1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТЕННИСНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистонда тенниснинг оммавийлиги ва машҳурлигини, саломатликни мустаҳкамлашда унинг муҳим ўрин тутишини, халқаро майдонда спорт алоқаларини кенгайтиришдаги кенг имкониятларини ҳисобга олиб ва уни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси ёшларининг «Камолот» жамғармаси, республика Теннис федерацияси ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятларда ва Тошкент шаҳрида унинг бўлимларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Теннисни ривожлантириш жамғармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.05.00 Аҳолининг жисмоний маданияти]
корхоналарда, ўқув юртларида ва мактабларда, спорт жамиятларида, шунингдек, аҳоли яшаш жойларида теннис билан шуғулланиш учун моддий-техника базани мустаҳкамлашга ҳар томонлама кўмаклашиш;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.05.00 Аҳолининг жисмоний маданияти;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
ёшлар, ишчилар, хизматчилар, талабалар, мактаб ўқувчилари аҳолининг бошқа тоифаларини спортнинг ушбу тури билан шуғулланишга жалб қилиш, саноат корхоналари, ўқув юртлари, спорт жамиятлари, ташкилотларда теннис билан шуғулланиш бўйича мусобақалар ташкил этиш, маҳаллий, минтақавий ва республика мусобақалари ўтказиш, етакчи ва истиқболли спортчиларни халқаро мусобақаларда фаол қатнаштириш;
иқтидорли болаларни болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг теннис бўлимларига қабул қилиш учун аниқ мақсадни кўзлаб излаш ва танлаш ҳамда энг истиқболли болаларни энг яхши халқаро теннис мактабларига юбориш;
захира ва халқаро турнирлар учун юқори классли теннисчилар тайёрлаш мактаблари ташкил этиш.
3. Маълумот учун қабул қилинсинки:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.04 Жамоат фондлари]
Жамғарма юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган, ўз фаолиятини мустақил амалга оширадиган, барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий фуқаролар, ташкилотлар, фирмалар ва уюшмалар учун очиқ бўлган, уларнинг бадаллари ва бошқа пул тушумлари ҳисобига таъминланадиган, ўзини ўзи бошқарадиган, ўзини-ўзи маблағ билан таъминлайдиган, Ҳукуматга қарашли бўлмаган жамоат ташкилоти ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси бошқарувининг юқори органи конференция ҳисобланади;
конференциялар орасидаги даврда Теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқаришни конференция томонидан сайланадиган кенгаш амалга оширади.
4. Ўзбекистон Республикаси Теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг тузилмасига иловага мувофиқ розилик берилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Ўзбекистон Республикаси Теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига 50 млн. сўм ажратилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, уюшмалари, концернлари, компаниялари, корхоналари, хўжаликлари ва ташкилотлари Теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг Уставда кўрсатилган ўз вазифаларини амалга оширишида унга молиявий ва амалий ёрдам кўрсатсинлар.
Теннис клубларини бюджетга тўланадиган солиқларнинг барча турларидан 5 йил муддатга озод қилинсин. Ушбу маблағ теннисни ривожлантиришга йўналтирилсин.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 январдаги 39-сонли «Теннис клублари учун белгиланган солиққа оид имтиёзлар муддатини узайтириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ теннис клублари учун белгиланган солиққа оид имтиёзларнинг амал қилиши 2005 йил 1 сентябргача узайтирилган.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.А. Азизхўжаев, М.З. Усмонов ва Ўзбекистон Теннис федерацияси раиси Р.Р. Иноятов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 25 август,
414-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 августдаги 414-сонли қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг