1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6005-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, божхона тартиб-таомилларини соддалаштиришда илғор рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали фаолият самарадорлигини янада ошириш мақсадида:
1. Давлат божхона қўмитасининг божхона органларининг умумий чекланган штатлар сони доирасида тоифадан ташқари мақомга эга бўлган «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постларини:
2021 йил 1 октябрдан бошлаб Давлат божхона қўмитасининг Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари бўйича бошқармаларида;
2022 йил 1 апрелдан бошлаб Давлат божхона қўмитасининг бошқа ҳудудий бошқармаларида босқичма-босқич ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) 2021 йил 1 октябрдан бошлаб:
«Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари ташқи иқтисодий фаолият (кейинги ўринларда — ТИФ) иштирокчилари томонидан тақдим этилган электрон божхона юк декларацияларининг масофавий божхона расмийлаштирувини амалга оширади;
«Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари ташкил этилган ҳудудлардаги ТИФ божхона постларининг фаолияти божхона назорати шаклларини амалга оширишга ихтисослаштирилади;
«Масофавий электрон декларациялаш», ТИФ ва чегара божхона постлари фаолиятини ташкил этиш тартиби Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади;
чегара божхона постларидаги инспекцион кўрик мажмуалари (рентген) билан ишлаш гуруҳлари ходимларига зарарли меҳнат шароитлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама берилади;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.08.00 Солиқлар ва божхона йиғимларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.03.00 Транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш]
б) 2021 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида:
ветеринария ва фитосанитария органларининг товарларга тегишли ҳужжатларни текшириш ва расмийлаштириш вазифалари «Ягона дарча» божхона ахборот тизими ёки унга интеграциялашган ахборот тизимлари орқали амалга оширилади;
ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан товар-транспорт ҳужжатларига муҳр босиш ва уларни рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади;
тўланадиган барча йиғимларни транспорт воситалари чегара пунктига киргунга қадар ягона ҳисобварақ асосида олдиндан тўлаш амалиёти жорий этилади;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.08.00 Солиқлар ва божхона йиғимларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби]
в) 2022 йил 1 январдан бошлаб:
ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини божхона органлари томонидан қайтариш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг ушбу маблағлар ТИФ иштирокчисига уч иш куни давомида қайтарилади;
божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг энг кам муддати 14 кун этиб белгиланади ва ушбу муддатда фоизлар ундирилмайди, бунда кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг энг кам муддатидан ортганда тўлиқ давр учун фоизлар ҳисобланади;
қўшимча ҳисобланган божхона тўловларининг ундирилмайдиган ва қайтарилмайдиган миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизигача этиб белгиланади;
товарларнинг ТИФ товарлар номенклатураси бўйича кодини аниқлаш юзасидан божхона органи томонидан тайинланган экспертиза якунлангунга қадар товарларни божхона тўловлари тўланишини таъминлаш орқали шартли чиқариб юбориш амалиёти жорий этилади;
ТИФ иштирокчисининг бир нечта божхона операциялари доирасидаги мажбуриятларини таъминлаш учун ягона таъминот тақдим этиш имконияти яратилади, бундай таъминот божхона тўловлари бўйича барча мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлиши лозим;
божхона органлари товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш учун ТИФ қатнашчисининг аризасига асосан дастлабки қарорни қабул қилади.
3. Давлат божхона қўмитасининг божхона органларининг умумий чекланган штатлар сони доирасида Давлат божхона қўмитаси тизимида алоҳида юридик шахс мақомига эга Марказий божхона лабораториясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Давлат божхона қўмитаси (М.Б. Азимов) икки ой муддатда Марказий божхона лабораторияси фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан Жаҳон божхона ташкилотининг «Минтақавий божхона лабораторияси» мақомини олиш, у томонидан никотин сақловчи маҳсулотлар ва спиртли ичимликлар таркибини аниқлаш, товарларни экспертизадан ўтказиш ва сертификациялаш билан боғлиқ бўлган бошқа хизматларни кўрсатиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва бошқа турдаги криминалистик суд экспертизаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
4. Белгилансинки, мазкур Фармон билан божхона органларининг ташкилий тузилмаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари фаолиятини ташкил этишда ходимларнинг иш ҳақини тўлаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар 2022 йил 1 январга қадар Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 2022 йил 1 январдан бошлаб эса Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
5. Давлат божхона қўмитасининг фаолияти тугатилаётган божхона постлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Давлат божхона қўмитаси:
а) бир ой муддатда «Масофавий электрон декларациялаш», ТИФ ва чегара божхона постлари фаолиятини ташкил этиш тартибини ишлаб чиқсин ва қабул қилсин;
б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларидаги назорат органларига ягона ҳисобварақ асосида тўланадиган йиғимлар ҳамда кириш ва транзит йиғимларини транспорт воситалари чегара пунктига киргунга қадар олдиндан тўлаш тизимини жорий қилсин;
товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини аниқлашда божхона органлари томонидан дастлабки қарор бериш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов белгилансин.
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 10 сентябрь,
ПФ-6310-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Давлат божхона қўмитасининг фаолияти тугатилаётган божхона постлари
РЎЙХАТИ
Т/р
Божхона постларининг номи
Штат бирлиги
Қорақалпоғистон Республикаси
1.
«Найманкўл» темир йўл чегара божхона пости
5
Қашқадарё вилояти
2.
«Қарши тола» ТИФ божхона пости
4
3.
«Қарши» темир йўл чегара божхона пости
14
Сурхондарё вилояти
4.
«Амузанг» темир йўл чегара божхона пости
18
Фарғона вилояти
5.
«Бешариқ» темир йўл чегара божхона пости
12
6.
«Ўқчи» чегара божхона пости
10
Жами
63
Изоҳ. Тугатилаётган постлар бошқа божхона постларига пункт этиб бириктирилади, шунингдек, бўшаётган штат бирликлари иш ҳажми кўп бўлган бошқа постларга берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5414-сон Фармонида:
«а» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «Божхона маъмуриятчилигининг илғор ва инновацион усулларини жорий этиш» сўзлари «Рақамли божхонани ривожлантириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в) Даромадлар ва божхона статистикаси бош бошқармаси, унинг қўшимча вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдосини ривожлантириш тенденциялари, шунингдек, мамлакатнинг савдо ҳамкорлари бўлган мамлакатлар билан савдо-иқтисодий алоқалар бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;
товарларнинг ташқи савдоси бўйича божхона статистикасини юритиш, уни шакллантиришнинг барча босқичларида ҳаққонийликни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
ташқи савдо соҳасида статистик маълумотларнинг тўғрилигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликнинг белгиларини аниқлаш мақсадида хорижий давлатларнинг божхона хизматлари билан ахборот алмашиш»;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5582-сон Фармонида:
«1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг логистика учун қулай чегара ўтказиш пунктларида хўжалик субъектларини жалб этган ҳолда божхона терминалларини қуриш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин»;
«4. Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Ариповга — «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши устидан қатъий назоратни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимовга — «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин»;
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6005-сон Фармони 6-банди «б» кичик бандининг биринчи хатбошисидаги «Божхона экспертизаси ва ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасини юритиш бошқармаси Ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси бошқармаси этиб қайта ташкил этилсин ва унга» сўзлари «Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бош бошқармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 10 августдаги «Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1595-сон Фармони рус тилидаги матнининг 2-банди учинчи хатбошиси «всех видов транспортных средств» сўзларидан кейин «, а также таможенные посты дистанционного электронного декларирования» сўзлари билан тўлдирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3665-сон қарорида:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Умумий чекланган штат бирлиги — 4 223 та.
Умумий штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида давлат божхона хизмати органларининг ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан мазкур қарорга ўзгартиришлар киритилмаган ҳолда амалга оширилади.
Изоҳ:
1) Марказий божхона лабораториясининг бошлиғи мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати бош бошқарма бошлиғига, бошлиқ ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати бош бошқарма бошлиғи ўринбосарига тенглаштирилади.
