1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.05.00 Вазирлар Маҳкамаси аппарати;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг);
5.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Оммавий ахборот воситалари. Ноширлик фаолияти.;
3.Иқтисодиёт / Давлат кадастри. Геодезия ва картография;
4.Иқтисодиёт / Монополияга қарши қонун ҳужжатлари;
5.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги;
6.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри аҳолисига йўловчи ташиш транспорти хизмати кўрсатишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 19 августдаги 291-сон қарори 10-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 7 август,
392-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.01.00 Умумий қоидалар;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия;
5.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ;
6.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.12.00 Театр-концерт фаолияти;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 7-сон, 59-модда)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 10 декабрдаги 546-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 мартдаги 114-сон (Ўзбекистон Республикасининг ҚТ, 1994 й., 3-сон, 13-модда) қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида низомнинг 9-банди қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
«г) тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни транспортда ташиш (халқаро транзитдан ташқари), сақлаш ва сотишда, шунингдек, уларни нелегал йўл билан тайёрлашда акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни мусодара қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш»;
«г» ва «с» кичик бандлар тегишлича «д» — «т» кичик бандлар деб ҳисоблансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон банк тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 9 ноябрдаги 427-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги жумла билан тўлдирилсин:
«Мазкур қоида хусусий тижорат банкларини даромад солиғи тўлашдан озод қилиш қисмида уларга жорий қилинмайди (кўрсатиб ўтилган маблағлар уларнинг моддий-техника базаларини мустаҳкамлаш ва инфратузилмаларни ривожлантиришга йўналтирилади)».
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 августдаги 330-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 101-модда)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 285-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 и., 8-сон, 24-модда) қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида четдан келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. Савдо ёки улгуржи тармоқдаги ва акциз маркалари билан маркаланмаган спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари солиқ органларининг қарорлари асосида мусодара қилиниши керак»;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
9. Вазирлар Маҳкамасининг «1997 йилга ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлар прогнози ва Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети тўғрисида» 1996 йил 31 декабрдаги 469-сон қарорининг 8-банди еттинчи хатбошиқуйидаги сўзлар билан тўлдирилсин: «хусусий тижорат банкларини даромаддан олинадиган солиқдан озод қилиш қисмида уларни истисно қилган ҳолда».
10. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 11-модда) қарори билан тасдиқланган Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан тавсияларнинг 1-бўлими иккинчи хатбошидаги «вақтинчалик ва мавсумий ходимлар билан» сўзлари чиқариб ташлансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар бериш ва лицензия берганлик учун давлат божи тўлаш тартиби тўғрисида» 1997 йил 10 мартдаги 126-сон қарорининг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Малака комиссияси иши билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида нотариат фаолияти билан шуғулланиш хоҳишини билдирган фуқаролар малака имтиҳони топширишдан олдин энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим тўлайдилар».
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорининг 9-банди еттинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:
«— экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқаришда, шунингдек, акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтиришда, транспортда ташишда (халқаро транзитдан ташқари) ва сақлашда мусодара қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш»;
саккизинчи — йигирманчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.