1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.06 Кредитлашнинг бошқа турлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.04 (Кучини йукотган) Давлат олий таълим муассасалари / 13.01.61.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасалари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 июлдаги ПҚ-5203-сон қарорига мувофиқ ҳамда талабаларга олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон)
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 июлдаги ПҚ-5203-сон қарори 1-бандига мувофиқ:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон)
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари талабаларига ажратиладиган таълим кредитлари бўйича тижорат банкларини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ташкил этилганлиги;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон)
ушбу Жамғармага Давлат бюджетидан 2021 йилда камида 1 триллион сўм, кейинги йилларда эса ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағ ажратиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон)
таълим кредитлари бўйича юзага келадиган кредит таваккалчилигини Молия вазирлиги ва тижорат банклари ўртасида тақсимлаш ҳамда Жамғармадан ажратилган маблағларнинг бир қисмини тижорат банклари томонидан гаров депозити сифатида қабул қилиш;
республикадаги олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари, шу жумладан хусусий ва хорижий олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиаллари талабаларига контракт тўловлари учун кредит ажратиш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон)
Жамғарма томонидан таълим кредитлари учун маблағлар ажратишда тижорат банкларига қўйиладиган мувофиқлик мезонларини ўрнатиш.
3. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда таълим кредитлари, шу жумладан, тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тартиби ва унинг ижтимоий аҳамиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 ноябрдаги 917-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига кирадиган давлат мақсадли жамғармаларининг рўйхати қуйидаги мазмундаги 20-банд билан тўлдирилсин:
«20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси».
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 18 август,
527-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августдаги 527-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан тижорат банклари орқали олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 378-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/378/0609-сон)
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган таълим муддати бир йил ва ундан ортиқни ташкил этувчи барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари (давлат, нодавлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари)да (кейинги ўринларда — таълим ташкилоти) ва қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан таълим кредитларини (кейинги ўринларда — таълим кредитлари) ажратиш ва уларни қайтариш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 378-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/378/0609-сон)
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан;
тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Таълим кредитларини бериш тижорат банклари томонидан уларнинг қайтарилиши, тўловлилиги, муддатлилиги ва улардан мақсадли фойдаланиш шартлари асосида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
3. Таълим кредитлари тижорат банклари томонидан таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларга (кейинги ўринларда — кредит олувчи) берилади.
Бунда, кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки бошқа учинчи шахслар таълим кредити шартномасида биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашишлари мумкин.
Таълим ташкилотида таҳсил олиш мақсадида табақалаштирилган тўлов-контрактни ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун таълим кредити ажратилишига йўл қўйилмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон)
Бунда, таълим кредитлари учун фоизларни ҳисоблаш ва тўлаш таълим ташкилотига маблағлар ўтказилган санадан бошлаб, асосий қарзни қайтариш эса кредит олувчи томонидан таълим ташкилотида таълимнинг ушбу тури бўйича ўқишнинг расмий белгиланган муддати тугаллангандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб амалга оширилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 31 августдаги ПФ-213-сон Фармонининг 10-банди «а» кичик бандида белгиланган қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга ажратилган таълим кредитлари бўйича фоиз тўловлари Жамғарма ҳисобидан қоплаб берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдгаи 378-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/378/0609-сон)
5. Жамғарма томонидан таълим кредитлари учун маблағлар ажратишда тижорат банкларига нисбатан қуйидаги мувофиқлик мезонлари белгиланади:
тижорат банкида таълим кредитларини ажратиш юзасидан аниқ белгиланган ички тартибнинг мавжудлиги;
тижорат банки «Fitch Ratings» ёки «Standard & Poorʼs» рейтинг агентликларининг «В» даражасидан ёки «Moodyʼs Investors Service» рейтинг агентлигининг «В2» рейтингидан паст бўлмаган даражада узоқ муддатли кредит рейтингига эга бўлиши;
охирги уч йиллик молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ташкилоти ижобий хулосасининг мавжудлиги. Агар тижорат банки уч йилдан кам муддат фаолият кўрсатган бўлса, тижорат банкининг фаолият юритган йиллар учун молиявий ҳисоботлари бўйича аудиторлик ташкилотининг ижобий хулосаси мавжуд бўлиши;
Марказий банк томонидан белгиланган пруденциал нормативлар бузилганлиги сабабли унга нисбатан таълим кредити берилишига тўсқинлик қилувчи амалдаги чора ва санкциялар мавжуд бўлмаслиги.
