ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ
Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон «Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2016 йил 16 сентябрдаги 11-мҳ-сон «Болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш тўғрисидаги намунавий битимни тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 2831, 2016 йил 10 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 41-сон, 475-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.