Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш, инфекция профилактикаси ҳамда даволашда дори воситалари ва тиббий буюмлар таъминотида узлуксизликни таъминлаш, шунингдек, ушбу йўналишларда фаолият кўрсатаётган тиббиёт ва бошқа ходимлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
a) «Jurabek Laboratories» МЧЖ ҚК (Ўзбекистон) томонидан:
«Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co., Ltd» (Хитой Халқ Республикаси) компанияси (кейинги ўринларда — хитойлик ҳамкорлар) билан «ZF-UZ-VAC 2001» (Recombinant Novel Coronavirus Vaccine (CHO Cell) вакцинасини (кейинги ўринларда — «ZF-UZ-VAC 2001» вакцинаси) Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришилганлиги ва дастлабки босқичда хитойлик ҳамкорлар томонидан «ZF-UZ-VAC 2001» вакцинаси субстанциясини етказиб бериш белгиланганлиги;
«Вакцина человека» МЧЖ (Россия Федерацияси) (кейинги ўринларда — россиялик ҳамкорлар) билан «Гам-КОВИД-Вак» ва Гам-КОВИД-Вак-Лио комбинирланган вектор вакцинасини (кейинги ўринларда — «Спутник V» вакцинаси) Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришилганлиги ҳамда россиялик ҳамкорлар томонидан дастлабки босқичда «Спутник V» вакцинаси субстанциясини етказиб бериш масаласи кўриб чиқилаётганлиги;
б) «ZF-UZ-VAC 2001» вакцинаси Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикасида ҳамда «Спутник V» вакцинаси Россия Федерацияси ва бошқа мамлакатларда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда вазирлик ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «Jurabek Laboratories» МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқариладиган «ZF-UZ-VAC 2001» ҳамда «Спутник V» вакциналарини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатларини, шу жумладан, ишлаб чиқариш жараёнларига доир техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни, «ZF-UZ-VAC 2001» ҳамда «Спутник V» вакциналарининг субстанциялари ва/ёки «in bulk» ишлаб чиқарувчиларининг клиник олди ва клиник тадқиқотлари ижобий хулосаларини тан олган ҳолда ушбу вакциналарни, истисно тариқасида, тақдим этилган ҳужжат ҳамда сертификатлар асосида Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК томонидан «Jurabek Laboratories» МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқариладиган тегишли вакциналарнинг лаборатория синовлари ва рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларининг экспертизасини беш иш кунида амалга оширилиши таъминлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.М. Хаджибаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 20 август,
532-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 532-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, хом ашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 17 декабрдаги 1008-сон қарорига илованинг рус тили матнига:
а) «Наименования сырья и материалов, используемых для производства лекарственных средств (в том числе внутриаптечного изготовления), изделий медицинского назначения и упаковочных материалов» блокида:
ҳаволадаги «используемые» сўзидан кейин «в том числе и» сўзлари қўшилсин;
б) «Наименования технологического и лабораторного оборудования, комплектующих и запасных частей к ним» блокига куйидаги мазмундаги 601 — 611-позициялар қўшилсин:
Термоконтейнер многоразового использования для временного хранения и транспортирования вакцин, сывороток и других лекарственных средств в комплекте с хладоэлементом
3923 10 000 0
610.
Терморегистратор-индикатор пороговой
9025 19 200 0
611.
Термоиндикатор
9025 19 200 0
»;
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 22 июлдаги 449-сон қарорида:
«1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 1 ноябрга қадар бўлган муддатда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган, мазкур қарорга иловага мувофиқ рўйхатдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар импорт қилинганда, уларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан, 5 кун муддатда сертификатлаштириш (фақат айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда) асосида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Агентликнинг қўшма хулосаси асосида мазкур қарорга иловадаги рўйхатга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, ушбу қарор 1-бандининг амал қилиш муддатини узайтириш ҳуқуқи берилсин.
2. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган тартиб асосида дори воситалари ва тиббий буюмлар импорти билан шуғулланувчи ташкилотлар дори воситаларини айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда сертификатлаштириш учун дори воситасининг қадоғида ёки қўллаш бўйича йўриқномаларида халқаро патентланмаган номи ўзбек ёки рус ёхуд инглиз тилида кўрсатилишини таъминлаган ҳолда, ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг синов баённомасини ва синов усуллари кўрсатилган ҳужжатни тақдим этишлари шарт»;
«Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июлдаги 449-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сон қарори билан тасдиқланган Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш объектларида ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган ходимларга махсус рағбатлантириш тўловларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди учинчи хатбошиси куйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Ходим томонидан 30 кун давомида бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб иш соатларига нисбатан мутаносиб равишда, бироқ тегишли лавозимлардан келиб чиқиб врач-лаборант, ўрта тиббиёт ходими, ҳамшира-лаборант, провизор-фармацевт ходим, дезинфектор ва кичик тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар кўпи билан 4 миллион сўм, 6 миллион сўм, 10 миллион сўм ва 15 миллион сўм миқдорида тўланади.
Бунда врач ходимлар ва бошқарув ходимлари томонидан 30 кун давомида бажарилган иш ҳажми белгиланган иш юклама меъёридан кам ёки кўп бўлган тақдирда, махсус тўловлар ҳақиқатда бажарилган иш соатларига нисбатан мутаносиб равишда тўланади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2021 й., 09/21/532/0810-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)