2) Марказий божхона лабораторияси ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати ходимлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати
ТУЗИЛМАСИ
Раис
Раис ёрдамчиси
Раиснинг биринчи ўринбосари
Раис ўринбосари
Раис ўринбосари
Раис ўринбосари
Раиснинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси
Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бош бошқармаси
23
Рақамли божхонани ривожлантириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш бошқармаси
10
Даромадлар ва божхона статистикаси бош бошқармаси
28
Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси
37
Моддий-техника таъминоти ва капитал қурилиш бошқармаси
21
Ташкилий-назорат, хизмат фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш бошқармаси
11
Тиббий-соғломлаштириш хизмати
2
Божхона назоратини ташкил этиш бошқармаси
9
Божхона қийматини мониторинг қилиш бошқармаси
10
Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси
14
Халқаро рейтинглар билан ишлаш бўлими
2
Ташкилий-назорат, хизмат фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш бўлими
Даромадлар ҳисобини юритиш ва мониторинг қилиш бошқармаси
8
Ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш бошқармаси
27
Божхона аудити бошқармаси
10
Миллий кинология маркази
65
Мурожаатлар билан ишлаш бўлими
3
Ситуацион марказ
12
«Бахт» спорт-соғломлаштириш мажмуаси» давлат муассасаси
Кадрлар бошқармаси
10
Нотариф тартибга солиш бошқармаси
6
Божхона статистикасини юритиш бошқармаси
9
Шахсий хавфсизлик бошқармаси
9
Хавфларни мониторинг қилиш ва баҳолаш бошқармаси
10
Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси
9
Юридик бошқарма
7
Божхона институти
134
Валюта назорати бошқармаси
5
Ҳарбий сафарбарлик, жанговар тайёргарлик ва қўриқлаш бўлими
24
Биринчи бўлим
2
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими
4
Марказий божхона лабораторияси
22
Навбатчилик қисми
6
Ички аудит ва молиявий назорат бўлими
2
Қўриқлаш взводи
15
«А» сектори
2
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси
10
Жами — 266 та штат бирлиги.
Изоҳ: Ситуацион марказ мақоми бўйича бошқармага тенглаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига 3-ИЛОВА
Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси бошқарув аппаратлари
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Бошлиқ
Бошлиқнинг биринчи ўринбосари
Бошлиқ ўринбосари
Бошлиқ ўринбосари
0-1
Ташкилий-назорат, хизмат фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш бўлими
2-3
Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бўлими
2 — 12
Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими
5 — 16
Молия-иқтисодиёт бўлими
2 — 4
Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи
1
Моддий-техника таъминоти ва капитал қурилиш бўлими
1 — 3
Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими
2 — 4
Даромадлар ва божхона статистикасини юритиш бўлими
3 — 14
Кадрлар бўлими
2 — 4
Ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш гуруҳи
1-2
Ҳарбий сафарбарлик, жанговар тайёргарлик ва қўриқлаш бўлими
7
Валюта назорати гуруҳи
1-2
Шахсий хавфсизлик бўлими
(ДБҚ Шахсий хавфсизлик бошқармасининг бевосита бўйсунувида)
1-2
Товарларни классификациялаш гуруҳи
1
Навбатчилик қисми
6
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи
1
Юридик хизмат
1-2
Биринчи бўлим
1
Жами чекланган штат бирликлари — 36 — 82 та.
Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси бошқарув аппаратлари умумий чекланган штат бирликлари сони — 753 тани ташкил этади.
Изоҳ: таркибий тузилмаларни ташкил этиш, уларнинг шакли (бўлим, бўлинма, гуруҳ, лавозим) ва штат бирликлари сони умумий штат бирликлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида эҳтиёж ва иш ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига 4-ИЛОВА
Чегара божхона постларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Пост бошлиғи
Пост бошлиғи ўринбосари
0 — 2
Бош инспектор — смена бошлиғи
0 — 7
Божхона назорати ва расмийлаштируви гуруҳи
6 — 178
Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш гуруҳи
0 — 2
Инспекцион-кўрик мажмуаси билан ишлаш гуруҳи
(ДБҚ Ситуацион марказининг бевосита бўйсунувида)
0 — 9
Ахборот-коммуникация технологиялари
ва киберхавфсизликни таъминлаш гуруҳи
0 — 2
Суриштирув ва маъмурий амалиёт гуруҳи
0 — 4
Кинология хизмати
1 — 12
Шахсий хавфсизлик гуруҳи
(бошқарма аппарати Шахсий хавфсизлик бўлимининг бевосита бўйсунувида)
0-1
Жами чекланган штат бирлиги — 8 — 218 та.
