Тошкент шаҳар ҳокимияти тасарруфига хорижий дипломатик ваколатхоналарни жойлаштириш учун биноларни ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шахрида чет эл дипломатик ваколатхоналари учун бинолар қуриш ва ажратиш, уларнинг фаолиятини зарур шароитлар билан таъминлаш тўғрисида» 1992 йил 11 январдаги P-122-сон фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирликлар, идоралар, муассасалар ва ташкилотлар:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
биноларни чет эл давлатларининг дипломатик ваколатхоналарини шаҳар ҳокимияти билан келишилган муддатларда жойлаштириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги юрисдикциясига 1-иловага* мувофиқ ўтказсинлар;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган муддатларда республикамизнинг қурилиш ташкилотлари билан биргаликда бўшаган биноларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг бажарилишини 2-иловага* мувофиқ таъминласин.
* 2-илова берилмайди.
3. Ташқи ишлар вазирлиги бўшаган биноларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва ободонлаштириш бўйича буюртмачи сифатида белгилансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тармоқ комплексларига юклансин.