1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.08.00 Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолияти кафолатлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 январдаги 8-сон қароригаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 9 сентябрь,
561-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 561-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Низомга асосан баҳолаш якунлари бўйича тегишли ҳудуддаги 2-иловада назарда тутилган ташкилотларнинг раҳбар ва бошқарув ходимларини, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларини намунали кўрсаткичга эга бўлганда — рағбатлантириш ҳамда қониқарсиз кўрсаткичга эга бўлганда — интизомий жавобгарликка тортиш юзасидан ҳар ярим йиллик якунлари бўйича 15 августга қадар, йил якунлари бўйича 15 мартга қадар Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин.».
2. 5-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларини рағбатлантириш — маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари маблағлари ҳисобидан;».
«17. Баҳолаш натижалари бўйича тегишли ҳудудда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси «намунали» деб топилганда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларини ҳамда 2-иловада назарда тутилган ташкилотлар раҳбарлари ва бошқарув ходимларини рағбатлантириш, шунингдек, «қониқарсиз» деб топилганда интизомий чора кўриш ҳар ярим йилликда 25 августга қадар ҳамда йил учун келгуси йилнинг 25 мартига қадар баҳолашга масъул органлар таклифларига асосан амалга оширилади.
18. Рағбатлантириш тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси «намунали» деб топилган ҳудуддаги:
ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига лавозим маошининг 25 фоизи миқдорида;
ташкилотларнинг бошқарув ходимларига лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида пул мукофоти бериш орқали амалга оширилади.
19. Интизомий чора кўриш тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси «қониқарсиз» деб топилган ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига лавозим маошларининг 25 фоизи миқдорида жарима қўллаш орқали амалга оширилади.»;
«туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан;».
4. Низомга 2-илова (Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича методика):
301. Тегишли ҳудудда ярим йил давомида хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан расман иш билан таъминланган аҳолининг ушбу ҳудудда жами тадбиркорлик субъектлари расман иш билан таъминлаган аҳоли сонига нисбатан улушини аниқлаш қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И21.1 = (Бтх/ Бт) × 100
бунда:
И21.1 — индикатор миқдори (фоизда);
Бтх — тегишли ҳудудда хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан расман иш билан таъминланган аҳоли сони;
Бт — тегишли ҳудудда жами тадбиркорлик субъектлари томонидан расман иш билан таъминланган аҳоли сони.
302. Тегишли ҳудудда ярим йил давомида хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг Давлат бюджетига (Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар) келиб тушган тушумларнинг Давлат бюджетига келиб тушган тушумларидаги улушини аниқлаш қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И21.2 = (Ттх / Тт ) × 100
бунда:
И21.2 — индикатор миқдори (фоизда);
Ттх — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан Давлат бюджетига тўланган умумий тўловлар (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар) миқдори (сўмда);
Тт — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган жами тадбиркорлик субъектлари томонидан Давлат бюджетига тўланган умумий тўловлар (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар) миқдори (сўмда).»;
Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
фоиз
Ярим йил давомида тегишли ҳудудда хизматлар соҳаси бўйича тўланган бюджетга тўловларнинг ярим йил давомида тегишли ҳудудда ҳудуддаги жами тадбиркорлик соҳалари бўйича бюджетга тўланган тўловларга нисбати
1 баллдан
10 баллгача
Давлат солиқ қўмитаси
».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2021 й., 09/21/561/0855-сон)