Молия вазирлиги мазкур банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни мурожаат этувчи тижорат банклардан, мазкур банднинг еттинчи хатбошисида келтирилган маълумотларни Марказий банкдан белгиланган тартибда сўраб олади.
Молия вазирлиги тижорат банкларининг мувофиқлик мезонларига мос келишини баҳолашда Марказий банкдан уларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги қўшимча ахборотни сўраб олиши мумкин.
6. Тижорат банклари мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотларни Жамғармага тақдим этади.
Тақдим этилган ҳужжат ва маълумотлар Жамғарма томонидан беш иш кунида ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганилади.
Белгиланган мезонларга мувофиқ деб топилган тижорат банклари билан Молия вазирлиги ўртасида таълим кредитлари учун маблағлар ажратиш юзасидан Бош битим (кейинги ўринларда — Бош битим) тузилади.
Жамғарма томонидан ушбу Низом доирасида ажратиладиган маблағлар банкнинг биринчи даражали регулятив капиталидан ошиб кетмаслиги лозим.
7. Тижорат банклари мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқ эмас деб топилганда, улар билан Бош битим тузишни рад этиш ҳақида ёзма тарзда хабардор қилинади.
8. Молия вазирлиги доимий равишда мазкур Низом доирасида Молия вазирлиги билан Бош битим тузган тижорат банкларининг рўйхатини ўзининг расмий веб-сайтларида эълон қилади.
тўлов-контракт миқдорининг 25 фоизи бўйича — кредит олувчилардан ҳар йили 1 сентябрга қадар кредит олиш учун келиб тушган аризалар асосида;
тўлов-контракт миқдорининг 50, 75 ва 100 фоизи бўйича — ўқув йили давомида таълим кредити шартномаси тузган кредит олувчилар эҳтиёжи ҳисоб-китобидан ва ҳар йили, мос равишда, 15 декабрь, 15 март ва 15 июнга қадар кредит олиш учун янги келиб тушган аризалар асосида шакллантиради.
11. Тижорат банклари ҳар чорак учун шакллантирилган реестрлар асосида 5 сентябрь, 20 декабрь, 20 март ва 20 июнга қадар Жамғармага таълим кредити учун маблағларни олиш мақсадида буюртманомани тақдим қилади.
Тижорат банклари томонидан мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддатларга қадар шакллантириладиган Реестрга асосан Жамғармага бир ёки бир неча марта буюртманома тақдим этиши мумкин.
Тижорат банклари томонидан фуқароларнинг таълим кредитига бўлган талабини ўз вақтида қондириш мақсадида тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан мазкур Низомда белгиланган шартларда ажратилган таълим кредитлари Молия вазирлигидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қайта молиялаштирилиши мумкин.
12. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) томонидан таълим ташкилотлари қабул параметрларига ўзгартириш киритилиши ва бошқа сабабларга кўра мазкур Низомнинг 10-бандида келтирилган муддатлардан кейин тақдим этилган аризалар асосида тижорат банклари Реестр шакллантириб боради ва ҳар ойнинг 15-санаси ва охирги санасида Жамғармага буюртманома юборади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон)
13. Таълим ташкилотлари ўқув йили давомида тўлов-контракт миқдори ўзгарган тақдирда, бу ҳақида тижорат банкларини тўлов-контракт миқдори ўзгарган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида хабардор қилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон)
14. Жамғарма буюртманомалар келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида тижорат банклари билан Молия вазирлиги ўртасида таълим кредити учун маблағларни ажратиш бўйича депозит шартномаси имзолаб, ушбу маблағларни тижорат банкларининг тегишли ҳисобварағига ўтказиб беради.
15. Бош битимга мувофиқ Жамғарма маблағларни тижорат банкларига Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга паст ставкада жойлаштиради.
Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда Молия вазирлиги ва тижорат банклари ўртасида тузилган таълим кредити учун маблағларни ажратиш тўғрисидаги депозит шартномасига фоиз ставкасини тегишли давр учун мос равишдаги фоиз бандга тушириш бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Марказий банкнинг асосий ставкаси кўтарилган тақдирда, таълим кредити учун маблағларни ажратиш бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолдирилади.
16. Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига жойлаштирилган таълим кредити учун маблағларни қайтариш ва улар бўйича фоизларни тўлаш тижорат банклари ва Молия вазирлиги ўртасида тузилган депозит шартномасида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
17. Таълим кредитлари бўйича юзага келиши мумкин бўлган кредит таваккалчиликларини ўзаро тақсимлаш мақсадида Молия вазирлиги томонидан Бош битимга мувофиқ тижорат банкларига жойлаштирилган маблағларининг 50 фоизини Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига гаров депозити сифатида қўйиш бўйича тижорат банки ва Молия вазирлиги ўртасида гаров шартномаси (кейинги ўринларда — гаров шартномаси) тузилади.
