Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Бозор муносабатларига ўтиш шароитларида халқ хўжалиги тармоқларини бошқаришнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг машинасозлик бўлими машинасозлик, кимё ва металлургия бўлимига, ёқилғи саноати, энергетика, кимё ва металлургия бўлими ёқилғи саноати ва энергетика бўлимига айлантирилсин.
2. Ўзбекистон Давлат коинотни тадқиқ этиш агентлиги Ижтимоий масалалар, фан ва маданият мажмуи таркибига, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия ва картография бошқармаси Ёқилғи саноати ва энергетика мажмуи таркибига ўтказилсин.