Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 280-сон «Ички аудит хизмати ходимларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 2 апрелдаги 90-сон «Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 2361, 2012 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 20-сон, 220-модда);
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 29 мартдаги 66-сон «Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 2361-1, 2018 йил 10 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2018 й., 10/18/2361-1/1054-сон).
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси ва Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.