б) талаба ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартнома (контракт)да ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
(18-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон)
в) банкнинг кредит сиёсати ва ички тартибига мувофиқ таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
д) банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот ва ҳужжатлар.
19. Кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи) юқоридаги ҳужжатларни банкка тақдим этиш билан бир вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, жумладан фуқаролик паспортини ёки шахснинг идентификация ID-картасини шахсан кўрсатади. Банк тақдим этилган ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир.
20. Тижорат банклари кредит олувчи томонидан таълим кредити беришни сўраб банкка тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган барча ҳужжатларни беш иш куни мобайнида кўриб чиқиши ва таълим кредити шартномасини имзолаши ёки кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, аризачига кредит беришнинг рад этилиши сабаби кўрсатилган ҳолда жавоб хати бериши лозим.
21. Таълим кредити шартномаси кредит олувчи томонидан тақдим этилган талаба ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт)да кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон)
Бунда, кейинги ўқув йили учун тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартномада белгиланган тўлов миқдори ва таълим кредити олиш тўғрисидаги аризадан келиб чиқиб, кредит миқдори таълим кредити шартномасига қўшимча келишув имзолаш орқали ошириб борилади.
22. Таълим кредити тижорат банклари томонидан кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади.
Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида келтирилган шартлар тижорат банки ва кредит олувчи ўртасида тузиладиган таълим кредити шартномасида акс эттирилиши лозим.
23. Тижорат банклари томонидан таълим кредити кредит олувчининг ссуда ҳисобварағидан унинг шахсий ёзма топшириғи асосида кредит олувчи ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) ёки ҳисоб варақаси/фактурасида кўрсатиб ўтилган ҳисобварағига маблағ ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон)
24. Таълим кредитлари бўйича маблағлар таълим ташкилотларига тижорат банклари томонидан таълим кредити шартномасида кўрсатилган шартларда ўқув йили мобайнида ўқиш учун йиллик тўловнинг тўлиқ миқдорини белгиланган тартибда, тенг улушларда тўрт қисмга бўлиш йўли билан ўтказилади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон)
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон)
(24-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон)
(24-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон)
(24-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон)
Тижорат банклари кредит олувчининг ёзма аризасига асосан тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартномасида (контрактида) назарда тутилган ҳолларда ўқишнинг ярим йил ёки тўлиқ бир йил учун тўлов суммасини бирйўла амалга ошириши мумкин.
25. Тижорат банклари Молия вазирлигидан жалб қилинган, бироқ кредит олувчи томонидан таълим кредитининг ўзлаштирилмаган қисми миқдордаги маблағларни 24-банднинг иккинчи хатбошисида келтирилган мос муддатлардан сўнг уч иш куни мобайнида Молия вазирлигига қайтаради.
26. Кредит олувчининг тижорат банкидан олган таълим кредити бўйича муддати ўтган фоиз қарздорлиги мавжуд бўлса ёки мунтазам равишда тўлов муддатини ўтказиб келган бўлса, тижорат банки таълим кредити шартномасида белгиланган тартибда кредит олувчига тўлов-контрактнинг навбатдаги қисми бўйича ёки кейинги йиллар учун таълим кредитини ажратишни рад этиши мумкин.
4-боб. Кредитни қайтариш ва кредит мониторингини амалга ошириш тартиби
27. Асосий қарз ва фоиз тўловлари кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи) томонидан таълим кредити шартномасида кўрсатилган шартларда тўланади.
29. Кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи) таълим кредити бўйича фоиз тўловлари ва асосий қарзни таълим кредити шартномасида белгиланган муддатларда қайтармаса, тижорат банки таълим кредити бўйича муддати ўтган қарздорликларни ўзининг ички ҳужжатларига асосан қайтариш чораларини кўради.
30. Таълим кредитининг асосий қарзи ва (ёки) фоизи бўйича 180 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик юзага келганда банк гаров шартномасига мувофиқ ўзининг Молия вазирлиги олдидаги мажбуриятларини таълим кредитининг асосий қарзи қолдиғининг 50 фоизи миқдорига камайтириш юзасидан тегишли бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади ва бу ҳақда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Молия вазирлигини хабардор қилади.