Чегара божхона постларининг умумий чекланган штат бирлиги — 2 243 тани ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ташқи иқтисодий фаолият божхона постларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Пост бошлиғи
Пост бошлиғи ўринбосари
0-1
Божхона назорати ва расмийлаштируви гуруҳи
3 — 58
Товарларни классификациялаш гуруҳи
0 — 2
Кинология хизмати
0 — 2
Суриштирув ва маъмурий амалиёт гуруҳи
0-1
Шахсий хавфсизлик гуруҳи
(бошқарма аппарати Шахсий хавфсизлик бўлимининг бевосита бўйсунувида)
0-1
Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш гуруҳи
0-1
Жами чекланган штат бирлиги — 4 — 67 та.
Ташқи иқтисодий фаолият божхона постларининг умумий чекланган штат бирлиги — 740 тани ташкил этади».
г) қуйидаги мазмундаги 5а-илова билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига 5а-ИЛОВА
Масофавий электрон декларациялаш божхона постларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Пост бошлиғи
Пост бошлиғи ўринбосари
0-1
Божхона юк декларацияларини расмийлаштириш гуруҳи
5 — 60
Жами чекланган штат бирлиги — 6 — 62 та.
Масофавий электрон декларациялаш божхона постларининг штатлари божхона органларининг умумий штат бирлиги доирасида ДБҚ раиси томонидан белгиланади»;
«Ўзбекистон» темир йўл чегара божхона пости (Тошкент вилояти)
21
Иккинчи тоифали божхона постлари
33.
«Андархон» чегара божхона пости
24
34.
«Гулбаҳор» чегара божхона пости
24
35.
«Маданият» чегара божхона пости
21
36.
«Шовот» чегара божхона пости
20
37.
«Бекобод авто» чегара божхона пости
18
38.
«Ховособод» чегара божхона пости
18
39.
«Дўстлик» чегара божхона пости (Хоразм вилояти)
17
40.
«Поп» чегара божхона пости
16
41.
«Хўжайли» чегара божхона пости
15
42.
«Косонсой» чегара божхона пости
15
43.
«Қўшкент» чегара божхона пости
13
44.
«Ровот» чегара божхона пости
13
45.
«Риштон» чегара божхона пости
12
46.
«Савай» темир йўл чегара божхона пости
12
47.
«Қарши» аэропорти» чегара божхона пости
12
48.
«Андижон» аэропорти» чегара божхона пости
11
49.
«Учтўрғон» чегара божхона пости
11
50.
«Термиз» аэропорти» чегара божхона пости
11
51.
«Нукус» аэропорти» чегара божхона пости
10
52.
«Учқўрғон» чегара божхона пости
8
II. Ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари (ТИФ)
Тоифадан ташқари божхона постлари
53.
«Тошкент-товар» ТИФ божхона пости
67
54.
«Арк булоқ» ТИФ божхона пости
60
55.
«Сирғали» ТИФ божхона пости
51
56.
«Чуқурсой» ТИФ божхона пости
45
57.
«Авиа юклар» ТИФ божхона пости
38
58.
«Самарқанд» ТИФ божхона пости
26
Биринчи тоифали божхона постлари
59.
«Улуғбек» ТИФ божхона пости
23
60.
«Бухоро» ТИФ божхона пости
21
61.
«Бош почтамт» ТИФ божхона пости
20
62.
«Наманган» ТИФ божхона пости
18
63.
«Назарбек» ТИФ божхона пости
16
64.
«Қўқон» ТИФ божхона пости
16
65.
«Чирчиқ» ТИФ божхона пости
14
66.
«Жиззах» ТИФ божхона пости
14
67.
«Урганч» ТИФ божхона пости
13
68.
«Нукус» ТИФ божхона пости
13
69.
«Олмалиқ» ТИФ божхона пости
13
70.
«Термиз» ТИФ божхона пости
12
71.
«Андижон» ТИФ божхона пости
12
72.
«Асака» ТИФ божхона пости
12
73.
«Насаф» ТИФ божхона пости
11
74.
«Бобур» ТИФ божхона пости
11
75.
«Водий» ТИФ божхона пости
11
76.
«Ангрен» ТИФ божхона пости
10
77.
«Янгийўл» ТИФ божхона пости
8
78.
«Қўнғирот» ТИФ божхона пости
8
79.
