toggle_night_mode
Ҳужжат 18.08.2021 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 18 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3159-1]
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 23 мартдаги 67-сон буйруғи (рўйхат рақами 3159, 2019 йил 20 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2019 й., 10/19/3159/3151-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 11 август,
256-сон
Келишилди:
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХАДЖИБАЕВ
2021 йил 12 июль
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 11 августдаги 256-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 36-банддаги «Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш бош бошқармаси (бундан буён матнда ИИВ ЖИЭББ деб юритилади) даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бўлими» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг (бундан буён матнда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД деб юритилади) Тиббиёт бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 57-банддаги «ИИВ ЖИЭББ Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бўлими» деган сўзлар «ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Тиббиёт бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 61-банддаги «алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандлик» деган сўзлар «наркологик касаллик» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 2-бобнинг 2-параграфи номидаги «Алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандлик» деган сўзлар «Наркологик касаллик» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 78-банддаги «алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка» деган сўзлар «наркологик касалликка» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 92-банддаги «Санитария-эпидемиология назорат (бош) марказларига» деган сўзлар «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 106 ва 165-бандлардаги, 168-банднинг биринчи хатбошисидаги ҳамда 207 ва 213-бандлардаги «ИИВ ЖИЭББ» деган сўзлар «ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 115-банддаги «алкоголизм, гиёҳвандлик» деган сўзлар «наркологик» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 132-банднинг учинчи хатбошисидаги «ИИВ ЖИЭББ даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бўлими» деган сўзлар «ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Тиббиёт бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 133-банддаги «Алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка» деган сўзлар «Наркологик касалликка» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
номидаги «Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик» деган сўзлар «Сурункали наркологик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
жадвалнинг 1-позициясидаги «Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандлик» деган сўзлар «Сурункали наркологик касаллик» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2021 й., 10/21/3159-1/0805-сон)