларни танлаб олиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра давлат олий таълим муассасаларига базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва 2 — 4-курсларда таҳсил олаётган мазкур Низомнинг 5-бандидаги мезонларга мос келувчи хотин-қизлар тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ижтимоий ҳолати тўғрисидаги маълумотномани (ҳужжатни) ҳар йили 10 календарь кун ичида олий таълим муассасаси қабул комиссиясига тақдим этади.
7. Талабгорлар олий таълим муассасаси қабул комиссиясига ижтимоий ҳолати тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан берилган қуйидаги маълумотномаларни тақдим этади:
8. Ҳар битта давлат олий таълим муассасаси белгиланган мезонлар асосида талабгорлар рўйхатини шакллантириб, уларнинг доимий яшаш жойи бўйича ҳокимликларга ёзма равишда маълумотларни юборади.
Бунда мазкур Низомнинг 5-бандида келтирилган мезонлардан бири асосида давлат олий таълим муассасасига ўқишга тавсия этилган ва таҳсил олаётган талабгорлар рўйхати таҳлил қилиниб 5 календарь кун мобайнида тегишлилиги бўйича ҳокимликларга бакалавриат таълим йўналишлари ва ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари аниқ кўрсатилган ҳолда давлат олий таълим муассасалари томонидан тақдим этилади.
9. Ҳокимликлар доимий яшаш жойи бўйича барча давлат олий таълим муассасалари томонидан тақдим этилган талабгорлар рўйхати белгиланган тартибда мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ таркибда тузилган Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) томонидан кўриб чиқилиб, тегишли баённома расмийлаштирилади.
10. Комиссия 15 календарь кунда (лекин ҳар ўқув йилида 15 сентябрдан кеч бўлмаган муддатда) базавий тўлов-контракт суммалари тўлаб берилиши белгиланган талабгорлар рўйхатини ҳамда шартномани имзолаш бўйича хулосаларни тегишлилиги бўйича давлат олий таълим муассасаларига ёзма равишда киритади ва белгиланган тартибда шартномаларни расмийлаштиради.
Бунда Комиссия аъзолари томонидан талабгорлардан 100 нафарини танлаб олишда биринчи навбатда уларнинг ижтимоий ҳолати, эҳтиёжмандлиги, тўплаган баллари, ҳудудлардаги таълим йўналишлари бўйича кадрларга бўлган эҳтиёж ҳамда таҳсил олаётган босқичлари инобатга олинади.
11. Давлат олий таълим муассасалари молиявий имкониятларидан келиб чиқиб, ҳокимликлар томонидан кўриб чиқилиб, тавсия этилмаган талабгорлар орасидан ўзларининг кенгашлари қарори билан танлаб олинган 50 нафаргача бўлган хотин-қизларни биринчи ўқув йилида бюджетдан ташқари тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан бепул ўқитишни таъминлайди. Бунда биринчи навбатда тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган муҳтож хотин-қизларга эътибор қаратилади.
12. Талабгорларни танлаб олиш ва уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мазкур Низомга 2-иловада келтирилган схема асосида амалга оширилади.
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасалари томонидан танлаб олинган талабгорлар жорий ўқув йили давомида олий таълим муассасасини ёки таълим йўналишини ўзгартирса ёхуд талабалар сафидан четлаштирилса мазкур имтиёздан маҳрум бўладилар.
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 1 сентябрга қадар иккинчи ва ундан кейинги ўқув йиллари учун таълим кредити олиши зарур бўлган талабгорлар рўйхатини;
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 1 августга қадар ўқишни тамомлаган ва иш жойи билан таъминлаш лозим бўлган талабгорлар рўйхатини доимий яшаш ҳудуди бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёзма равишда тақдим этади.
15. Ҳокимликлар танлаб олинган талабгорларнинг ўқиши учун зарур маблағларнинг белгиланган тўлов-контракт миқдорининг камида 25 фоизини ҳар йили 15 сентябргача ёки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларгача, 50 фоизини — 1 январгача, 75 фоизини — 1 апрелгача ва 100 фоизини — 1 июлгача улар талабаликка тавсия этилган давлат олий таълим муассасаларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиб беради.
16. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
17. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссиясининг намунавий
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Комиссия раиси
2.
Лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари
3.
Лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи
4.
Лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаси ректори
5.
Лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси бошлиғи
6.
Келишувга асосан
—
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутати
7.
Келишувга асосан
—
фуқаролик жамияти институти (нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, сиёсий партия ва ҳаракатлар, оммавий ахборот воситалари, касаба уюшмалари ва бошқалар) вакили
8.
Лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бош юристконсульти
9.
Лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Комиссия котиби
Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби
СХЕМАСИ
Босқичлар
Амалга ошириш механизми
Субъект
Бажариш муддати
1-босқич
Олий таълим муассасаларига қабул параметрлари доирасида бюджет ва тўлов-контракт асосида ўтиш балларини эълон қилиш.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси, Давлат тест маркази
Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган кундан бошлаб
2-босқич
Белгиланган мезонларга мос келувчи хотин-қизлар томонидан олий таълим муассасалари қабул комиссиясига моддий қўллаб-қувватлаш юзасидан мурожаат қилиш.
Давлат олий таълим муассасалари
Тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 календарь кун давомида
3-босқич
Базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва 2 — 4-босқичларда таҳсил олаётган, белгиланган мезонларга мос талабгорлар рўйхатини шакллантириш, умумлаштириш, тегишлилигига қараб доимий яшаш жойи бўйича ҳокимликларга тақсимлаш ва ёзма равишда юбориш.
Давлат олий таълим муассасалари
5 календарь кун мобайнида
4-босқич
Олий таълим муассасаларидан тушган мурожаатларни умумлаштириш, Комиссия томонидан кўриб чиқиш, танлаб олинган 100 нафар талабгорлар рўйхатини шакллантириш, олий таълим муассасаларига Комиссия хулосаси юзасидан жавоб хатларини юбориш, олий таълим муассасалари билан тўловлар юзасидан шартномаларни расмийлаштириш.
Комиссия ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат олий таълим муассасалари
ҳар йили 15 сентябрга қадар
5-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан кўриб чиқилиб тавсия этилмаган талабгорлар орасидан олий таълим муассасалари Кенгашлари қарори билан 50 нафаргача бўлган хотин-қизларни танлаб олиш.
Молиявий барқарор давлат олий таълим муассасалари кенгашлари
Барча жавоб хатлари олингандан сўнг 5 календарь куни давомида
6-босқич
Танловдан ўта олмаган талабгорларга мурожаатлари натижаси юзасидан хабар бериш.
Давлат олий таълим муассасалари
1 календарь кун давомида
7-босқич
Талабгорларга иккинчи ва ундан кейинги ўқув йилларида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз ҳудудларидаги тижорат банклари томонидан бериладиган таълим кредитларини расмийлаштириш учун учинчи шахс сифатида кафиллик бериш.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тижорат банклари, давлат олий таълим муассасалари
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 1 сентябрга қадар
8-босқич
Талабгорлар ўқишни тамомлагандан сўнг уларни иш жойи билан таъминлаш.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат олий таълим муассасалари
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 1 августга қадар