«Когон» ТИФ божхона пости
7
80.
«Ғиждувон» ТИФ божхона пости
6
Иккинчи тоифали божхона постлари
81.
«Марғилон» ТИФ божхона пости
11
82.
«Гулистон» ТИФ божхона пости
9
83.
«Навоий» ТИФ божхона пости
9
84.
«Келес» ТИФ божхона пости
8
85.
«Қиргули» ТИФ божхона пости
8
86.
«Талимаржон» ТИФ божхона пости
8
87.
«Қоракўл» ТИФ божхона пости
7
88.
«Тинчлик» ТИФ божхона пости
7
89.
«Ховос» ТИФ божхона пости
7
90.
«Чуст» ТИФ божхона пости
7
91.
«Сайхун» ТИФ божхона пости
6
92.
«Қамаши-Ғузор» ТИФ божхона пости
6
93.
«Зарафшон» ТИФ божхона пости
6
94.
«Жарқўрғон» ТИФ божхона пости
6
95.
«Қоровулбозор» ТИФ божхона пости
6
96.
«Қувасой» ТИФ божхона пости
6
97.
«Ҳазорасп ЭИЗ» ТИФ божхона пости
6
98.
«Денов» ТИФ божхона пости
6
99.
«Навоий индустриал» ТИФ божхона пости
6
100.
«Бекобод» ТИФ божхона пости
6
101.
«Дарё порти» ТИФ божхона пости
6
102.
«Муборак» ТИФ божхона пости
5
103.
«Чет эл ваколатхоналари» ТИФ божхона пости
4
104.
«Тўрткўл» ТИФ божхона пости
4
105.
«Китоб» ТИФ божхона пости
4
III. Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари
Тоифадан ташқари божхона постлари
106.
Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари
*
Божхона постларининг умумий штат бирлиги сони
2 983
* штатлар сони божхона органларининг умумий штат бирлиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан белгиланади»;
Хизмат хусусиятидан келиб чиқиб, ҳамда айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида, номзод ёки мутасадди ташкилотлардан қўшимча ҳужжат ва маълумотлар олиниши мумкин»;
52-банднинг «ж» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ходимнинг божхона органлари ихтиёрида бўлиши тартиби Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан белгиланади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Божхона органлари ходимларининг хизмат самарадорлигини яхшилаш мақсадида пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат йилларини ўтаган, қуйи (катта инспектор, инспектор, кичик инспектор) лавозимларда хизмат қилаётган, бироқ иш кўрсаткичлари паст ва ўз устида ишламайдиган ходимларнинг ҳисоботларини тинглаш, уларнинг келгуси йил учун иш режаларини тасдиқлаш, шунингдек, ҳар йил якуни бўйича навбатдан ташқари аттестациядан ўтказган ҳолда тизимда хизматни давом эттириш масаласи кўриб чиқилади»;
«108. Хизмат йили, педагогик иш стажи, шунингдек илмий унвони ва даражаси мавжудлиги учун ходимларга устамалар тўланади.
Педагогик иш стажи, шунингдек илмий унвони ва даражаси мавжудлиги учун тўланадиган устама миқдорлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади»;
қуйидаги мазмундаги 1081-банд билан тўлдирилсин:
«1081. Хизмат йили учун устама божхона органи ходимининг, шу жумладан мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг хизмат йилларига мувофиқ, ойлик лавозим ва махсус унвон маошларига нисбатан қуйидаги фоизларда белгиланади:
икки йилдан беш йилга қадар — 5 фоиз;
беш йилдан ўн йилга қадар — 10 фоиз;
ўн йилдан ўн беш йилга қадар — 15 фоиз;
ўн беш йилдан йигирма йилга қадар — 20 фоиз;
йигирма йилдан йигирма беш йилга қадар — 30 фоиз;
йигирма беш йилдан юқори — 40 фоиз.
Хизмат йили учун устама республика бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.
Хизмат йили учун устамани тўлаш мақсадида хизмат муддатини ҳисоблаш тартиби ДБҚ раиси томонидан белгиланади»;
«109. Хизмат вазифаларини виждонан бажариб келаётган, юксак касбий тайёргарлик даражасига эришган, юқори маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, шунингдек ўз фаолиятида юқори натижаларни кўрсатган ходимларга «учинчи тоифали мутахассис», «иккинчи тоифали мутахассис», «биринчи тоифали мутахассис», «уста» малака даражалари берилади.
Малака даражалари учун қуйидаги миқдорда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик қўшимча тўлов тўланади:
«учинчи тоифали мутахассис» — 15 фоиз;
«иккинчи тоифали мутахассис» — 20 фоиз;
«биринчи тоифали мутахассис» — 30 фоиз;
«уста» — 40 фоиз.
Малака даражаларини бериш тартиби ДБҚ раиси томонидан белгиланади»;
қуйидаги мазмундаги 1181-банд билан тўлдирилсин:
«1181. Божхона органлари ходимларини, шу жумладан мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларни Моддий рағбатлантириш махсус фонди лавозим ва унвон маоши, хизмат йили устамаси, туман коэффициенти, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа устама ва қўшимча тўловлар ҳамда икки ойлик лавозим маоши миқдоридаги мукофот ва бир ойлик лавозим маоши миқдоридаги моддий ёрдамнинг 15 фоиз миқдорида шакллантирилади.
Божхона органлари ходимларига, шу жумладан мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларга Моддий рағбатлантириш махсус фондидан эгаллаб турган лавозими бўйича ва махсус унвони бўйича маошининг 15 фоизи миқдорида ойлик устама тўланади.
Ўз вазифаларини ташаббускорлик билан ва виждонан бажариб келаётган божхона органлари ходимлари, шу жумладан мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларни рағбатлантириш мақсадида уларга фаолияти давомида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун Моддий рағбатлантириш махсус жамғармасидан тўлаб берилаётган ҳар ойлик 15 фоизлик устамаларни инобатга олган ҳолда эгаллаб турган лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида қўшимча шахсий устамалар белгиланиши мумкин. Шахсий устама бериш тартиби ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
Божхона органлари ходимига, шу жумладан мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган бўлса, ДБҚ раиси ёки ДБҚнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси, БИ бошлиқлари ва Миллий кинология маркази директори ўз ваколатлари доирасида ушбу устамаларни буйруқ асосида бекор қилиш ёки камайтириш ҳуқуқига эга ва бу уларнинг мажбурияти ҳисобланмайди.
Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа устама ва қўшимча тўловларнинг тўланиши, ходимларга ҳар ойлик 15 фоизли устама ва Моддий рағбатлантириш махсус фондидан шахсий устамаларни тўлашни бекор қилмайди»;
қуйидаги мазмундаги 1182-банд билан тўлдирилсин:
«1182. Моддий рағбатлантириш махсус фондининг тежаб қолинган маблағлари ҳисобидан божхона органлари ходимларига, шу жумладан мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларга ҳисобот давридаги ишларнинг якуни, юбилей ва байрамлар муносабати билан мукофотлар тўланади. Мукофот миқдори уларнинг умумий иш натижаларига қўшган ҳиссаларига мувофиқ белгиланади ва юқори миқдорлари билан чекланмайди»;
қуйидаги мазмундаги 1183-банд билан тўлдирилсин:
«1183. Моддий рағбатлантириш махсус жамғармасидан устамалар ва мукофотлар тўлаш мос равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади»;
140-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки ажрими ёхуд ДБҚ раисининг буйруғи асосида хизматга тикланган шахс мазкур буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий комиссияларида йўлланма асосида тиббий кўрикдан ўтади»;
144-банднинг биринчи хатбошиси «шу жумладан кадрлар захирасида бўлган» сўзларидан кейин «ёки Божхона институти докторантурасида ўқиётган» сўзлари билан тўлдирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3995-сон қарорида:
«Институтнинг офицерлар ва сержантлар таркибига, курсантларига, шунингдек, докторантларига (докторантларнинг охирги эгаллаб турган лавозими сақланган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ходимларининг тегишли тоифалари учун кўзда тутилган пул таъминоти, имтиёзлар, буюмлар ва озиқ-овқат таъминоти ҳамда бошқа зарур нормалар, шунингдек, хизматни ўташ тартиби татбиқ этилади»;
б) 10-банддаги «Махсус жамғарма» сўзлари «Давлат бюджети» сўзлари билан алмаштирилсин;